Миллий палата тиббиёт кластерининг корея моделини жорий этилишини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистонда қандай қилиб тиббиёт кластерини яратиш, унинг кадрларини халқаро даражага кўтариш, даволаш, таълим ва фанни бириктириш мумкин? Ушбу саволлар Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасида Корё университети Тиббиёт маркази профессори доктор Чой Джае Вук иштирокида ташкил этилган учрашувда муҳокама этилди.

Бугун доктор Чойнинг Ўзбекистонда муҳим вазифаси мавжуд: у Корея модели асосида Миллий онкологик марказ тузиш лойиҳаси менежери.

Маълумки, Корея кўмагида Тошкентда Кўп тармоқли болалар шифохонаси қуриб битказилган. У бўлажак онкологик маркази ва бошқа объектлар билан бирга юртимизда замонавий соғлиқни сақлаш тизимига халқаро ёндашув намунасини яратадиган тиббиёт кластерининг асоси  бўлиб хизмат қилиши мумкин.

«Корейс модели бўйича тиббиёт мажмуасини ташкил этиш режасига, шунингдек катталар учун Кўп тармоқли шифохона, янги тиббиёт ОТМ, ётоқхона ташкил этиш ҳам киради. Ундан ташқари, у ерда келажакда тиббиёт соҳасида тадқиқотлар билан шуғулланадиган, шу жумладан, янги дори воситалари яратадиган «Research and Development Center» (Тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш маркази) ҳам бўлиши керак. Буларнинг барчаси, биргаликда «Тиббиёт мажмуаси» тушунчасини ташкил этади», — дея таъкидлади учрашув давомида доктор Чой Джае Вук.

Корея томонидан тақдим этилган лойиҳа менежерининг бу ғоялари миллий палата томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини бошқаришга инновацион ёндашувни ишлаб чиқиш ва жорий этишни ўзига вазифа деб билган Миллий палата бу каби лойиҳаларнинг амалга ошишига кўмаклашишга тайёр.

Миллий палата раиси Ровшан Изамов музокаралар давомида  таъкидлаганидек, лойиҳа муваффақияти билан боғлиқ барча ҳолатларнинг ҳадисини олишда уста-режа катта роль ўйнайди. Ўз ўрнида, доктор Чой режалаштириш лойиҳа мустаҳкамлигининг асоси бўлиб хизмат қилишини, чунки унда мазкур мажмуанинг мунтазам ишлаши учун 10-20 йил аввал барча зарур ҳолатлар акс этиши муҳимлигини таъкидлади.

Нуқтаи назарларнинг бир хиллигини инобатга олиб, томонлар Корея моделига асосан Тиббиёт мажмуасини тузиш лойиҳаси Бош режасини яратиш мақсадида Корея томонидан Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси  билан бирга Меморандум имзоланиши ҳақида келишувга эришдилар.

Томонлар клиник муассасаларни, олий таълим муассасасини, шунингдек илмий тадқиқотлар ва ишлаб чиқаришни ўз ичига оладиган кластер яратиш деталларини муҳокама қилдилар. Фақат мана шунга асосан билимларнинг узвийлигини сақлаб қолиш мумкинлиги таъкидланди. Ва бу билимларга ушбу Миллий онкологик марказнинг илк мутахассислари уларга Корея томонидан тақдим этилган клиник протоколларга ва замонавий ускуналарни самарали қўллаш кўникмасига асосан эга бўлади.

Мутахассисларнинг янги авлодини ўқитишни маҳаллий тажрибага мослашган бундай клиник протоколларга, шунингдек онкоклиник бутун Корея модели принциплари мажмуасига асосан олиб бориш керак. Нафақат шифокорларни, балки ўрта тиббиёт ходимларини ҳам. Ундан ташқари, онкологик марказ даражасини доимо олдинга суриш имконини илмий иш беради.

Р. Изамов таъкидлаганидек, фақат мана шундай мажмуавий ёндашув бўлажак Миллий онкологик марказнинг нафақат яқин қўшни давлатларда энг яхшиси, балки дунёда энг илғорлардан бири бўлиб қолишига олиб келади. У замонавий Ўзбекистон учун зарур бўлган соғлиқни сақлаш соҳасини инновацион бошқариш тизимини амалда қўллаш имконини ҳам беради.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг