Фарғонада янги тез ёрдам машиналари хизмат кўрсатишни бошлади

Вилоят ҳокимлиги томонидан шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига 40 дона “Damas” русумидаги махсус автомашиналар топширилди. Бу билан эса вилоятда тиббиёт соҳасида хизмат кўрсатаётган тез тиббий ёрдам автомашиналарининг сони 400 тадан ошди.

– Пандемик вазиятда шошилинч ёрдамга мухтож ҳар бир фуқарога ўз вақтида хизмат кўрсатиш асосий вазифамиздир, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусанжон Мамажонов. – Бугунги кунда тез ёрдамга бўлган мурожаатлар сони кескин кўпайди. Албатта, бу ҳозирги ҳолат билан боғлиқ. Аҳолимизнинг бу борада хавотирга тушишига ҳеч қандай асос йўқ. Чунки шаҳар ва туманлар тез тиббий ёрдам машиналари билан етарли даражада таъминланди. Ёнилғи, дори-дармонлар масаласида муаммо йўқ.

Махсус автомобилларни радиоалоқа билан тўлиқ таъминланиши учун 1 миллиард 300 миллион сўм маблағ ажратилди.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг