ДНК таҳлили қанчалик ишончли ва нархи қанча?

Ўзбекистонда ташкил этилган одам ДНК (дезоксирибонуклеин кислоталари) таркибий қисмлари) таҳлилини ўтказувчи лаборотория минтақамиздаги нуфузли муассасалардан ҳисобланади. Инсон сочи толасидан ўтказиладиган ДНК таҳлиллари 99.99 фоиз, баъзилари 100 фоиз аниқлик даражасида хулоса бера олади.

Фото: Medical Note

Бундай экспертизалар Адлия вазириги ҳузуридаги Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида ўтказилмоқда.

Аввалари одам ДНК таҳлиллари фақат суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг қарори, суднинг ажрими асосида ўтказилар эди. Эндиликда бу таҳлиллар фуқароларнинг мурожаатлари асосида ҳам ўтказилмоқда.

Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги «Адлия билан мулоқот» гуруҳида “Одам ДНК суд биологик экспертизаси. Унинг ўтказиш тартиби ва аҳоли учун яратилган имкониятлар” мавзусида ўтказилган “On-line” мулоқот шу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Суд экспертизаси маркази ходимлари ДНК суд биологик экспертизасини ўтказиш тартиби, бу турдаги экспертиза томонидан хал этиладиган масалалар ҳамда аҳоли учун ДНК таҳлилларини ўтказиш бўйича яратилган имкониятлар ҳақида сўзлаб берди.

Мулоқот давомида Марказ томонидан ўтказиладиган тадқиқотларнинг ишончлилиги, лабораторияларнинг халқаро стандартлар бўйича аккредитациядан ўтганлиги, ДНК таҳлиллари жаҳон стандартларига мос замонавий асбоб-ускуна ва услубиётлар асосида ўтказилаётганлиги ҳақида маълумот берилди.

Мутахассислар фуқаролардан тушган саволларга ҳам жавоб берди. Жумладан, соч толасидан ҳам ДНК ўтказиш мумкинлиги, ДНК таҳлилларининг юқори аниқликда ўтказилаётгани, таҳлилни ўтказишда шахс ёшининг аҳамияти йўқлиги айтилди. Шахс экспертизаси натижасидан норози бўлса, қайта экспертиза ўтказиш учун (етарли асослар мавжуд бўлса) судга ёки тергов органларига мурожаат қилиши мумкин. Фуқароларнинг аризалари асосида ўтказиладиган ДНК таҳлили натижалари фақатгина аризачиларгагина маълум қилинади.

ДНК экспертизаси ўтказиш нархларига тўхталиб ўтилди. Ҳозирги кунда тўловлар тадқиқот объектларидан келиб чиқиб уч хил тарифда белгиланган. Оддий тадқиқотлар – 2 миллион 83 минг 707 сум, ўртача қийинликдаги тадқиқот – 4 миллион 21 минг 189 сўм ва мураккаб тадқиқот – 6 миллион 214 минг 564 сўмни ташкил этади.

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг