Сўхлик шифокорларга қўшимча устамалар тўлаб берилди

Вилоят ҳокимлигида Сўх тумани фаоллари билан бўлиб ўтган онлайн видеомулоқотда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 8 августда қабул қилинган “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Видеомулоқотда Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

Хусусан, у Сўхдаги тиббиёт муассасаларида ишлаётган шифокорларнинг маошларига шу йилнинг ўзида 550 миллион сўм қўшимча устамалар тўлаб берилганлигини айтиб ўтди.

Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев «2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан туманда жойлашган тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган шифокорларнинг лавозим маошларига соҳадаги иш стажининг биринчи уч йили учун тариф ставкасига нисбатан 40 фоиз ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 15 фоиз миқдорда, устаманинг энг кўп миқдори 100 фоиз ўрнатилиши белгиланган.

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг