Фарғоналик шифокорларнинг бир гуруҳи мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ФАРМОНИ

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, хусусан, коронавирус пандемияси кенг тарқалишининг олдини олиш, санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишига ўзининг билим ва салоҳияти, профессионал маҳорати билан муносиб ҳисса қўшгани, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, муқаддас шифокорлик бурчини виждонан адо этишдаги жасорати ва фидойилиги учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан

  • Сотволдиева Маҳбуба Насирдиновна — Фарғона туманидаги “Шоҳимардонобод” қишлоқ врачлик пункти мудири

I даражали «Саломатлик» ордени билан

  • Абдураззоқов Алижон Ғаниевич — Учкўприк туманидаги «Меҳригиё» хусусий корхонаси агрономи
  • Сирожиддинов Комилжон Бобожонович — Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

II даражали «Саломатлик» ордени билан

  • Убайдуллаев Ваҳобиддин Ҳошимович — Фарғона вилояти перинатал маркази реанимация бўлими мудири

Фармоннинг вилоят тиббиётига тегишли қисми олинди

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг