Газетамиз “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби

Фарғона шаҳридаги “Матбуот уйи” да “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танловининг Фарғона вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган танловда вилоят ҳудудида яшаб ижод қилаётган ёзувчи-шоирлар, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари, мусаввирлар ҳамда фотограф ва дизайнерлар қатнашдилар.

Кўрик-танлов иштирокчилари ўртасида тўққизта номинация бўйича ғолиблар аниқланди. Шунингдек, бир гуруҳ иштирокчилар рағбатлантирувчи мукофотларга лойиқ кўрилди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов иштирок этди.

“Фарғона шифокори” газетаси «Интернет нашрлар, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган долзарб материаллар» номинацияси бўйича ғолиб бўлди ва биринчи даражали диплом билан тақдирланди.

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг