Тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчилари 2021 йилгача солиқлардан озод қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг қарори билан мамлакатимиз фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари қабул қилинди.

Биринчидан, ҳисобот даври якунлари бўйича тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий реализация ҳажмининг камида 60 фоизини ташкил этадиган шундай буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ташкилотлар 2021 йилнинг 1 январига қадар фойда солиғи ва мол-мулк солиғи (микрофирмалар ҳамда кичик корхоналар — ЯСТдан), шунинг-дек Республика йўл жам-ғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинди.

Иккинчидан, дори воситаларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хомашёни импорт қилишда ундириладиган божхона тўлови ва акциз солиғига СК 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган ҚҚС бўйича имтиёз  2021 йил 1 январгача татбиқ этилади.

Бундан ташқари, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида импорт қилишда СК 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз жорий этилмайдиган дори воситалари Рўйхатига тиббиёт буюмлари киритилади, рўйхатнинг ўзи эса ҳар чоракда янгиланади.

www.norma.uz

Дўстларингизга улашинг: