Олтиариқда тез ёрдам ходимларига қўл кўтарганлар қамоққа олинди

Интернет ижтимоий тармоғида “Тез ёрдам ҳайдовчиси беморнинг қариндошлари томонидан калтакланди” сарлавҳали хабар тарқалган эди. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарга ойдинлик киритди.

ИИБнинг расмий муносабатида айтилишича, интернет ижтимоий тармоғида тарқалган мазкур воқеа жорий йилнинг 3 август куни Олтиариқ туманида содир бўлган. Шу туманнинг Катпут МФЙ Бинокор кўчаси 5-уйдан тушган чақирувга асосан келаётган “тез ёрдам” ходимлари мазкур кўчанинг кириш қисмидаги йўл четида фуқаро М.Қ. фуқаро Б.М. билан ўзро жанжаллашиб турганлиги кўриб, уларнинг олдига тўхтайди ва тан жароҳати олган Б.М.га ёрдам тиббий бермоқчи бўлишганида М.Қ. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ҳайдовчи Б.П. ва ҳамшира О.П.ларни қўли билан уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси

3-қисми «г» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади ИИБ хабарида.

Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг