Ҳайвон сутини қачон ичиш керак?

Фото: Aggeek

Сут ва сут маҳсулотларини фойдали дейишга ўрганиб қолганмиз. Доим ҳам шундайми?

Бир ёшгача бўлган болаларга сигир сути бериш тавсия этилмайди. Бу ёшда нафақат фойдали, балки зарарли ҳамдир.

Сигир сути ўз таркибида кўп миқдорда оқсил тутади. Кичкина боланинг ошқозони эса бу оқсилларни парчалайдиган ферментларга эга эмас. Сигир сутида одам кўкрак сутидан кўра 3 баробар кўп оқсиллар бор. Шунингдек сут билан бола 5 марта кўп калций, 7 марта кўп фосфор олади. Ортиқча фосфорни чиқариш вақтида бола буйраги калций ва Д витаминни ҳам чиқариб юборади. Бу эса болада калций ва Д витамин етишмовчилигига олиб келади. Натижада болада рахит ривожланади.

Ортиқча оқсил ва минералларни чиқариб юбориш учун боланинг буйраги 2-3 марта зўриқиш билан ишлайди.

Ҳайвон сути оқсиллар, ёғларга бой бўлгани билан темир моддаси ўта кам. Бу эса болада темир танқислиги камқонлигига олиб келади. Бир ёшгача бўлган боланинг доимий ҳайвон сути билан озиқлантириш аллергия ва қандли диабетга олиб келади.

Бола ҳайвон сутини қачон ичиша керак? 3 ёшдан сўнг бемалол бериш мумкин. Болани бир ёшдан сўнг ҳайвон сутидан оз-оздан бериб, кўниктириб бориш зарур.

Ҳайвон сути таркибидаги моддалар асосан жисмоний ривожланиш учундир. Она сути таркибидаги моддалар эса мия ривожланишида асосий род ўйнайди. Фақат ҳайвон сути билан оғиқланган бола (ҳаётининг биринчи кунидан бошлаб) жисмоний жиҳатдан ривожланган, ақлий жиҳатдан қолоқ бўлади.

Дунёга машҳур Гарвард тиббиёт мактаби бундан бир неча йил аввал берган маълумотида ҳайвон сутини (сут маҳсулотлари эмас) одам саломатлиги учун фойдали маҳсулотлар рўйхатидан чиқарган. Ҳайвон сутини доимий ва кўп миқдорда истеъмол қилиш атеросклероз, юрак-қон томир касалликлари, қандли диабетни келтириб чиқариши исботланган. Оз миқдорда истеъмол қилишнинг зарари аниқланмаган.

Сутни қайнатиш унинг таркибидаги оқсил, ёғлар, минераллар ва углеводлари миқдорини камайтирмайди. Аксинча, қайнатиш ундаги зарарли микроорганизмларни йўқотади. Шу сабабли сутни қайнатиб истеъмол қилиш лозим.

1 ёшдан 4-5 ёшгача бўлган болага таркибида ёғи 3% дан ошмаган сут бериш керак.

Ҳайвон сути инсон организми учун зарур, бошқа маҳсулотларда учрамайдиган ҳеч қандай модда тутмайди. Яъни, ҳайвон сутини истеъмол қилмаслик соғлиқ учун зарар эмас.

Шунингдек ротавирус инфекцияси лактозани ишини блоклайди. Шу сабабли ротавирус инфекцияси билан оғриганда тузалгандан сўнг камида 3 ҳафта сут истеъмол қилмаслик керак.

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг