Бугун Миркомил Фозилов туғилган кун!

Фарғона вилоят 3-сонли сил касалликларига қарши курашиш диспансери жамоаси, шифохона бош шифокори Фозилов Миркомил Муминджановичнинг таваллуд куни 63 ёшлари билан муборакбод этади.

Узоқ йиллар давомида эл-юртимизнинг саломатлиги йўлида ўзининг фидокорона, самимий меҳнати билан обрў, эътибор топган жонкуяр шифокоримизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, куч-қудрат ва омад ҳамда бахт, оилавий тинчлик, фарзандлар ва набиралар бахти камолини кўриб юришингизга тиклакдошмиз деб шифохона ходимлари.

Фурсатдан фойдаланиб, “Фарғона шифокори” газетаси таҳририяти жамоаси М.Фозиловнинг бугунги пайғамбар ёши билан чин қалбдан табриклайди, келгусидаги фаолиятига ривож тилайди.


Сайтимизда ташкил этилган «Табриклаймиз» лойиҳасида тиббиёт соҳаларида вилоятимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган шифокорларимизнинг яхши кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @fargonashifokori_bot

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг