Фарзанд кулса — олам кулар

Фото: Nuz.uz

Бугунги пандемия шароити халқимизга  синовли кунлар бўлди. Бу барчамиздан масъулият  талаб этади. Айниқса, ёзнинг қуёшли кунларида уйда қолган фарзандларимиз саломатлиги уларнинг соғлом ва баркамол бўлиб ўсиши учун биз катталар эътиборимизни янада кучайтиришни талаб этади. Жонажон  боғчасини қўмсаётган мурғак қалблар бўш вақтларини қандай ўтказмоқдалар.

Вилоятимизда бу борада қандай ишлар олиб борилмоқда?

Фарғона шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида  360 нафар болалар тарбия олиб келмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг  «Илк  қадам» давлат ўқув дастури асосида гуруҳлар жиҳозланган ва машғулотлар ташкилланган.

Пандимия шароитида эса ушбу дастур машғулотлар онлайн  йўлга қўйилди.  Муассасанинг 360 нафар тарбияланувчилари билан масофадан таълим жараёнлари  давом эттирилмоқда. “Биз билан бирга бўлинг!” шиори остида онлайн тарзда таълим тарбия жараёнлари давом этмоқда. “Болажон” телеканалида такдим этилаётган  “Илк қадам” ва “Ақлвой” таълим лойиҳалари доимий кузатиб борилмоқда.

— Фарзандим ушбу муассаса тарбияланувчиси, — дейди Ойгул Аҳмадалиева. — Ташкилотнинг педагог ходимлари билан онлайн боғланиб турибмиз. Улар  томонидан тайёрланган қўл ювиш қоидалари ролиги уйда қолиб бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасидаги қизиқарли маълумотлардан фарзандларимиз билан биргаликда баҳра олмоқдамиз.

-Президент Шавкат Мирзиёев видиоселектор йиғилишида яна бир бор халқимизга мурожаат қилиб, ҳар биримиз ўзимиз оиламиз, фарзандларимиз соғлиги ва тақдири учун аввало ўзимиз масъул эканимизни чуқур англашимиз лозим, дедилар.

-Албатта ушбу синовли кунларда эртамиз эгалари бўлган фарзандлар саломатлиги биз катталар олдида турган  муҳим масала  қолаверса  таълим муассасада гигиеник тартибга риоя қилган ҳолда барча ободонлаштириш зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда, –дейди ташкилот раҳбари Динара Саҳибова. -Дилбандларимизни ёлгиз қолдирмаслик уларни ақлли ва доно бўлишлари учун барчамиз маъсулмиз. Болажонларимиз юзидаги табассум энг олий неъматдир.

Нодира Раҳмонқулова,

журналист

 

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг