Мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади

Бу ҳақда “Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Янги Ўзбекистон» ёзмоқда.

Фото: yuz.uz

Унга кўра:

Президентимизнинг 2018 йил 25 январдаги “Шошилинч тибиий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Тез тиббий ёрдам тизимини ихтисослаштирилган автотранспорт билан жиҳозлаш нормативлари ва улардан фойдаланиш муддатлари тасдиқланди.

2020 йил 20 июлдан бошлаб:

Коронавирус эпидемияси даврида нормативга қўшимча тарзда кечаю кундуз навбатчилик қиладиган 1 нафар тиббиёт ходими ва 1 нафар хайдовчидан иборат ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади;

Кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда қўшимча моддий рағбатлантирувчи тўловлар белгиланди.

Унга кўра:

врач ходимларга — 2,5 миллион сўм;

ўрта тиббиёт ходимларига — 1,5 миллион сўм;

ҳайдовчиларга — 1,0 миллион сўмдан қўшимча рағбатлантирилади.

Қўшимча равишда ташкил этилаётган ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари учун талаб этиладиган автомашиналар харид қилиш ва сотиб олиш ҳамда тез тиббий ёрдам бригадаларининг қўшимча штат бирликларини сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлар республика ҳамда маҳаллий ҳудуд бюджетлари ҳисобидан қопланади.

Тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларини моддий рағбатлантириш билан боғлиқ бошқа ҳаражатлар эса Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг