Шифо бирла меҳр тутган шифокорлар (фото)

Юртимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар халқимизнинг ҳар томонлама соғлом ва бахтли умр кечиришига пухта замин яратмоқда. Айниқса, шифо масканларининг касалликни тез ва тўғри  аниқлаб, ташхис қўйишда ёрдам берадиган технологиялар, тиббий асбоб-ускуналар, лабаратория жиҳозлари билан таъминланиши, беморларнинг қисқа вақт давомида соғайиб кетишларига хизмат қилмоқда.

Айниқса, бугун энг чекка ва олис ҳудудларда ҳам барча шароитларни ўзида мужассам этган шифохоналар ва уларда меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларининг аҳолига кўрсатаётган тиббий хизматларидан халқимиз ғоят миннатдор.

Жарроҳлик бўлимининг жонкуялари

Қўштепа туманидаги Лангар қишлоғида жойлашган Марказий шифохонага қарашли “Режали жарроҳлик бўлими”да ҳам бугунги кунда ҳамюртларимизга сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда.

187 мингга яқин туман аҳолисига хизмат кўрсатувчи шифо масканида 50 нафар тиббиёт ходимлари, 4 нафар врач, 28 нафар ҳамшира ва  бошқа кичик тиббиёт ходимлари беморларни касалликдан тезроқ соғайиб кетишлари учун ўзларининг сифатли муолажа, ширин сўзларини аямай дардларига дармон бўлишмоқда. Кўп йиллардан буён ушбу бўлимга олий тоифали шифокор, қўли енгил жарроҳ Абдуллажон Мавлонов раҳбарлик қилиб келмоқда. Шифокор бу ерда ҳам бўлим мудири ҳам шифокор сифатида беморлар саломатлигини яхшилашга қаратилган мақтовга арзигулик ишларни амалга оширди.Беморларда аниқланган аппендицитлар, чурралар, ошқозон ва 12 бармоқ яраси, эхинакок, қон томир касалликлари, йирингли касалликлар, лор хасталиклари,суяк ва бўғим, уралогик касалликлар, жигар касалликлари, гинекологик, рабиологик касалликлар даволаниб, беморлар дардига малҳам берилмоқда. Операциялар замонавий тиббий асбоб ускунлар ёрдамида ўтказилиб, бу касаллики қайталанишини олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Янги тиббий амалиётлар касалликларни қайталанишини олдини олмоқда

Бугун тиббиёт янада ривожланиб бормоқда. Янги кашфиётлар, амалиётлар инсон саломатлигини мустаҳкамлашга асос бўлмоқда. Жарроҳлик аперациясидан кейин куч қувватга тўлиб, оёққа туриб кетишида, шунингдек, асорат қолдирмасликда бундай усуллар аз қотмоқда. Айниқса, бу ерда қўлланиаётган аперациядан кейин сетка қўйиш амалиёти касалликни қайталанмаслигига хизмат қилмоқда.

-Ҳар қандай касаллик бошланиш даврида ўз белгисини беради, ана шундай вақтда бемор тезроқ шифокор ҳузурига бориб, тиббий кўрикдан ўтса, касалликни енгиши, дарддан тезроқ фориғ бўлиши осонлашади,-дейди шифокор А.Мавлонов. Айниқса, ўсма, жигар, етти ичак бармоқ касалликлари билан оғриганда бефарқ бўлиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Инсон ўз саломатлигига беэътибор бўлмай, соғлом турмуш тарзига амал қилса, умр йўллари янада файзга тўлади. Биз беморлар билан мулоқотда бўлганимизда шулар ҳақида батафсил тушунтирамиз. Ҳозирда Лангар қишлоғидаги шифохонамизда вилоятимизнинг энг чекка туманларидан ҳам келиб даволаниб, шоду ҳурсандчиликда уйларига қайтмоқдалар.

Қўли енгил ҳамширалар дардга дармон

Хозирда, тиббиёт масканида қўли енгил ҳамширалар хизматидан беморлар жуда мамнун. Айниқса, жарроҳлик ҳамшираси Ойдин Юсупова,  ҳамширалар Раъно Усупжонова, Наима Мирзакаримова, Гулчеҳра Саидолимова,  Зулфия Шариопова,Шаҳзода Хусанова, Юлдуз Акбарова, шифокорлар Ҳайитбой Қурбонов, Олимжон Расулов, Анвар Мадраҳимовлар беморлар қошида парвона бўлиб дардларини аритмоқдалар.

Бу ердаги шифокорлардан тортиб кичик тиббиёт ходимлари ҳам беморларга ўз яқинларидек муносабат билдиришади. Айтишларича, ҳаттоки бош ошпаз Сапурахон Тўйчиеванинг дармон дорига бой ва мазали таомлари касалларга шифо улашаётган экан.

Шифокорлар сабаб касаллик ва оғриқдан халос бўлдим

-Мен 4 йилдан буён ўт қопи тоши касаллиги билан оғриб, касалликдан азоб чекиб келар эдим. Охир оқибат оғриқ кучайиб шу шифохонага мурожаат қилдим. Шифокор Абдуллажон Мавлонов барча тиббий текширувлардан ўтказиб, жарроҳлик операциясини амалга ошириб, мени бу дарддан фориғ бўлишимга ёрдам берди, — дейди Қорқушчи маҳлла фуқаролар йиғинидан келган бемор аёл Каримахон Раҳимова. – Шифохонага келишим билан ширин сўз билан кутиб олган ҳамширалар, даволаган врачлар ҳаттоки ошпаздан тортиб, кичик тиббиёт ходимларига катта ташаккурларимни айтаман. Улар мени бошимда парвона бўлиб, дардимга дармон бўлишди. Ҳеч ким ва ҳеч қачон дард тормасин дейман.

Яна бир бемор Мунисхон Сайдаҳмедова ҳам шифокорларга ўз эҳтиромини билдирар экан, уларни фидойи инсонлар ҳақиқий қаҳрамонлар дея атади. Сабаби энг оғир ва тушкун ҳолатга тушиб қолганда беморга ҳам руҳан, ҳам маънан далда берувчи, муолажалари билан оғриқларини қолдирувчи энг тоза ва пок юрак соғиблари тиббиёт ҳодимлари эканин эътироф этди.

Инсон табиати қизиқ. Кексаликда ёшликнинг, ҳасталикда саломатликнинг қадрига етади. Бизга берилган бу ҳаётни янада мазмунли, саодатли ва файзли ўтказиш учун ҳаётимизнинг энг муҳим нарсаси саломатлигимизни қадрига етиб яшамоғимиз даркор. Бордию бирор оғриқ ва ҳасталикдан азоб чексак оқ халатли шифокорлар дардларимизга малҳам бўлишга тайёр.

Фотима ЎКТАМОВА,

журналист

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг