Туғруқхоналарда нега кесерча ҳолати жуда кўп? Бу пул топишнинг инновацион усулими?

Фото: 5gkb.by

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Maslahat Uz” гуруҳи фойдаланувчиси Соҳибжон Обидов томонидан «Туғруқхоналарда (роддом) нега ксерва (кесарево) ҳолати жуда кўп? Бу пул топишнинг инновацион усулими?» номли пост қолдирилди. Ушбу мавзу юртдошларимизни бефарқ қолдирмади ва у катта муҳокамага сабаб бўлди. Бу ҳақда «УзА» ёзмоқда.

Диля Мақсудова:
Ҳаммаси оллоҳдан, кесервадан кейин қайси аёл ярим жон бўлиб қолишни ҳоҳлайди?

Гулчеҳра Урдушева:
Она ва боланинг ҳаёти хавф остида бўлиши мумкин. Ўзидан ўзи ёриб, болани олмайди. Ҳозир касаллик варақалари ҳам онлайн тўлдирилиб, базага тушади менимча.

Нодира Миржонва:
Ҳомиладор аёлдаги жиддий ёки сурункали касаллик бўлса кесерва қилинади. Мисол кўз нури пастларга ўзи туғиши қийин кечади. Баттар хиралашиб кўзи кўрмай қолиши мумкин. Ёки буйрагида касаллик бўлиши мумкин. Умуман аёл киши учун ҳомиладорлик энг қийин босқич. Она-бола соғлом бўлиши учун то ҳомиладорликдан бошлаб, бола дунёга келгунча эътиборли бўлиш керак.

Хуршидбек Якубжонов:
Бизда кесарларни сони умумий статистикадан паст. Билиб билмай гапираверманглар.

Маҳбуба Маҳбуба:
Менимча ундай эмас. Бўлажак оналаримизнинг соғликлари жойида эмас. Қизлар фигурасини сақлайман дебми овқат емай қўйди. Айрим ҳомиладор қизларимизнинг қони 5 ёки 6 га тушиб қоляпти. Шу қон билан қандай туғади ахир. Ксерва қилишга мажбур бўляпти

Сарвар Мирзо:
Кўпгина ўзбек оилаларида келиннинг соғлиғига умуман эътибор йўқ! Ҳомиладорлик вақтидаги орттирган касалликларини ҳаммаси туғиш вақтида ўз ишини кўрсатяпти, Яъни бечора келинлар ўзи туға олмаяпти, бунга сабаб буйрак етишмовчилиги, қон босими ва ҳоказолар…Шунинг учун хам кесерво кўп менимча !

Н.Н.:
Кесерва охирги ечим, ўзига яраша сабаблари бор, уйдагиларнинг розилиги, болани катталиги, туғруқ йўлларини носозлиги, аёлнинг хоҳиши, қон томирлар ёрилиши хавфи бўлганда, варикозни 3-4 даражасида…

Озода Тўраева:
Негадир туғруқ учун борган аёлларга сиз ((плановой)режа асосида операцияга тушдингиз дегани ҳечам тушунмайманда. Айниқса Сурхондарё вилояти туғруқхоналарида авжга чиққан. Бу соҳада ЛИДEРликни ҳеч кимга бермайди.

Афруза А:
Ҳеч қанақа врачларни бунга алоқаси йўқ ҳозирги қизлар фарзандни дунёга келтиришни билмаяпти ҳар нарсани врачларга айб қўйишни бас қилинг. Врач туғилажак чақалоқни асраб қолиш учун мажбур бўляпти шахсан ўзим шуларнинг гувоҳи бўлганман

Ўктам Рустамов:
Кесар кесиш жарроҳлик амалиёти энг тарихий ва биринчи жарроҳлик амалиёти ҳисобланади. Бу постни қўйган одам қайси мавзуга кираётганини яхши тасаввур қилиши керак. Ҳеч қандай рақамлар ва фоизлар билан диққатингизни олмоқчи эмасман. Кесар кесиш ҳақида шифокорлардан сўровчи расмий ташкилотлар бор. Менимча фақат бизнинг замонавий менталитетимиздагина бу мавзуларга нопрофессионал ёндашув мавжуд бўлиб, тиббиёт ходимлари ишларига аралашувлар бор.

Соҳибжон Обидов:
Ўша гап врачлар жуда ақлли бўлишади. Пул топиш усулини истасалар истаганча ўзгартира олишади. Отасини пулига ўқиган акушеркалар кўпайиб кетганлиги бу тиббиётнинг орқага кетиши бўлади.

Шаҳобиддин Хўжамуродов:
Зарур эмас уларга кесерва қилиб, иш кўпайтириб, ўзи туғиб кетгани яхши, шу постни куйган одам 1 кун хоҳлаган вилоят перенатал марказларида анестезиолог билан ҳамроҳ бўлсин билади. «Инша Аллоҳ бугун режада операция йўқ»деб турганингизда тушгача шошилинч 5-6 та кесерево бўлган бўлади. Тиббий маданият ривожланса, ҳомиладорликка тайёргарлик яхши бўлса, ҳомила яхши ривожланса, онани кучи етса шунақа кесеревога етиб бормайди. Яна шунақа келинлар хам бор кесеревони ўзлари танлашади. Умуман олганда Ўзбекистон тиббий хизматига халқимиз рози бўлиши керак. Хоҳлаган мутахассисга олиб бориши мумкин, кутса навбатда 1 соат. Чет элникига ўхшаб 1 ой олдин онлайн навбат танламайди, тез ёрдам бепул. Тиббий суғурта деган нарса…эҳҳее , гап кўп…

Ўртага ташланган мавзу юзасидан билдирилган муносабатлар турлича. Кимдир шифокорни пул эвазига кесерча кесиш амалиётини қўллайди деса, яна кимдир ҳомиладор аёл ва унинг яқинларини айбламоқда. Нима бўлганда ҳам балоғат ёшидаги қизларга тиббий маданиятни ўргатиб боришимиз шарт.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, тарихдаги илк муваффақиятли кесарча кесиш 1337 йилда Прагада амалга оширилган. Mlada Fronta Dnes газетасининг маълум қилишича, операция натижасида она ва боланинг ҳаёти сақлаб қолинган. Туғруқ операцияси Чехия қироли Иоганн Люксембургнинг саройида амалга оширилган. Операция ёрдамида кўз ёриган аёл унинг хотини Беатриса де Бурбон, дунёга келган чақалоқ эса Васлав эди. Нашрда қайд этилишича, ушбу ихтиро тиббиёт тарихини қайта ёзишга ундайди. Дунё тарих фанига шу пайтга қадар 1500 йиллар атрофида Швейцарияда муваффақиятли амалга оширилган ягона кесарча кесиш ҳолати ҳақида маълум эди. XIX асрнинг иккинчи ярмида ҳам кесарча кесиш операциясини ўтказиш жараёнида аёлларнинг 90 фоизи чидаб бўлмас оғриқ, қон йўқотиш ёки сепсис туфайли ҳалок бўлган.

Манижа БАҲРИЕВА,
журналист
Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг