Рамазон рўзасини тутмаслик жоиз бўлганлар ҳақида

САВОЛ: Сил касалига йўлиққан одамга рўза тутиш машаққатлиги маълум. Шунинг оқибатида ўтган йили ҳам у рўза тута олгани йўқ. У нима қилади?

ЖАВОБ: Бундай одамга касаллиги оқибатида рўза тутишга қодир бўлмаса, унга рўза тутиш шарт эмас. У ҳар куни учун бир мискинга ярим соғ буғдой (масалан, буни ҳозирда икки кило, дейилмоқда) садақа қилади. Демак, бир ой учун олтмиш кило буғдой, уни ёки пули садақа қилиниши фидя дейилади.

САВОЛ: Мен жуда оғир касал бўлдим. Акам мени зўрлаб Рамазон ойида касалхонага ётирдилар. Рўза тута олмадим. Кейинги йили яна шундай бўлди. Яна рўза тутишдан ожиз қолдим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Шунинг учун уч-тўрт ойдан бери ҳар ойда уч кун рўза тутиб келаман. Мен қолдирган икки ойлик рўзамнинг қазосини тутишим шартми?

ЖАВОБ: Сизга ўтказиб юборган икки ойлик рўзанинг қазосини тутиш вожибдир. Бу ҳолат Аллоҳ таолонинг ушбу оятининг ҳукми остига киради:

فمن كان منكم مريضا او على سفر فعدة من ايام أخر

“Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардадир”. (Бақара сураси, 184-оят).

Саволда айтилган ҳар ойда уч кун тутаётган рўзангизни агар қазо ниятида тутган бўлсангиз, ана шу икки ойлик қазонгизга ҳисоблайсиз ва қолганини тутиб берасиз. Агар нафл ниятида тутган бўлсангиз, унда икки ойни тўлиқ тутиб берасиз.

Сизга фидя тариқасида таом бериш лозим эмас. Чунки, касаллик сабаби билан рўза таъхир бўлган, холос. Фидя эса рўзани умуман тутишнинг иложи бўлмаганда берилади.

САВОЛ: Мен касалманд аёлман. Ўтган йили Рамазон рўзасини тута олмадим. Касаллигим туфайли рўза қазосини ҳам тута олмадим. Бу йил ҳам Рамазон рўзасини тутишга кучим етмайдиганга ўхшайди. Мен нима қилишим керак? Унинг каффорати нима бўлади?

ЖАВОБ: Сизга ҳеч қандай мажбурият юкланмайди. Чунки, Аллоҳ таолонинг ўзи касалмандларга рўза тутмасликка рухсат берган. Агар Аллоҳ шифо бериб, тузалиб кетсангиз, ўтказиб юборган рўзаларингизнинг қазосини тутиб берасиз. Чунончи, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

فمن كان منكم مريضا او على سفر فعدة من ايام أخر

“Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардадир”. (Бақара сураси, 184-оят).

САВОЛ: Саксон ёшдан ошган бувим борлар. Рўза тутмоқчи бўлсалар, қудрати етмай, жуда қийналиб қолмоқдалар. Қазо рўзаларини ҳам тута олмайдилар. Улар нима қилишлари керак? 

ЖАВОБ: Ёши улуғлиги сабабли ёки тузалмайдиган оғир касаллик сабабли рўза тутишга қодир бўлинмаса, уларга рўза тутиш шарт эмас. Балки, тутмаган рўзаси ўрнига, ҳар кунига бир мискинга таом берадилар. Чунончи, Аллоҳ таоло мана шундай деган:

وعلى الذين يطيقونه فدية طعام مسكين

“Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир”. (Бақара сураси, 184-оят).

Ибн Аббос разийаллоҳу анҳунинг айтишига қараганда, ушбу ояти каримадаги мазмун рўза тутишга қувватлари етмайдиган ёши улуғ чол ва кампирлар учун нозил қилинган. Улар ҳар куни учун бир мискин камбағалга таом берадилар:

رخّص للشيخ الكبير أن يفطر ويطعم عن كلّ يوم مسكينا ولا قضاء عليه

“Ёши улуғ чол учун рўза тутмаслиги рухсат берилди. У ҳар куни учун бир мискинга таом беради. Унга рўзасининг қазоси йўқ”. (Имом Дорақутний ва Ҳокимлар Ибн Аббос р.а.дан саҳиҳ деб ривоят қилганлар).

Кўз сили касаллиги: тасниф, ташҳис ва даво

Ҳар кунига бир мискинга таом бериш эса, мазҳабимиз фақиҳлари томонидан ярим соъ миқдоридаги буғдойнинг маблағи дейилган. Демак, ҳар ким ўз юртида икки кило буғдойнинг пули қанча бўлса, ўшани садақа қилар эканлар. Бир ой учун эса рўза тутишга қодир бўлмаган ёши улуғ отахон ва онахонларимиз 60 кило буғдой ёки унинг маблағини фидя тариқасида камбағалларга тарқатадилар.

САВОЛ: Қизимнинг ёши ўттиздан ошди. У ўн тўрт ёшлар чамасида ақли зойил бўлиб, жиннилик касалига йўлиқди. Шундан бери касал. Баъзи кунларда яхши бўлиб, тузалгандек бўлиб юради. Кейин эса яна касали қўзийди. Мана уч ойдан бери яна касал. Рамазоннинг аввалида тузалгандек бўлди. 

У тузалиб юрган пайтларда намоз ўқишга ҳаракат қилдирамиз. Шунда ҳам ўзи ўқий олмайди. Бировнинг ёнида туриб ўқийди. Шундай пайтларда рўза ҳам тутади. Бу йилги Рамазонда бир кун рўза тутолди, холос.

Мен унга қараб тураман. Нима қилиш керак? Илтимос, батафсил тушунтириб берсангиз?

ЖАВОБ: Аввало, шуни билиб олингки, шаръий ибодатлар ақли ўзида бўлган, балоғатга етган мўъмин-мусулмонга лозим бўлади.

Ақли ўзида бўлмаган касалмандларга шаръий ибодатлар буюрилмайди. Бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда хоҳ у туғма жинни бўлсин, хоҳ балоғатга етгандан сўнг жинни бўлсин, ҳукмларда фарқи йўқдир. Фақат Имом Муҳаммад туғма ёки гўдаклигида жинни бўлган ёш бола мисолидир, деганлар. (“Шарҳи Виқоя”).

Аммо, улар баъзида тузалиб, баъзида тузалмай юрадиган бўлсалар, тузалган кунлари ибодатларни адо этадилар, масалан, намоз ўқийдилар, рўза тутадилар.

Шуни билмоқ лозимки, Рамазон ойининг ҳаммасини жиннилик билан ўтказса, унга ҳеч нарса лозим бўлмайди. Бироқ, Рамазон ойининг бир кунида жинни бўлмасдан, сўнг қолган барча кунларида жинни бўлиб қолса, у кейинчалик тузалган пайтда Рамазоннинг барча куни рўзасининг қазосини тутиш лозим бўлади. Бу бизнинг мазҳабимизда иттифоқий фатводир. Масалан, биров рамазондан бир кун қолганда жинни бўлди ва бир неча йиллардан сўнг рамазон ойида тузалди. У одам биринчи ва охирги ойларнинг рўзасини тутиб беради. Ўртадаги йилларнинг рамазони рўзасини тутмайди. (“Қозийхон”).

САВОЛ: Жуда оғир, машаққатли касб эгасига рўза тутмасликка рухсат борми? Унга рўза тутмаганлиги учун фидя бериш шартми? Умуман, машаққатли касб эгалари Рамазонда нима қиладилар?

ЖАВОБ: Сиз айтгандек, жуда оғир, машаққатли касб эгаларига рўза тутмасликка рухсат бор. (“Радд ул-муҳтор”). Фақат бизнинг мазҳабимизга кўра ҳалок бўлиш хавфи туғилганда рўзаларини очиб юборишга рухсат берилади. Зотан, шариатда инсон тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилинмайди:

لا يكلف الله نفسا الا وسعها

“Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди”. (Бақара сураси, 286-оят).

Аввало, темирчилар, кон ишчилари ва шунга ўхшаш машаққатли касб эгаларига Рамазонда, иложи бўлса, таътилга чиқишлари ва рўзаларини бемалол тутаверишлари таклиф қилинади.

Агар касбини тарк қилса, куни ўтмайдиган бўлса ва рўза тутса касбини қила олмай қоладиган бўлса, улар шаръан узрлидир. Улар саҳарлик қилиб, рўзага ният қилиб, бошлайдилар. Кундузи қувватлари етмай, ҳоллари оғирлашса, оғиз очиб, қоринларини тўйдириб оладилар ва кечгача имсок қилишлари лозим бўлади. Яъни, яна рўза тутгандек юрадилар ва ҳамма билан ифторлик қиладилар. Бу Рамазони шарифнинг ҳурмати учундир. Рамазондан сўнг, пайтини топиб кунма-кун қазосини тутиб берадилар. “Фатовойи Таторхония”да чўри хўжайинининг ишлари оғирлик қиладиган бўлса, ўша куни рўзасини очади ва рўзадан сўнг қазосини тутиб беради, дейилган .

Ундай машаққатли касб эгаларига фидя бериш лозим бўлмайди, айтганимиздек, қазо лозим бўлади.

САВОЛ: Биз чўпонлик қиламиз. Рамазон ойида Бухоро чўлларида бўлишимизга тўғри келади. Кун жуда иссиқ, рўза тутишга қийналамиз. Бизга рўза тутмасликка рухсат борми?

ЖАВОБ: Аслида, машаққатли касб эгаларига рўза тутмасликка, рўзасини очиб юборишга рухсат бор.

Сизлар, агар иложи бўлса, чўпонлик қиладиган бошқа одам топиб турасизлар-да, уйда бемалол рўза тутасизлар.

Агар бундай одам бўлмаса, рўза тутишни бошлайсизлар. Кундузи ўта чанқоқлик ёки очлик ҳаддан ошса, рўзангизни очасизлар ва чанқоқлик билан очликни қондирасизлар. Кейин кечгача имсок қиласизлар, яъни емай-ичмай юрасизлар. Бу Рамазон ҳурмати ва таъзими учун ниҳоятда муҳимдир. Рамазондан сўнг, қиш кунлари ўша куннинг қазосини тутиб берасизлар. Сизларга бундан бошқа нарса, яъни каффорат ёки фидя лозим эмас. Бу ишни Рамазоннинг ҳар кунида такрорлайсизлар. Мабодо, бир кунлари кечгача қувватларингиз етгудек бўлса, ўша кунлари рўзани охиригача тутиш фарз бўлади.

“Фатовойи Таторхония”да нонвой Рамазон ойида ишлаганда, кундуз куни кечқурунга бориб заифлашиб қоладиган бўлса, у одам пешингача нонларини ёпиб, пешиндан сўнг дам олиши лозим, дейилади. Ярим кун ишлаши унга кифоя қилмайди, деган сўзга у ёлғончидир, чунки, қишнинг кундузи ёз ойларининг кундузларининг ярмига тенг бўлади-ку, деб жавоб берилади . Демак, оғир иш ишлашда ҳам ўта эҳтиёткор бўлмоқ, шариат ҳурматини сақламоқ, тақво қилмоқ ва шунга ҳаракат қилмоқ лозимдир!

САВОЛ: Келинойим Рамазон ойида рўза тутаётиб, асрга яқин очликдан йиқилиб қолди. Ҳар қалай, доктор шундай деди. Ифторликка озгина қолганлигига қарамасдан, дадам мажбуран унга овқат едиртирдилар. Айтингчи, мана шундай ҳолатда оғиз очиш мумкинми?

ЖАВОБ: Ўта қаттиқ очлик ва чанқоқлик оқибатида ҳалок бўлиш даражасига келса ёки беҳуш бўлиб қолса, жисмига зарар етиш хавфи бўлса, рўза тутиш узрли бўлади. (“Радд ул-муҳтор”). Зеро, Аллоҳ таоло мана бундай деган:

ولا تلقوا بايديكم الى التهلكة

“Ва ўзингизни қўлларингиз билан ҳалокатга ташламанг!”

Демак, инсон рўза тутади. Рўза тутиш асносида чанқоқлиги ёки очлиги ҳаддан ўтса, йиқилиб қолиш хавфи бўлса, рўзасини очади ва қорнини тўйдириб олади. Кейин яна ифторгача рўза ҳолатидек юради. Бу Рамазоннинг ҳурмати учундир. Рамазон ўтгандан сўнг ўша куннинг қазосини тутиб беради, албатта.

Ҳамидуллоҳ Беруний тайёрлаган.

Манба: islom.uz

 

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

«Ибн Сино қасамёди» десак бўлмайдими?
«Гиппократ – қасамёди»да оқ соч шарқ таъсири аждодимиз Зардўшт «Авеста»да акс эттирган тиббиётга хизмат қилувчи ҳакимлар қасамёдининг руҳи мавжуд. 
Стрептомицин қачон кашф этилган?
1943 йил 19 октябрда Альберт Шатц томонидан (1920-2005) ва Зельман Ваксман (1888-1973)лар томонидан стрептотрицин топилган. Аммо бу антибиотик моддалар синовчилар томонидан кенг қабул қилинмади, чунки улар кучли заҳарли моддалардан ташкил топган ...
Тиш қонаб, безовта қилса…
«Тишим тез-тез қонаб туради.  Айниқса, тиш тозалаётганимда. Бу ҳолатнинг сабаби нима? Қандай бартараф этиш мумкин?» Рамазон ҲАЙИТАЛИЕВ. — Ҳар қандай сурункали касалликлар, шу жумладан, пародонтит ҳам баҳор ва куз ойларида ўткирлашиши (кучайиши) ...
Фойдаси бисёр маҳсулот
Жазирама кунлар бошланиши билан боғларимизда ўриклар ғарқ пишади. Каттаю кичик бирдай унинг шифобахш хусусиятидан баҳраманд бўлади. Ўрик нафақат тотли мева, балки саломатликни тикловчи, касалликни даф этувчи малҳамдир. Қадим Хитойда ҳолдан ...
Жиғилдон қайнаши қандай дарддан дарак
Бу мақола ким учундир қўрқинчли туюлиши мумкин. Бироқ мазкур белгиларни вақтида билиш ҳамма учун фойдали. Уларни диққат билан ўқинг, ана ўшанда илгарироқ билсам бўлар экан, деб афсусланмайсиз. ...
Активлаштирилган кўмир таблеткалари инсон саломатлигидаги қандай муаммоларни ҳал қилади?
Активлаштирилган кўмир — инсон организмини тозалашда дунёдаги энг қадимий ва оммавий услублардан биридир. У минг йиллар давомида шарқ табобатида, хусусан хитой табобатида заҳарланишга қарши восита сифатида қўлланиб келган. Бизнинг давримизда эса, бу ...
Лола Каримова-Тиллаева соғлом нонушта ҳақида сўзлаб берди
Лола Каримова-Тиллаева Instagram’даги саҳифаси орқали севимли нонуштасининг рецепти билан бўлишди. Фото: Новости Узбекистана «Бугунги суҳбатимиз мавзуси нонушта ҳақида. Нонушта қилиш қуйидаги сабабларга кўра жуда муҳимдир: Инсон организми уйқудан кейин ...
Оч қоринга ейиш хавфли бўлган маҳсулотлар
Фото: mrt-domodedovo.ru Ошқозон тирнаб турганда тановул қилиш ман этилган маҳсулотлар рўйхати: Хамиртуруш У ошқозон гази ишлаб чиқарилишига ҳисса қўшади, ошқозон шишиб кетади, биламизки, бу жуда ёқимсиз жараён. Шунинг учун, ...
Алкоголнинг озгинаси зарар эмас, иштаҳа очгани бўлаверади. Аслида шундайми?
Спиртли ичимликлар қанчалик кўп ичилса инсульт ва инфаркт ҳавфи шунчалик ошиб бораверади. Бу ҳақиқат. Лекин баъзилар кам миқдордаги алкогол нафақат зарар, балки ишемик инсультни олдини олади, деб ҳам ҳисоблашади. У ҳолда ...
Сўраган_эдингиз?
Иш соати ҳафтасига 40 соатдан ошмаган ташкилотлар бор, масалан 5 кунлик ишдан ташқари навбатчилик учун ҳам қўшимча иш ҳақи тўланиши керакми? Меҳнат қонунчилигига кўра: белгиланган кундалик иш (смена) вақтидан ташқари ишлаш ...
Пўчоғи ҳам шифо
Юртимиздаги ширин-шакар мевалар қаторида полиз экини бўлмиш тарвуз ҳам ғарқ пишиб етилди.
Гиёҳли шарбат ёки газли сув: қайсини танлайсиз?
Ҳаво ҳароратининг юқорилиб кетиши, инсоннинг сувга бўлган эҳтиёжини оширади. Кўчадаги ёшларнинг чанқоқни қондириш учун қўлида турли хилдаги газли ичимликларни олиб юрганини кўрамиз. Дўконларда ҳам бундай ширин газли ичимликлар харидоргир ҳисобланади. Аслида ...
Карам дилга малҳам
Доришунос Мирзамир Мирзашариповнинг таъкидлашича, карамнинг етмиш хили мавжуд экан.
Турп: Оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтиради
Танангиз мадорсизланаётганини сезаяпсизми, давосини узоқдан ахтарманг-да, уйдаги бор маҳсулотларга диққат қаратинг. Мисол учун, кузда пишадиган қарсилдоқ турпга. У шамоллашда асқотишини ҳаммамиз биламиз, аммо хотирани чархлаши, сариқ касалидан кейин жигарга энг керакли ...
Ошқовоқ уруғи ёрдамида гижжа қуртларини туширамиз
Гижжа қуртлари асосан болажонларни қийнайдиган муаммолардан бири бўлиб, ошқозон-ичакларида паразитлик қилади. Аслида гижжалар бошқа паразитлар каби деярли барча инсонларнинг овқат ҳазм қилиш аъзоларида маълум миқдорда бўлади. Лекин иммунитети заиф инсонларда улар ...