Ҳомиладорлик вақтда тўғри овқатланиш бўйича муҳим тавсиялар

Ҳомиладорлик даврида соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва тўлақонли озиқланиш бўлажак фарзандингизнинг соғ-саломат туғилишининг гаровидир.

Фото: yuz.uz

Ҳомиладор аёл истеъмол қилаётган овқатлар таркибидаги оқсил моддалари, углеводлар, ёғлар, витаминлар ва микроэлементлар доим ҳам етарли бўлмайди. Шунинг учун қуйидаги ҳолларда айнан ҳомиладорлик даврида қабул қилиш учун ишлаб чиқилган препаратларни ичиш буюрилади;

  • Ҳомиладор аёлнинг етарли озиқланмаган пайтида;
  • Авитаминоз, анемия ва бошқа экстрагенитал касалликлари бор аёлларда;
  • Илгариги ҳомиладорлиги ривожланмай қолган ёки нуқсон билан туғилган пайтда;

Ўттиз ёшдан юқори ҳомилдорларда.

Эсда тутиш жоизки, витаминларни барча аёлларга бирдек тавсия этиш нотўғри бўлади. Негаки айнан витаминларнинг ўзи ҳам айрим ҳолларда уларни ўзлаштиришда иштирок этувчи аъзолар – жигар ва буйракларга куч келиши мумкин.

Ҳомиладорликнинг биринчи триместрида ҳомилада нуқсон пайдо бўлмаслиги учун қуйидаги препаратларни ичиш тавсия этилади:

  1. Фолиев кислотаси;
  2. Йод препаратлари;
  3. Витамин Е.

12 ҳафтадан кейин эса акушер-гинекологлар кўрсатмалари асосида ҳомиладор аёл организмига зарур бўлган йод (суткалик талаб 250 мг гача), кальций минерали (суткалик талаб 1500 мг гача) тутувчи препаратлар — витрум-остеомаг, кальцемин, кальцемин адванс тавсия этилади.

3 –триместрдан бошлаб С, А, ва D витаминлари, шунингдек темир препаратлари ичиш талаб этилади.

Мухлиса Атаматова,

акушер-гинеколог

Дўстларингизга улашинг: