«Гўзаллик салонлари» ва сартарошхоналарга қўйилган талаблар қандай ?

Иш юзасидан кўчага чиқдим. Йўл-йўлакай «Гўзаллик салони»га кирдим. Хизмат кўрсатувчилар ҳимоя кийими ва ниқобда. Киришдан аввал ҳароратимни ўлчашди. Қўлларимга қўлқоп беришди. Масофа сақлаб туришимни тавсия қилишди. Бу каби тартибли ташкил этилган ишни кўриб қувондим, албатта. Бу ҳаммамизнинг саломатлигимизни асраш учун зарур эканини яна бир бор ҳис этдим.

Маълумки, бугунги кунда эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда, барча санитария-гигиена талабларига амал қилган ҳолда, сартарошхона ва «Гўзаллик салонлар»и ҳамда йўналишсиз таксиларнинг ўз иш фаолиятини давом эттиришига рухсат берилган.

Хусусан, «Гўзаллик салонлари» ва сартарошхоналарда иш бошлашдан аввал коронавирусга қарши режимга мувофиқ дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда умумий тозалашни амалга ошириш мижозларнинг саломатлиги учун муҳимдир.

Айни вақтда фаолият юритишни бошлаган ана шу каби хизмат кўрсатиш биноларининг кириш қисмига тери антисептиклари билан ишлов бериладиган жойлар, яъни таркибида 70 фоизли этил спирти бўлган ёки изопропил миқдори камида 60 фоизни ташкил қилувчи дозаторлар ўрнатилиб, ишлар бошланган. Аммо бу қатъий талаб эканлиги, ҳушёрликни йўқотмаслик кераклиги муҳимдир.

Хизмат кўрсатишда ташриф буюрувчилар камида 15 дақиқалик вақт оралиғини сақлаши керак. Бунинг учун олдиндан буюртмалар олишни йўлга қўйиш талаб этилади. Келувчиларга алоҳида хонада ёки имкон қадар бир-бирининг ораси ойнакли экран билан тўсилган ўриндиқларда хизмат кўрсатиш, ижтимоий масофани таъминлаган ҳолда ўриндиқларни жойлаштириш кераклиги белгиланган.

Ишчилар ва ташриф буюрувчилар доимий бўлган хоналарни иш куни давомида камида 2 марта кўчма бактериоцид нурлантирувчи лампалар ёрдамида дезинфекциялаш, ишчилар шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши лозим бўлади.

Хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб, юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя ойнаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлашга рухсат берилади.

Ҳар куни ишдан кейин ювиладиган сочиқлар ёки бир марта ишлатиладиган сочиқ ва салфеткалардан фойдаланиш шарт.

Ҳар бир мижоз учун хизматни тугатганидан сўнг, дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда барча юзалар, яъни эшик тутқичлари, ўчиргичлар, қўл тутқичларни зарарсизлантириш ҳамда вирусли режимга мувофиқ ҳар бир мижоздан кейин ишлатилган ускуналарда зарарсизлантиришни ўтказиш қоидаларига амал қилиш зарур.

Б.МЕЛИҚУЛОВА, ЎзА

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

“Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ташкил этилди
Фарғона шаҳар педагогика касб-ҳунар коллежи мажлислар залида шаҳар партия Кенгаши томонидан партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида ўқувчи қизлар, педагог аёллар учун очиқ мулоқот ташкил этилди. Коллеж маъмурияти, Фарғона шаҳар тиббиёт ...
Ногиронлиги бўлган фарзандига қараётган оналарга алоҳида нафақа тури жорий этилади
Ўзбекистон Президенти парламентга Мурожаатномасида пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини айтди. Бу ҳақида daryo.uz хабар беради. Яқинда ушбу масала бўйича Президент ...
Қувада “Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” тадбири ўтказилди
Фото: TTA Fargʻona filiali Қува туманида аҳоли гавжум бўлган жойларда аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи тарғиботи» тадбири ташкил этилди. Тадбирда Тошкент Тиббиёт ...
Вуханда беморларга ёрдам берган қурилмалар Тошкентга олиб келинди
Вухан шаҳрида COVID-19 нинг оғир кўринишларини даволашда юқори самара берган КТЭА ўпка касалликларини даволаш учун электрон аппаратлар Тошкентга олиб келинди. Қурилмалар шифохоналарга коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун беғараз ...
Юртимизда она сути билан боқиш ҳафталиги ўтказилмоқда
Бутун дунё бўйлаб, 1−7 август кунлари Жаҳон кўкрак сути билан боқиш ҳафталиги ўтказилмоқда.
Ўзбекистонда Марказий Осиё радиоонкология конгресси бошланди
Фото: Scientific Route Жорий йилнинг 5-7 октябрь кунлари Тошкент вилоятининг “Лайнер” тоғ-курорт мажмуасида “Нур терапиясининг замонавий ютуқлари ва унинг Марказий Осиёдаги истиқболлари” бўйича Марказий Осиё радиоонкология конгресси ...
Меҳнат мигрантлари-касаллик сабабчисими?
Ўтказилган эпидемиологик таҳлиллар натижасида кейинги вақтда  вилоятимиз аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси эпидемик жараёнида  ўзгаришлар рўй бераётганлигини кўрсатмоқда. Олиб борилган профилактик ишлар аҳолининг хавфли гуруҳларига мансуб қатлами, гиёҳвандлар ўртасида  касалланишнинг камайишига ...
Илмий-текшириш институти ташкил этилди
Мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилишда, жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқаришни такомиллаштириш масалалари, шунингдек, барча мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистон томонидан қабул қилинган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа Бюросининг "Саломатлик-2020" ...
Онани “боланг ўлик туғилди“ деб алдаб, бола сотиб юборилган
Фото: "UzA" Тиббиёт соҳасида йўл қўйилаётган айрим ҳолатлар инсонийлик мезонларига мутлақо тўғри келмайди. Кўзи ёриётган аёлларни икки йўл орасидаги кишига қиёсланади. Лекин айрим шифокорлар шу ожиз аҳволдаги ...
Ўзбекистон онкологлари анжумани: таҳлил, мулоҳаза
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9-10 ноябр кунлари Фарғона шаҳрида "Хавфли ўсмалар профилактикаси, скрининги ва канцер-регистрнинг долзарб муаммолари" мавзусидаги Ўзбекистон онкологларининг XV-конференциясида бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик. Конференциянинг биринчи куни Республика ...
«Ҳасан табиб»ларни ким яратяпти? Ўзимиз эмасми?!
Фото: videonews.guru Шундай қилиб, Шаҳрихон туманидаги «Наврўз» маҳалласида яшовчи «Ҳасан табиб» фаолиятига чек қўйилди. У ўттиз йил мобайнида беморларни хандон писта, тоза асал ва нўхат билан «даволаб» келган. ...
Ҳиндистонлик  шифокорлар Фарғонада
Фарғона шаҳридаги "Юлдашев номли МДМ" даволаш-диагностика марказида Хиндистоннинг етакчи профессорлари-онколог Чопра Ракеш  ва терапевт Санжай  Сехраватлар саратон касаллиги ва уни даволаш йўллари мавзусида маъруза ўқидилар. Тадбирда шифокорлар, турли ташкилотлар вакиллари  ва оммавий ...
Юртимизда йилига 22 мингдан ортиқ беморларда онкологик хасталик аниқланмоқда. Бунга ким айбдор?
Ўсма касалликлари нафақат республикамизда, балки бутун дунё миқёсида мураккаб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Статистик маълумотларга кўра, сўнгги йилларда дунёнинг кўпгина мамлакатларида онкологик касалликларга чалиниш кўрсаткичлари ошиб бораётир. ...
Аутизм: синдромми ёки ўзига хос руҳий ҳолат?
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, синдромнинг илк белгилари 2-3 ёшда намоён бўла бошлайди. Асаб тизимидаги бузилишлар туфайли бола ташқи таъсирларга, атрофидаги воқеаларга мутлақо бефарқ ёки аксинча ўта таъсирчан бўлади. Чақирганда эътибор қаратмайди, ...
Нуқсонли болаларни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал
Соғлом фарзанд дунёга келишида ҳар бир аёл саломатлиги муҳим ўрин тутади. "Соғлом она - соғлом бола" тамойили асосида мамлакатимизда ибратли ишлар амалга оширилаётгани нуқсонли болалар туғилишининг олдини олмоқда. Мухбиримиз Фарғона ...