Шахсий гигиена қоидаларини одатий турмуш тарзига айлантирайлик!

Коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича тавсиялар

Фарғона вилояти Санитария эпидемиологик-осойишталик маркази томонидан вилоятда коронавирус инфекциясини тарқалишининг олдини олиш мақсадида  фаолият юритаётган барча давлат-нодавлат ташкилотлари биноларида ва жамоат транспортларида профилактик дезинфекция ишлари узлуксиз амалга оширилмоқда. Умуман, коронавирус йўқолганидан кейин ҳам халқимиз карантин пайтидаги айрим қоидаларни ўзининг одатий турмуш тарзига айлантириши зарур. Жумладан, шахсий гигиенага амал қилиш, қўлни тез-тез совунлаб ювиш, дезинфекция қилиш, турли тўй-маросимларни жуда чекланган тартибда ўтказиш, юқумли касал бўлмаслик, ниқоб тақишлар одатий қоидага айланиши зарур.

Шундан келиб чиқиб, аҳолидан қуйидаги кўрсатмаларга амал қилишни қатъий сўрайди:

  • Қўлларни тез-тез ва яхшилаб совун билан оқар сувда ювинг (овқат қилиш давомида ҳамда ундан олдин ва кейин, шунингдек, овқатланишдан олдин, ҳожатхонадан ёки ҳайвон билан алоқадан кейин) ҳамда ёш болаларга қўлини ювишида ёрдам беринг;
  • Юзни қўл билан ушламанг;
  • Йўталганда, бурун қоққанда ва аксирганда оғиз билан бурунга букилган тирсак, енг ёки салфеткани тутинг, ундан сўнг салфеткани дарҳол аҳлат қутига ташланг ва қўлингизни ювинг;
  • Шамоллаш ёки грипп аломатларига эга одамлар билан яқин алоқа қилишдан чекининг;
  • Касалликнинг илк аломатлари кузатилганда, уйда қолинг ва дархол врачга мурожаат қилинг.
  • Зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!
  • Уй ҳайвонларни боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!
  • Одамлар олдида йўталганингизда ёки аскирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!
  • Шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!
  • Овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурилган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пиширилганлигига ишонч ҳосил қилинг!
  • Тана ҳароратининг 38 даражадан ортиши, қуруқ йўтал, нафас қисиши, хансираш пайдо бўлганда дарҳол уйингизга шифокор чақиринг.
  • Хонадонларингизни доимо озода сақланишига эришинг ва дезинфекция воситалари билан зарарсизлантириш ишларини олиб боринг!
  • Тиббий ниқоб тақишдан олдин қўлингизни антисептик восита билан артинг ёки совунлаб ювинг.
  • Ниқоб билан оғзингиз ва бурнингизни ёпинг, орада бўшлиқ қолмаганига ишонч ҳосил қилинг.
  • Ниқобга тегмасликка ҳаракат қилинг, тегсангиз қўлингизни антисептик восита билан артинг ёки совунлаб ювинг. Уни чўнтакда олиб юриш мумкин эмас.
  • -Ниқоб нам бўлиши биланоқ, уни алмаштиринг, ишлатилган ниқобдан қайта фойдаланманг.
  • -Ишлатилган ниқобларни очиқ идишларда сақлаш ва кўчага ташлаш қатъиян таъқиқланади!

Шунингдек, вилоятдаги чегара постларида транспортларни дезинфекциялаш ишлари ҳамда ҳайдовчилардан коронвирус инфекциясига таҳлиллар олиш жараёни қатъий тартибда амалга оширилмоқда.

Аҳмаджон ЯКУБОВ,

Вилоят санитрия-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг