Тиббиёт ҳодимларига имтиёзлар бериш вақти келмади(ми)?

Фото: gazeta.uz

Бугун барчамиз шифокорларни, тиббиёт ҳодимларини кўкларга кўтаряпмиз, қаҳрамонлар деб “елкасига уриб” қўймоқдамиз. Қарсаклар чалиб олқишламоқдамиз, флэшмоблар уюштириб миннатдорчилик билдирмоқдамиз. Лекин эртага коронавирусдан тиббиёт ҳодимлари ёрдамида тўлиқ қутулганимиздан кейин барчаси унутилмасмикин? Қадимгилар айтганидек: “ишим битди, эшагим лойдан ўтди” қабилида иш тутилмасмикин? Юқоридаги каби саволлар ҳозирда барча тиббиёт ҳодимларининг ҳаёлидан ўтган бўлса ажабмас.

Бугунги кундаги критик вазият жамиятда кимнинг ҳақиқий ўрни қаердалигини кўрсатиб берди. Ҳарбийлар, ички ишлар ҳодимлари, Фавқулодда вазиятлар ҳодимлари билан бир қаторда тиббиёт ва санитария эпидемиологик осойишталик ҳодимлари (кейинги ўринларда шу икки касб эгаларини умумлаштириб тиббиёт ҳодимлари деб келтириб ўтамиз) энг муҳим, зарурий касб эгалари эканлиги яққол билиниб қолди. Жамиятимиз тиббиёт ҳодимлари қадрини эндиликда тушуниб етди. Ҳозирги қийин вазиятда кўзга кўринмас “душман” билан олдинги қаторларда курашаётган тиббиёт ҳодимларини халқимиз қўлдан келганча олқишлар, мақтовлар ва ширин сўзлар билан қўллаб қувватлашмоқда. Бунинг учун тиббиёт ҳодимлари номидан миннатдорчилик билдирамиз. Лекин шу нарсани таъкидлаш лозимки: қарсак, мақтов ёрлиқлари, ширин сўзлар, флэшмоблар билан “қорин тўйдириб бўлмаслиги”ни ҳаммамиз яхши тушунамиз.

Демак тиббиёт ҳодимларининг мавқеини бу каби маънавий қўллаб қувватлашлар билан бир қаторда моддий ва иқтисодий рағбатлантиришлар билан ошириш лозимлигини барчамиз бирдек хис этиб турибмиз. Бу ўринда президентимиз томонидан белгилаб берилган моддий рағбатлантиришлар учун алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Албатта шулар билан биргаликда тиббиёт ҳодимларини келгусида қўллаб – қувватлаш учун турли имтиёзлар бериш вақти келганини давр тақозо қилаётганини ҳам таъкидлашимиз керак.

Ташқи душмандан бизни ҳимоя қиладиган ҳарбийларимиз учун давлат томонидан бир қанча имтиёзлар берилиши, ички “душманлар” дан ҳимояловчи ички ишлар ҳодимларига берилаётган турли имтиёзлар шу касб эгаларининг ўз касбига садоқат билан ишлашига сабаб бўлмоқда. Лекин халқимизни кўзга кўринмас “душман”дан ўз жонини ҳавфга қўйиб ҳимоя қилаётган тиббиёт ҳодимларига ҳозирда юқоридаги касб эгаларига берилгани каби имтиёзлар жорий қилинмаган.

Мисол тариқасида олсак: ҳарбийларимиз фарзандлари ўқишга киришидаги имтиёзлар, нафақага чиқишидаги имтиёзлар, уй — жой олишда бериладиган имтиёзлар, жамоат транспортида, вилоятлараро  ҳаракатланишдаги имтиёзлар ва яна бир қанча имтиёзларни санаб ўтишимиз мумкин. Ички ишлар ҳодимларига ҳам ҳарбийлардан кам бўлмаган имтиёзларни давлатимиз томнидан тақдим этилаётгани ҳам таҳсинга сазовор. Ҳусусан, нафақага чиқишдаги имтиёзлар, хизмат уйлари, автомобиль сотиб олишда берилган имтиёзли кредитлар, фарзандларининг ўқишга киришида бериладиган имтиёзлар ва бошқа имтиёзларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Халқимиз тинчлиги, осойишта хаётимиз йўлида хизмат қилаётган ички ишлар ҳодимларига ҳар қанча имтиёз берса ҳам кам.

Ички ишлар ҳодимлари ва ҳарбийлар билан бир сафда, қийин кунларда хизмат қилаётган тиббиёт ҳодимларига ҳам шу каби имтиёзлар бериш вақти етиб келмадимикин? Бирламчи бўғинда ҳизмат қилаётган (ҚВП, ҚОП) шифокорларимизга ўзи ишлаётган худудда ҳизмат уйи, ёки узоқ худуларга қатнаши учун шахсий автомобиль сотиб олишига имтиёзли кредит, тиббиёт ҳодимларини нафақага чиқишида имтиёзлар, уй – жой сотиб олишида турли имтиёзли кредитлар ва ниҳоят тиббиёт ҳодимларининг ойлик маошларини кўтариш бўйича қўшимча имкониятларни кўриб чиқиш вақти етиб келди деган фикрдамиз. Юқоридаги фикрларимизни ҳозирда шифокорларни қарсак, флэшмоб, шеър – у ашъорлар билан улуғлаётган фаолларимиз ҳам бир ўйлаб кўришларини сўрамоқчимиз. Ҳамкасбларимиздан юқоридаги фикрларимизни қўллаб — қувватлашларини, барча тиббиёт ҳодимларига етказишларини илтимос қиламиз!

Тиббиёт ҳодимларининг оғир меҳнатини қадрлаш, уларни мавқеини кўтариш, ҳурматини ошириш, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш шу касбни танламоқчи бўлган ёшларимиз кўпайишига, фидокорона хизмат қилаётган тиббиёт ҳодимларини бунданда жонкуярлик билан ҳизмат қилишига, охир оқибат халқимиз саломатлиги, тиббий маданияти юксалишига олиб келади деган ўй – фикрлар билан ўз мактубимизни якунлаймиз.

Ҳурмат билан, бир гуруҳ шифокорлар.

Манба: Врачи Узбекистана

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Қўқонлик шифокорлар турнир ғолиби
Фото: Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 27 йиллик байрами, шунингдек, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида ...
Соғлиқни сақлаш тизимидаги энг долзарб муаммо…
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан“ Аҳоли саломатлигини сақлашга оид конституциявий нормалар ижросини таъминлаш – давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши” мавзусида давра суҳбати бўлиб ...
Сил касаллиги ва меҳнат миграцияси
Бутун жаҳонда миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлаётган, кўплаб оилаларнинг тинчлигини бузаётган сил касаллиги ўзининг оқибатлари билан инсониятнинг энг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда.
Кореялик профессорлар хайрия акция ўтказишди
Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига Корея Республикасининг  “Severance” Ёнсей университети профессорлари ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг малакали жарроҳлари ташриф буюришди. Улар иштирокида вилоятимиздаги бемор болаларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ва ...
Марғилондаги сил касалликларига қарши курашиш диспансери биноси янги қиёфага кирди
Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами арафасида Фарғона вилоятидаги тиббиёт муассасаларида бир қатор янги бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда. Бу эса соҳа ходимлари учун байрамга муносиб туҳфа бўлмоқда.  Фото: ...
Риштонда тез ёрдам автомашинаси “NEXIA” билан тўқнашиб кетди
25 февраль куни соат тахминан 12.30 ларда, 39 ёшли Н.М., “Фарғона шифо тез ёрдам” автохўжалик корхонасига тегишли “NISSAN” русумли автомашинани Учариқ-Қалайнов йўлидан бошқариб келаётганда Фарғона-Қўқон автомобиль йўлининг кесишмасида Фарғона шаҳри ...
Қуролли Кучларда тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақида kun.uz хабар бермоқда. Фото: army.ziyonet.uz Ҳужжат ...
Фарғонада мактаб ўқувчиси кимёвий модда ичиб вафот этгани ростми?
Турли ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан мажбурлаб кимёвий модда ичдирилганлиги боис вафот этганлиги ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу воқеа қанчалик рост? Мухбиримиз ...
Бувайдалик 4 фарзанднинг онаси соғаймоқда
2018 йилнинг 6 феврал куни тўртинчи фарзандини дунёга келтиргач, комага тушиб қолган, 2019 йилнинг январ ойигача беҳуш ётган Мадинахон Йўлдошева ҳақида аввал ҳам хабар берилган эди. Интернет нашрларида бу аёл ҳақида ...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўз ишига совуққонлик билан қараган масъул ходимлар вазифасидан озод этилди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, бу борадаги саломатлик кўрсаткичларини янада яхшилашда ижобий натижаларга эришилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жойларда бу борада олиб борилаётган ишларни мунтазам мониторинг қилиб бормоқда. ...
Фарғонада аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги таъминланмоқда (видео)
Атроф-муҳит тозалиги ва инсон саломатлиги бир-бирига узвий боғлиқдир. Шу боис соғлом турмуш тарзини яратиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш жуда муҳим ҳисобланади. Санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, ҳудудга юқумли ва карантин инфекцияларининг кириб келиши, ...
Соғломлаштириш марафони
Бугун вилоят ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш, Спорт ҳамда Ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида “Автомобилсиз кун” шиори остида Фарғона шаҳрининг Ал-Фарғоний номидаги марказий кўчасида соғломлаштириш оммавий тадбири ва 3,5 км масофага югуриш марафони ...
Ногиронлик гуруҳи қандай тартибда белгиланади?​
Мамлакатимизда ногиронлиги бор фуқаролар қандай ижтимоий ҳимоя қилинади? Ногиронлик гуруҳи қандай белгиланади? Ушбу жараён канча муддат талаб қилади? Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси раҳбари Умарали НАЗАРМАТОВ бу ҳақда қуйидагиларни маълум қилди: — ...
«Ҳасан табиб»ларни ким яратяпти? Ўзимиз эмасми?!
Фото: videonews.guru Шундай қилиб, Шаҳрихон туманидаги «Наврўз» маҳалласида яшовчи «Ҳасан табиб» фаолиятига чек қўйилди. У ўттиз йил мобайнида беморларни хандон писта, тоза асал ва нўхат билан «даволаб» келган. ...
Президент қарори: Ўзбекистонда яна бир Марказ ташкил этилади
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази ташкил этилади. Фото: vitvesti.by Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрда “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини ...