Аллергиядан қаерда даволаниш мумкин?

Республика ихтисослаштирилган аллергология маркази магистранти Жасур Давлатов билан суҳбат уюштирилди. 

— Бугунги кунда ҳатто туманлардаги кўп тармоқли поликлиникаларда аллерголог штати бор. Кўп жойларда менимча номутахассислар ишламоқда. Бу борада, яъни кадрлар билан таъминот масаласида қандай янгиликлар бор?

— Кадрлар масаласида янгиликлар бор. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб аллергология ва клиник иммунология бўйича магистратура йўналиши очилди. Шунингдек, клиник ординатура учун квоталар сони оширилди (ординатура аввалдан бўлган). Врачлар малакасини ошириш институти ва Республика аллергология маркази ҳамкорлигида аллерголог бўлиб ишлашни истаган шифокорлар учун ўқув курслар ташкил этилган. Лекин шунга қарамасдан ҳалигача Республикада аллерголог мутахассисларга талаб юқорилигича қолмоқда. «Дефицит»га барҳам бериш учун вақт керак, менимча. Мутахассис йўқлиги сабаб ҳам жойларда бошқа соҳа мутахассислари аллерголог вазифасида ишлашмоқда.

—Ушбу мутахассисликни учун магистратура ва ординатура қайси муассасаларда бор?

— Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтида магистратура, Тошкент тиббиёт академияси ва Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида ординатура бўйича ўқишлар бор. Бундан ташқари ушбу муассасаларда бирламчи мутахассисликка эга врачлар учун квалификацияни ўзгартириш курслари бор. Курс давомийлиги бирламчи мутаҳассислик турига боғлиқ.

—Соҳа мутахассислар ўта етишмайдиган соҳа саналади. Бу соҳа мутаҳассисларига қандайдир бошқа соҳалардан кўра афзалликлар борми?

— Алоҳида афзаллик менимча бўш иш ўринлари (ставкалар) кўплиги. Шифокорлар орасида рақобат муҳити ҳам деярли бўлмаган. Аллергологмисан, тамом иш тайёр. Яна билмадим, бошқа имтиёзни кўрмадим.

—Бугунги кунда мутаҳассислик учун онлайн дарслар бошланган экан. Унинг учун қаерга ҳужжат топшириш лозим?

— Республика аллергология марказига мурожаат қилиш керак. Дарслар 30-апрелдан бошланади дейишган эди. Бу ҳақда маълумот, онлайн дарсларга йўлланмани ишлаётган муассасангиз кадрлар бўйича мутаҳассисидан олишингиз мумкин.

—Аллергик касалликларга бир қанча текширув усуллари бор. Турли синамалар. Республикада ташхис учун қаерларда, қандай усуллардан фойдаланиш мумкин. Яъни битта аллергик ринитнинг сабабини аниқлаш учун Тошкентга бориш талаб этиладими ёки Вилоятларда имкон борми? Бу каби синамаларни туманлардан ташкиллаш режаси борми?

— Тўғри, Тошкент шаҳрида имкониятлар кўп, лекин вилоятларда ҳам диагностика муаммоси яхшиланяпти. 2 та асосий муаммо бор: Аллергенлар ва аллергенлар билан ишловчи мутахассислар. Юқорида айтганимдек, мутахассислар сони кўпаяверса бўлгани. Аллерген керак деган аллерголог аллергенлар билан таъминади. Лекин шунга қарамасдан, вилоятларда аллергик касалликларга ташхис қўйиш ва даволаш имкониятига эга ҳусусий сектордаги клиникалар борлиги сир эмас.

—Демак жойларда давлат муассасаларида ташҳис ва даволаниш билан боғлиқ муаммолар бор. Яъни бу ишлар вилоятларда амалга оширилмайди. Шундайми?

— Йўқ. Бутунлай йўқ эмас. Айрим жойларда бор, айримларида йўқ. Бу ҳам кадрлар билан боғлиқ муаммоларга боғланган. Асосий муаммо диагностик аллергенларни сақлашда. Уларни узоқ сақлаб бўлмайди. Табиийки мутаҳассис йўқ жойга буларни бергандан фойда йўқ. Кадрлар етарли бўлганида бу муаммолар ҳам ўз-ўзидан ечимини топади.

—Республикада даволаш бўйича қандай усуллар қўлланилмоқда. Иммунотерапия, аллерговакцинация кабилар ўтказиладими? Аллерговакцинация узоқ давом этадиган жараён. Ҳатто йилларга чўзилиши мумкин. Бу усул доимий Тошкентга боришни талаб этмайдими? Жойларда ўтказиладими?

— АСИТ (аллерген специфик иммуно терапия) усули Ўзбекистонда ўтказилади. Ҳоҳиши бор беморлар албатта бу усулда даволаниши мумкин. АСИТ асосан касаллик ремиссия даврида ўтказилади. Масалан, касаллиги баҳор ёки кузда қўзийдиган беморлар қиш фаслида вакцина қилинади. Бу жараённинг 1 курси 2,5-3 ой давом этади. Ётиб даволаниш талаб этилмайди. Кўпчилик беморлар Тошкентга келиб вакцинасини тайёрлатиб олишади ва ундан фойдаланиш тўғрисида маълумотлар олиб вилоятига қайтиб кетишади. Бу 1 кунда битадиган жараён. Ҳолати ҳақида телефон орқали шифокори билан гаплашиб туришади. Бундан ташқари вакцинани таблетка шакллари мавжуд. Уй шароитида АСИТ қилинганда ҳар эҳтимолга қарши уйида бўлиши мумкин бўлган шошилинч тиббий ёрдам дорилари (антигистаминлар, ГКСлар) бўлиши керак.

Суҳбатдош шифокор Хуршид Якубжонов

 

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Буйракда тошлар қандай пайдо бўлади?
Бу касаллик асосан организмда моддалар алмашинувининг бузилиши сабабли келиб чиқади. Шу билан бирга касалликнинг бошқа омиллар хам сабабчи: -етарли миқдорда суюқлик ичмаслик сабаб организмда сув алмашинувининг бузилиши; -пешоб йўлларидаги инфекциялар; -пешоб хажми камайганда ...
Фарғонада  сийдик – тош касаллигини  замонавий даволаш усуллари
Сийдик - тош касаллигини замонавий даволаш урологиянинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирги вақтда традицион жарроҳлик амалиёти асосан шошилинч ҳолларда ва бошқа усуллар натижасиз бўлгандагина ўтказиляпти.
Шамоллаган ҳайдовчи маст ҳайдовчидан ҳам хавфлироқ
Фото: AvtoMoto Куз мавсумидаги авитаминоз аксарият ҳолларда ЎРВИ касалликларига сабаб бўлади. Бундан ташқари аллергия ҳам кўздан ёш оқиши, акса уриш каби аломатлари билан кутилмаганда хуруж қилади. Шу ...
Қандли диабет ҳақида ҳамма билиш шарт бўлган фактлар
Диабетга чалинган кишиларнинг тўғри овқатланиши, даволаниши ва ҳаёт тарзини қандай юритиши ҳақида кўплаб афсоналар мавжуд. Қуйида сизларга уларнинг баъзилари тўғрисида профессор Абдуқодир САТТОРОВнинг батафсил маълумотларини тақдим этамиз. Диабетга чалинган кишилар ширинликни умуман ...
Семизликка олиб келувчи ва биз кўп истеъмол қиладиган яна бир зарарли маҳсулот борлиги айтилди
Фото: Innovatemedtec Семизлик бу организмда ортиқча миқдорда ёғ тўпланишидир.  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг 2016-йилда эълон қилган маълумотларига кўра ер юзида 18 ёшдан катталар орасида 1,9 млрддан ...
Умуртқалараро диск чурраси қандай пайдо бўлади?
Бугунги кунда умуртқалараро диск чурраси кўп учрайдиган касалликлар сирасига киритилмоқда. У ҳақида кўп ва хўп эшитганмиз, ўқиганмиз, хуллас, хасталик билан озми-кўпми танишмиз.
Қизамиқни чақалоққа юқиши қанчалик хавфли?
Фото: budzdorovoy.ru Қизамиқ вирусли касаллик бўлиб, ўта юқори юқувчанликка эга. У ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Вирус тошмалар пайдо бўлишидан икки кун аввалдан бошлаб, тошмалар мавжуд даврнинг илк ...
Аскаридоз — хавфли касаллик
Гижжа касалликлари ер юзида энг кенг ва кўп тарқалган касалликлардан бири ҳисобланади.
Қандли диабетнинг жарроҳлик асоратлари
Ҳозирги кунларда қандли диабет хасталигининг жарроҳлик асоратлари кўпайиб бормоқда. Бу сурункали эндокринологик хасталик бўлиб, ошқозон ости безидан инсулин миқдорининг кам ажралиб чиқиши ёки умуман ажралмаслиги сабабли келиб чиқадиган хасталикдир. Қандли диебет ...
Папиллома вируси сабабли юзага келадиган касалликлар
Сўнгги йилларда папиллома вируси сабабли юзага келадиган касалликлар “трендда” деса ҳам бўлади. Бу вирус ўта чидамли ва ўлмайдиган эмас, бироқ белгиларсиз кечиши билан ҳавфли. Фото: Science Debate Аслида ...
ОИВ ва сил касаллиги қўшилиб келган ҳолатлар
Одам иммунотанқислик вирусининг аниқланганлигига ҳали ҳеч қанча муддат бўлганлигига қарамасдан, у бутун инсоният учун хавф солиб, ҳозирги кунда бутун дунёни қамраб олганлиги барчамизга аён бўлиб турибди.  
Кўзойнаклар кўришни пасайтиради(ми?)
Фото: Центр Микрохирургии Глаза Кўз ташқи ахборот олиш воситаларининг энг асосийси саналади. Болаликданоқ кўзларни эҳтиёт қилиш керак. Қуйида кўз тўғрисида нотўғри тушунчалар ҳақида айтиб ўтамиз. Эрта ривожланишга ...
Эҳтиёт бўлинг, ўткир юқумли ичак касалликлари!
Фото: maikop.bezformata.ru Ўткир юқумли ичак касалликларини келтириб чиқарувчи микроорганизмлар айнан илиқ-иссиқ шароитларда тез кўпаяди. Касалликни турли микроорганизм ва бактериялар келтириб чиқаради. Ушбу касалликларнинг кеч баҳор, ёз ва ...
ОИВ инфекцияли беморлар қандай овқатланиши керак?
ОИВ инфекцияли беморларни тўғри овқатланиши, уларнинг иммун тизимини тиклашга ёрдам беради. Бу инсонлар учун кўп миқдорда овқатланиш ўз ҳаёти учун зарур.
Қин озодалиги зарурми?
Аёллар жинсий аъзолари идеал баланслашган тизим бўлиб, кўпчилик унинг тозалигига ортиқча қайғуриб юборади. Бу эса кўпинча яхши натижага олиб келмайди. Фото: serpadres.es Инсон организмидаги энг ифлос, инфекция билан ...