Келтирилган аппаратлар Вухан шаҳрида COVID-19 нинг оғир кўринишларини даволашда юқори самара берган дейилади хабарда.

Инновацион қурилма Ўзбекистонга Миллий палата ва пекиннинг «Bei Jing Hong Tian Li Fhamaceutical Co.Ltd» компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида етказиб берилган. Қурилма шифохоналарга коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун беғараз топширилади.

Ўпка касалликларини даволаш учун электр мосламаси КТЭА-ТТS TreatmentDevice Хитойнинг «Beijing Shenzhou Hanfang Medical Technology Co. Ltd» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

Миллий Палата раиси Ровшан Изамов Хитой Ҳаёт ва соғлиқни сақлаш ассоциацияси билан ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришган. Ушбу уюшма директорининг ўринбосари Чен Хинпингнинг сўзларига кўра, Хубеи вилоятининг Вухан шаҳрида КТЭА электр қурилмалари COVID-19 ташхиси қўйилган беморларни даволашда юқори самарадорликни намойиш этган. Натижада, Хитой пойтахти Пекин шаҳридаги аксарият касалхоналар ҳозирда КТЭА қурилмалари билан жиҳозланган.

Хитой томони КТЭА-дан фойдаланиш ва даволаш усуллари тўғрисида мавжуд барча маълумотларни тақдим этган.

Миллий палата раисининг сўзларига кўра, Чен Хинпинг билан «WeChat» ижтимоий тармоғида махсус гуруҳлар ташкил этиш орқали онлайн-консултацияларни ташкил этиш имконияти тўғрисида келишувга эришилган. Бу хитойлик шифокорларга бугунги кунда COVID-19 билан оғриган беморларни даволашда устувор бўлган КТЭА ускунасидан самарали фойдаланишда амалий ёрдам кўрсатишга имкон бериши айтилган.