Шифокорларга ажратилган маош ўз вақтида тўланяптими?

Сенат тиббиёт ходимларига маблағларнинг ўз вақтида ажратилиши ва манзилли тўланиши борасида парламент назоратини давом эттиради.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тўланиши лозим бўлган қўшимча рағбатлантириш тўловлари амалга оширилмаётгани тўғрисида хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда.

Ушбу масала Олий Мажлис Сенати томонидан назоратга олиниб, Молия вазирлигига сўров юборилди. Маълумотларга кўра коронавирусга қарши курашиш тадбирлари, шу жумладан, тиббиёт ходимларига қўшимча тўловлари учун 2020 йилнинг 23 март куни Молия вазирлиги қошидаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг ҳар бирига дастлабки равишда 5 млрд. сўмдан жами 70 млрд. сўм ажратилган.

2020 йилнинг 14 апрель куни ҳолатига Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари томонидан 2 263 нафар ходимга, хусусан, 396 нафар шифокор, 801 нафар ўрта тиббиёт, 615 нафар кичик тиббиёт ва 451 нафар бошқа ходимларга жами 2 981 млн. сўм 6 фоизли ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўланган.

Шунингдек, 424 нафар ходим, шу жумладан, 92 нафар шифокорга, 164 нафар ўрта тиббиёт, 128 нафар кичик тиббиёт ва 40 нафар бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун 7 877,4 млн. сўм (ҳар бир ходимга 5 млн. сўмдан 25 млн. сўмгача) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови тўланган.

Олий Мажлис Сенати Раиси ўринбосари З.Низамходжаев мазкур масала юзасидан Соғлиқни сақлаш вазири А.Шадманов билан тиббиёт ходимларига маблағларнинг ўз вақтида ажратилиши ва манзилли тўланиши борасида фикр алмашди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан ушбу масала устидан парламент назорати давом эттирилади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Истанбулдан Фарғонага учиб келган фуқаро инсультдан вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, шу йилнинг 25 март куни чартер рейси билан Истанбулдан Фарғонага учган 63 ёшлик ногиронлиги мавжуд фуқаро Ф.нинг аҳволи самолётда оғирлашган. Унда ...
Ҳиндистонлик  шифокорлар Фарғонада
Фарғона шаҳридаги "Юлдашев номли МДМ" даволаш-диагностика марказида Хиндистоннинг етакчи профессорлари-онколог Чопра Ракеш  ва терапевт Санжай  Сехраватлар саратон касаллиги ва уни даволаш йўллари мавзусида маъруза ўқидилар. Тадбирда шифокорлар, турли ташкилотлар вакиллари  ва оммавий ...
Ҳомиладор аёлларнинг имтиёзлари қандай?
Меҳнат кодексига асосан ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ...
Биз қачон тонналаб гуруч дамлаб тўй қилишнинг фазилат эмаслигини тушунамиз?
Яқинда эндигина элликка кирган яхши бир акани тупроққа қўйдик. Ичагида яраси бор экан. Шу очилиб кетибди. Аммо бу одамни ўлдирадиган дард эмас. Ҳарқалай, қолоқ бўлса ҳам медицинамизнинг бунга ақли етади. ...
Риштон тиббиётидаги ислоҳотлар
Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги Бўжай қишлоғида жойлашган 46-сонли оилавий поликлиника 21 минг 700 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Поликлиникадаги 11 нафар шифокорларнинг 8 нафари умумий амалиёт шифокорлари ҳамда 31 нафар патронаж ...
“Саломатлик ҳамма учун!”
1948 йилда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ташкил топган кундан бошлаб ҳар йили 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан дунёнинг кўплаб давлатларида, хусусан мамлакатимизда ...
Фарғонада “Бир умрга ёрқин табассум” дастури иш бошлади
Ўзбекистон стоматологлар уюшмасидан «COLGATE» компанияси кўмагида Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида “Бир умрга ёрқин табассум” стоматологик касалликлар профилактикасини тарғиб этиш дастури иш бошлади. Фото: Edu.uz Дастур болаларда ёшлик ...
Суҳроб Асқаров: «Бизнинг мақсад, беморларни ўзларига бўлган ишонч ҳиссини пайдо бўлишига кўмаклашишдир»
Вилоят  ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази қарийб тўққиз йилдан буён ўз фаолиятини олиб бормоқда. Марказ 50 ўринга мўлжалланган 2 қаватли  бинодан иборат бўлиб, ногирон болалар учун 10, катта  ёшдаги ...
Нега аҳолида тиббий маданият етишмайди?
Фото: uzssgzt.uz Бугунги тиббиёт тизимидаги ўзгаришлар инсонларнинг саломатлигини муносиб ҳимоялаш,уларни турли касалликлардан асраш- бахтли ва ҳотиржам, фаровон турмуш кечиришига хизмат қиляпти. Айниқса, бунда шошилинч тез тиббий ёрдам ...
Олий малака тоифаси кимларга берилади?
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган. Низомга асосан тиббиёт ва фармацевтика ходимларига учинчи, иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари ...
Фарғонада соғломлаштириш маскани иш бошлади (фото)
Фото: "УзА" Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев давлат идоралари хизматчиларининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритиб, бу ...
Фарғонада Германиялик мутахассислар бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказишади
Фото: UzA “Sog`lom avlod uchun” фонди болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: ногирон болаларни Германия клиникаларида тезкор даволаш; кам таъминланган оилалардаги ...
ЖССТ: Қандли диабет XXI аср эпидемияси
Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда дунёдаги 425 миллиондан ортиқ одам диабет билан оғримоқда, уларнинг аксариятини 2-тур қандли диабет ташкил қилади. Энг ачинарлиси, уларнинг ҳар иккинчиси ўз касаллиги ҳақида билмайди. Ушбу муаммонинг ...
Профилактика –касалликларни олдини олади
Аҳоли ўртасида ноинфекцион яъни юқумли бўлмаган ва турли хилдаги юқумли касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш асосан аҳолини санитария маданияти даражасига, соғлом турмуш тарзини шаклланганлигига, тўғри ва соғлом овқатланишга ...
СТАТИСТИКА: Ўзбекистонда бир йилда 40 шифокорга ҳужум бўлган
Фото: Днепр Час Сўнгги бир йилда шошилинч тиббий ёрдамда ишлайдиган шифокорларга 40 дан зиёд ҳужум бўлган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги юридик бўлими бошлиғи Руслан Муҳаммадиев маълум қилди. Аксарият ...