Фарғона шаҳрида дезинфекция ишлари тўлиқ ва сифатли ўтказилмоқда

Ижтимоий тармоқлар орқали “Ўзбекча дезинфекция” сарлавҳаси билан тарқалган видеоролик бўйича муносабат билдирилди

Жорий йилнинг 13 апрель куни Фарғона шаҳар “Кимёгар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги жами 24 та ва Қўқон кўчасидаги кўп қаватли хонадонларда маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирокида, Фарғона шаҳар Мудофаа ишлари бўлимининг “Кўнгиллилар отряди” томонидан зарарсизлантириш ишлари олиб борилган. Ҳудди шу билан бир қаторда Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати “Ўзбекистон-24” канали билан ҳамкорликда шаҳар ҳудудида олиб борилаётган зарарсизлантириш ишлари ҳақида кўрсатув тайёрланган. Шунга кўра, масъул операторлар “Кўнгиллилар отряди” вакилларини тасвирга олиш жараёнида тасвирлар сифатли бўлиши учун жойлашувни бир неча бор ўзгартиришга мажбур бўлган. Ижтимоий тармоқ орқали танқидий видеороликни тарқатган фуқаролар мазкур ҳолатни тасвирга тушурган ҳамда ҳолатга умуман нохолис ёндашган ҳолда ҳеч қандай суриштирув ўтказмасдан тармоқ муштарийлари эътиборига ҳавола қилган.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, бу ҳолатлар олиб борилган зарарсизлантириш ишлари сифатига бирор бир таъсир ўтказмаган. Бунга мисол тариқасида, шаҳарда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кенг кўламдаги амалий ишлар амалга оширилганлигига қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз. Шаҳарда карантин эълон қилинган кундан эътиборан барча давлат ва нодавлат таълим муассасалари, маиший хизмат объектлари, шуниндек, овқатланиш шаҳобчаларида тизимли равишда зарарсизлантириш ишлари олиб борилди, яъни 1961 та кўп қаватли уйлар ва атрофлари, болалар (ўйин) майдончалари билан (1340 та кўп қаватли уйлардан 621 таси иккинчи марта ишланган), 3015 та хонадонлар, 9725 та (маротаба) автобус ва микроавтобуслар, 20595 та енгил автомобиллар, 244 та озиқ-овқат дўконлари, 105 та овқатланиш шаҳобчалари, 163 та хусусий ва ижтимоий объектлар, 41 та маиший хизмат, 41 та ўрта таълим мактаби, 63 та мактабгача таълим ташкилоти ва 8025 та бошқа объектларда зарарсизлантириш ишларини олиб борилди.

Фарғона шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва Бандликка кўмаклашиш ташкилоти томонидан ёлланган кўнгиллилардан тузилган дезинфекцион гуруҳлар, шунингдек, Ҳарбий шарқий округ, Фавқулодда вазиятлар бўлими, Мудофаа ишлари бўлими, Ички ишлар органларининг махсус гуруҳлари томонидан алоҳида режа асосида шаҳар ҳудудидаги МФЙ ва ХУЖМШлар билан ҳамкорликда қатор зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг