Дунёда COVID-19 билан касалланиб, уни енгган ва енгилган футболчилар

Дунёни ваҳимага солган коронавирус йирик спорт мусобақалари саналарини ҳам издан чиқарди. Чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Токиодаги олимпия ўйинлари ва бошқа бир қатор чемпионатлар бекор қилинди.  Шунингдек спортчилар орасида ҳам коронавирусдан зарарланганлар қайд этилган.

Фото: ФК Челси

Улар кимлар? Рўйхат:

  • Февраль ойида 23 яшар футзалчи қиз Илҳам Шейхи янги коронавирус билан 10 кун курашиб вафот этди.
  • «Ганновер» немис футбол клуби ҳимоячиси Яннес Хорн ва Тимо Хюберс коронавирусни юқтириб олганини расман қайд этди.
  • 11 мартда «Ювентус» футбол клуби ҳимоячиси Даниэл Ругани COVID-19 коронавирусини юқтириб олганини билдирди. Ҳозирда футболчи аҳволи яхши эканлигини айтмоқда.
  • Англиянинг «Лестер» жамоасида ҳам вирус юқтирганлар мавжуд. Аммо уларнинг кимлиги сир тутилмоқда.
  • 12 мартда Италиянинг «Сампдория» жамоаси Маноло Габбьядини коронавирус билан зарарланганини такидлади. Ҳозирда футболчининг аҳволи яхши.
  • «Арсенал»нинг бош мураббийи Микель Артетада ҳам коронавирус аниқланди. Лондон клуби жамоаси мураббийнинг аҳволи қониқарли эканлигини айтмоқда.
  • «Челси» таркибидаги Каллума Хадсона-Одоида ҳам коронавирус аниқланган. Ўйинчи ўз уйида изоляция қилинган.
  • «Леганес»нинг Бош директори Мартин Ортега ҳам коронавирусга чалинган. Шу сабабли клубда машғулотлар тўхтатилган.
  • Италиянинг «Сампдория» клубида бир неча футболчининг коронавирусдан зарарлангани айтилмоқда. УларОмар Колли, Альбин Экдаль, Мортен Торсби, Антонио Ла Гуминалар.
  • Франциянинг «Труа» жамоаси ҳужумчиси Хен Чжун Сукада ҳам коронавирус таҳлили ижобий деб топилган.
  • Италиянинг «Фиорентины» клуби ўйинчилари Патрик Кутроне, Херман Пеццелья ва Душан Влаховичда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.
  • Франциянинг «Осер» клуби ҳам жамоанинг бир нафар футболчиси коронавирусга чалинганини қайд этди.
  • Испаниянинг «Валенсия» клуби ҳимоячисиЭсекиэль Гарай коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар берганди. Умумий ҳисобда ушбу клубда 5 нафар ўйинчада янги вирус аниқланган. «Валенсия» ҳимоячиси Эльяким Мангала ва яна бир футболчи Гайя Covid-19 юқтириб олишганига шахсан маълум қилишган.
  • Германиянинг «Падерборн» футбол клуби ўйинчиси Лука Килиан ҳам коронавирусга чалингани айтилмоқда.
  • Испаниянинг «Атлетико Портада Альта» клуби ўйинчисиФранциско Гарсия  Covid-19 туфайли вафот этди.
  • Эронлик мини-футбол бўйича мураббийАҳмад Тахери 16 мартда коронавирус оқибатида вафот этди.
  • Бразилиянинг «Фламенго» клуби бош мураббийиЖорже Жезусда ҳам коронависрус аниқланган.
  • Германиянинг «Герта» клуби жамоа ўйинчиларидан бирида ушбу хавфли вирус аниқланганини тасдиқлади. Унинг кимлиги сир сақланмоқда. Клуб икки ҳафталик карантинга олинган.
  • Италиянинг «Ювентус» клуби яна бир футболчининг хасталанганини эълон қилди. Жумладан ярим ҳимоячи Блез Матюидида коронавирус мусбат натижа берган.
  • Covid-19 Испаниянинг “Алавеса” мураббийлар штабининг уч нафар аъзосида ҳам тасдиқланган. Шу вақтнинг ўзида клубнинг беш нафар хизматчилари ва футболга оид бўлмаган бўлимлари ходимлари ҳам коронавирус юқтириб олишгани айтилмоқда.
  • Таниқли спорт журналисти Хосе Мария Кандела спорт журналистлари ичида коронавируснинг илк қурбонига айланди.
  • «Айнтрахт» немис клуби бир нафар ўйинчиси коронавирусга чалинганини маълум қилди.
  • Испаниянинг «Эспаньола» клуби футболчиси Лэйда ҳам коронавирус аниқланган. Аммо клуб ҳозирча буни расман тасдиқлагани йўқ.
  • «Ювентус» клубининг учинчи ўйинчиси Пауло Дибалада ҳам Covid-19 қайд этилган. Шу билан бирга унинг қайлиғида ҳам вирус топилди.
  • Германиянинг «Айнтрати» клубининг уч нафар ўйинчиси коронавирусга чалингани айтилмоқда. Аммо уларнинг исмлари ошкор қилинмаяпти.
  • Мадриднинг «Реал» жамоаси собиқ президентиЛоренцо Санс коронавирус оқибатида вофот этди.
  • Бельгия терма жамоасининг ҳимоячиси Мариан Феллаини ҳам коронавирусга чалиниб қолди.
  • «Эспаньола»нинг собиқ мураббийи Бенито Хоанет 84 ёшида коронавирусдан вафот этди.
  • «Барселона» скаути Андре Кюрига ҳам коронавирус ташхиси қўйилган.
  • «Милан» клуби техник  директори Паоло Мальдинининг ҳам коронавирусга чалингани маълум қилинди.
  • Таниқли футбол мураббийи Фатих Теримда ҳам коронавирус аниқланган.
  • «Витесса» клубининг собиқ президентиКис Баккер коронавирус сабабли вафот этди.
  • «Жирона»нинг яна бир нафар футболчисида касаллик қайд этилган. Аммо унинг исми айтилмаяпти.
  • Австралиянинг A-Лигаси ўйинчиси «Ньюкасл Джетс» мамлакат профессионал футболчилари орасида биринчи бўлиб коронавирусга чалинди.

Соғайиб кетган спортчилар

  • Спортчилар орасида коронавирусдан тузалган илк спортчи Италиянинг»Пьянезе» клуби ўйинчиси бўлди. Унинг кимлиги сир тутилмоқда.
  • «Челси» клубининг футболчиси Каллум Хадсон-Одои ҳам вирусни енгиб, соғлом ҳаётга қайтди. Ўйинчи касалликнинг 11 кунида тест топширганида унда коронавирус аниқланмаган.
  • «Олимпиакос» ва «Ноттингем Форест» раҳбари Евангелос Маринакис коронавирусдан тузалганини маълум қилди.
  • «Арсенал» ўйинчиси Маринакис дастлаб вирусдан зарарланган эди, кейин Микель Артетга юқтирган бўлса керак. Микель Артет ҳам ҳозир аҳволи яхшилигини қайд этди.
  • «Сампдория» ўйинчиси Эдгар Баррето клубнинг коронавирусдан зарарланган ўнлаб аъзоларидан бири эди.  Ҳозирда парагвайлик футболчи вирусни енгганлар рўйхатида турибди. Аммо у ҳамон изоляцияда.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Саратонга чалинган таниқли онколог хайрлашув хати ёзди
Фото: «Facebook» Россиялик таниқли онколог-жарроҳ Андрей Павленко «Facebook»даги саҳифасида хайрлашув хати ёзиб қолдирди. Бу ҳақда "Хабар уз" ёзмоқда. Унинг ёзишича, унинг ўзида ҳам саратон топилган (ошқозон ракининг учинчи даражаси) ва ...
Зухрахон Ҳайдарова “Ҳамшира – 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлди
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда биринчи тиббий кўмак беришда ҳамшираларнинг алоҳида ўрни бор. Фарғона шаҳридаги “Кимёгарлар” саройида бўлиб ўтган “Ҳамшира – 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичида ўрта тиббиёт ходимларининг ...
Хитойда коронавирусга барҳам бериш муддати маълум қилинди
Хитой коронавирусни енга олади, бу ҳақда ХХРнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй РФ Давлат думаси вице-спикери Иван Мельников билан учрашувда маълум қилди. Фото: Peng Ziyang/Xinhua/globallookpress.com Элчининг айтишича, Пекин март ...
Компьютерда кўп ишлайсизми? Унда бу қизнинг ҳикоясини эшитинг
Фото: «Daily Mail» Бьянка умрининг аксар қисмини банкда — чироқ ва ўнлаб компьютерлар нури остида ишлаб ўтказди. Кейинчалик фаолият турини ўзгартиришга қарор қилди ва косметологияга менежер бўлиб ...
Коронавирус иссиқ ҳавода ўладими?
Фото: "Вечерний Магнитогорск" Россиялик ёш мутахассис Виталий Кацман «Ухан вируси ҳароратга чидамсиз ва 26–27 даража иссиқда ўлади», деган эди, хўп бу қанчалик исботланган билмадим-у, лекин ҳаво исиши ...
Барча телеканалларда ҳар куни уч марта бадантарбияга оид видеороликлар намойиш этилади
Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Фото: jv.ru Қарорга мувофиқ, 2019 йил 10 февралдан барча ...
Семизликдан қутулиш учун беш маслаҳат
“Дўмпайган қорин ҳомиладор аёлга ярашур”, дейди донолар. Сайтимиз мухлислари орасида семизликдан азият чекиб, ортиқча вазндан халос бўлишни режалаштириб юрганлар учраши мумкин. Қуйида озиш учун маслаҳатларни ҳавола этамиз. Тавсияларимизнинг ўзига хослиги ...
Нега илон тиббиёт рамзига айланган?
Тиббиёт муассасига борар экансиз, албатта дарвоза тепасига қадаҳни чирмаб турган илон рамзини кўрасиз. Ушбу тимсол  қачон пайдо бўлган? Илоннинг тиббиётга нима алоқаси бор, деган саволни ўзингизга берган бўлсангиз ажаб эмас.
Қайси қон гуруҳидаги инсонлар кўпроқ коронавирусга мойил?
Фото: PublicDomainPictures, Pixabay.com Хитойлик олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар асосан қони II гуруҳга мансуб одамлар коронавирусга кўпроқ мойил бўлишини кўрсатмоқда. Бу ҳақдаги илмий мақола Medrxiv сайтида эълон қилинди, ...
БИЛАСИЗМИ: Бугун халқаро дудуқ инсонлар куни нишонланди
22 октябр халқаро дудуқ инсонлар куни (International Stuttering Awareness Day).  Фото: wikihow.com Ушбу байрамни нишонлаш ғояси илк бор 1995 йилда ташкил топган “Дудуқ инсонлар халқаро ассоциацияси” томонидан ...
Халқ ўз қаҳрамонларини таниши керак
Ижтимоий тармоқларда икки ёшли болани ўлимдан асраб қолган шифокорнинг сурати эълон қилинди.  Фото: everyday.uz Хабарингиз бор, 18 июль куни Тошкентдаги Lor Plyus Servis хусусий клиникасига қўлида икки ёшли ...
Талабаларни ҳайратга солган профессор
Фото: pravmir.ru Профессор талабаларига психология дарсини ўтаркан, бир касалнинг касаллик тарихини айтиб берди: “Касал на гапиради, на айтганингизни англайди. Баъзан соатлаб тушунарсиз сўзлар айтади. Вақт ва макон ҳақида ...
Яроқсиз батарейка суяк хасталикларини келтириб чиқариши мумкин
Батарейкалар кичкина бўлишига қарамай, зарари анчагина. Битта батарейка 20 метр квадрат ер, 400 литр сув, иккита дарахт, 1та типратиканни заҳарлашга етадиган  зарарга эга. Чиқиндига ташланган батарейканинг устки қопламаси турли ташқи таъсирлар ...
(18+) Жинсий алоқа интенсивлигига касбий фаолият таъсир қиладими?
Фото: elle.ru Бу саволнинг аниқ жавоби йўқ. Лекин сўровномалар ақлий фаолият билан шуғулланадиганлар орасида жинсий алоқанинг кам бўлишини кўрсатган. 1836 йилда Broussais математика билан шуғулланиш жинсий алоқани ...
Ўқимаган оналар чақалоқларининг эрта ўлиши хавфи юқорироқ
Онанинг таълим даражаси қанчалик паст бўлса, чақалоқ ёшига етмай ўлиб қолиши хавфи шунчалик юқори бўлиши мумкин. Даниялик олимлар 1981 – 2015-йилларда туғилган 2 миллион чақалоқ маълумотларини ўрганиш натижасида шундай хулосага келишган. [caption ...