АҚШ хорижий шифокорларга ишчи визаси беришини эълон қилди

Америка Қўшма Штатлари Давлат департаменти АҚШда ишлаш ёки тажриба ошириш истагида бўлган тиббиёт мутахассислари, шифокорларни, айниқса, COVID-19 касаллигининг таъсирини камайтириш ва уни даволаш бўйича мутахассисларни ишчи виза (H), тажриба алмашув визаси (J) га мурожаат қилиш учун яқин орадаги элчихона ва консулликка учрашишга чақирди. Бу ҳақда «Ватандош» хабар берди.

Шунингдек, айни вақтда AҚШда J-1 визаси билан бўлиб турган хорижий тиббиёт мутахассислари, шифокорлар (тиббиёт резидентлари) ўз дастурларининг ҳомийси бўлган ECFMG билан AҚШдаги дастурларини узайтириш бўйича маслаҳатлашишлари мумкинлигини билдирди. Қоидага кўра, чет эллик тиббиёт резиденти учун J-1 дастури бир йилдан етти йилгача узайтирилиши мумкин.

“Эслатиб ўтамиз, AҚШ визасининг амал қилиш муддати AҚШда қанча вақт бўлишни аниқламайди.

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг