Бангкокдан келган уйларига кузатилди, Туркиядан келганлар эса карантинда қолмоқда

Бугун Фарғонага Таиланднинг Бангкок шаҳридан чартер рейс орқали олиб келиниб, Риштон туманидаги “Ёшлик” соғломлаштириш марказига карантинга жойлаштирилган 256 нафар мамлакатимиз фуқаролари ўз уйларига кузатиб қўйилди. 14 кунлик тиббий кузатувга олинган бу шахсларда коронавирус инфекцияси аниқланмади.

-Шундай оғир вазиятда давлатимиз ўз фуқароларини ҳимоя қилиб, бизни хориждан олиб келганига катта раҳмат,-дейди Самарқанд вилоятилик Шавкатжон Раҳмонов.-Карантин ҳудудида ҳам яхши шароитлар яратилиб, тиббиёт ходимлари доимо ёнимизда бўлди. Яратганга шукрки, бу касаллик бизларнинг орамизда йўқ экан. Ниятимиз-бу касаллик тезроқ йўқолиб, юрттмизда шодиёналар кўпайсин.

Вилоят ҳокимлиги томонидан автобуслар ташкил қилиниб, фуқаролар Олтиариқ темир йўл бекатидан ўз яшаш манзилларига махсус поездда кузатилди.

Айни пайтда Олтиариқ туманидаги «Қизилтепа» фахрийлар сиҳатгоҳида Туркиядан “Истанбул-Фарғона” чартер рейс орқали олиб келинган фуқаролар карантинда бўлиб турибди. Улар орасида 52 нафар шахсда коронавирус аниқланган бўлиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

М. Сулаймонов,
суратлар муаллифи М. Қодиров 

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг