Реабилитолог коронавирусни УФО-кварц ўлдириши мумкин деб айтмоқда

Реабилитолог, кардиолог, тиббий блогер, шифокор Азизбек Хакимов Фейсбукдаги саҳифасида ана шу мавзуда пост қолдирди. Чиндан ҳам бу инфекцияни ультрабинафша нур терапия даволай оладими?

Коронавирус — ташқи қобиғи бор, нуклеокапсиди спирал типда бирипли мусбат РНК
тутади.

Вирусларнинг табиати.

Вирусларнинг табиати тўғрисида бир қанча гипотезалар бор.

  • Биринчи гипотезага мувофиқ, вируслар ҳужайравий тузилишга эга бўлмаган содда формалардан келиб чиққан дейилади.
  • Иккинчи гипотезага мувофиқ, вируслар дегенерацияга учраган микрооргаиизмлардир дейилади.
  • Учинчи гипотезага мувофиқ, вируслар ҳужайра компонентларининг ҳосиласидир деб тушунтирилади.

Вируслар бошқа организмлар сингари бир хил типдаги молекулалардан ташкил топганлиги биохимиявий текширишларда исботланган.
Бошқа организмларга қараганда вирусларнинг генетик жиҳатдан мосланиши юқори туради, эҳтимол геноми кичик, репликация даражаси юқори бўлганлиги учун шундайдир. Ҳайвонлар вируси ҳам юқори даражадаги генетик мосланиш хусусиятига эга, уларда комплементация, рекомбинация, псевдорекомбинация, сателитизм учрайди.

Шундай қилиб, вируслар ҳужайрасиз организмлар бўлиб, бошқа организмлардан шакли, хусусиятларининг турли — туманлиги, бу вируснинг ҳар хил организмларда турли касаллик аломатларини намоён қилиши ва улар таркибида фақатгина бир хил нуклеин кислотаси учраши билан фарқ қилади.
У ўзида модда ва тирик организм хусусиятларини намоён этадиган ва фақат
тирик тўқимадагина кўпаядиган ҳаёт формасидир.

Реабилитолог шифокор Азизбек Ҳакимов январь ва февраль ойларида ҳали коронавирус Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқалмаган пайтида Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашма физиотерапия бўлимида ўткир респиратор инфекция(вирусли) юқтириб оҳир оқибат йўталга ўтиб ўпканинг зотилжам (пневмония) касаллиги билан касалланган беморларга УФО-кварц (ультрафиолетовое облучение) терапия билан даво муолажасини олиб борди.

Ультрабинафша нур терапия (УФО) — узун тўлқинли (400-320 нм) физиотерапия муолажаси бўлиб, тубус-кварц муолажа кўринишида бурун шиллиқ қават ва оғиз бўшлиғига ва ультрабинафша нур терапия орқали (танадан 10-50 см узоқликда) кўзлар ва юз соҳасини бекитган ҳолатда тананинг олд кўкрак ва орқа курак-бўйин соҳаларига биодоза таъсир ўтказилади.

Ультрабинафша нур терапия вирусга таъсири.

Нур кўринишидаги майда заррали қўзғалган молекула тўқимага кириб фотокимёвий жараён бошланади.

Терининг эпидермал қаватидаги ҳужайралар таъсирланишидан қонга биологик актив маҳсулот(гистамин, ацетилхолин, простагландин)лар ажралади. Бу маҳсулотлар қонга ажралиш натижасида қон томирлар кенгаяди ва лейкоцитлар миграцияси кузатилади.

Муолажа натижасида терида ультрабинафша эритемалар ҳосил бўлади ва бу эритемалар организмнинг яллиғланишга қарши, десенсибилловчи, трофико-регенератор, оғриқ қолдирувчи ва албатта бактероцид ҳамда вирусоцид таъсир ўтказади.

Ўткир респиратор вирусли касалликлар, масалан коронавирус инфекцияси, сурункали бронхит, ўпка зотилжами, ўпканинг атипик зотилжам касалликларига бурун ва оғиз бўшлиғига маҳаллий ва танага умумий таъсирлар ўтказилади.

Касалликнинг биринчи кунидаёқ 2-3 биодозада ҳар куни 5 кундан 12 кунгача муолажа ўтказилади…

Ўткир респиратор инфекцион касалликларга чалинган одамда бу турдаги муолажа олиб борилгандан кейин тузалиш тезлашди.

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг