Фарғонанинг бугунги кун қаҳрамонлари
Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази қошидаги вирусология лабораториясида одатдаги кунлардан иш жараёни янада кучайган. Бу ерда меҳнат қилаётган ходимлар – бугунги кун қаҳрамонлари.
— Коронавирус инфекцияси юртимизда қайд этилганидан сўнг уларнинг зиммасидаги масъулият янада ошди. Лабораторияда ишлаётган ходимларда йигирма кундан бери тиним, ҳаловат йўқ, — дейди вирусология лабораториясининг мудири Нигорахон Ибодинова.
— Замира Ҳакимова, Нилуфар Солиева, Азизахон Йўлдошева каби лаборантлар кечаю кундуз иш жараёнида. Ҳозирга қадар бу ерда коронавирусдан гумон қилинган 4 минг 18 кишидан тест намуналари олинди. Лабораторияда коронавирус инфекциясини аниқлаш учун 6 соат вақт керак бўлади. Бунинг учун зарур тест тизими билан таъминланган.
Фото: Муқимжон Қодиров
Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori
Дўстларингизга улашинг