Бутунжаҳон саломатлик куни қандай нишонланмоқда?

Ҳар йили 7 апрель куни сайёрамизнинг барча мамлакатлари “Бутунжаҳон саломатлик куни”ни кенг нишонлайди. Маълумки, 1948 йил 7 апрель куни БМТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ихтисослашган агентлиги сифатида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Швейцариянинг Женева шаҳрида таъсис этилган. У ўз тасарруфидаги 6 та минтақавий ва 150 та мамлакатдаги ваколатхонаси орқали фаолият юритади.

Ўзбекистон 1992 йил 25 майда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига қўшилган бўлиб, ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан ҳамкорликда кўплаб муҳим лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, айни пайтда мамлакатимиз ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан ҳамкорликда “Саломатлик-2020” дастурини ҳаётга татбиқ этиб бормоқда.

Ҳамкорликда яратилган бу дастур ҳар бир инсонни бутун ҳаёти давомида тиббий хизмат билан таъминлаш, унинг бу борадаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини, имкониятларини кенгайтириш ҳамда тиббиёт тизимини такомиллаштириш, мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг мураккаб муаммоларини ечиш, унинг барча инсонлар манфаатига жавоб беришини таъминлаш, соғлом инсон ва соғлом муҳитни яратишга кўмаклашиш вазифаларини ўз ичига олади.

Ушбу дастурга кўра, юқумсиз касалликлар турига киритилган диабет, саратон, юрак ва ўпка хасталиклари, тамаки ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, нотўғри овқатланиш ва кам харакатланиш туфайли орттирилган касалликларни назорат қилиш ҳамда олдини олиш вазифаларини, шунингдек, юқумли ва хавфли касалликлар туркумидаги ОИТС, сил ва бошқа хавфли эпидемиологик касалликларнинг олдини олиш вазифалари кўзда тутилган.

Бу чора-тадбирлар жараёнида тизим моддий-техника базасини замонавий технологиялар асосида мустаҳкамлашга, барча лабораториялар ва бошқа тегишли тиббиёт пунктларини энг янги тиббий жиҳозлар билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор берилган.

Бугун “Бутунжаҳон саломатлик куни” ни нишонлаш ўзига хос, яъни ташвишли шароитда ўтмоқда. Бунга барчанинг ўринли хавотирига сабаб бўлган, Хитойнинг Ухан шаҳрида аниқланган ва кўрилган чораларга қарамай, бутун дунё бўйлаб жуда тез тарқалаётган “COVID-19” пандемияси ўз таъсирини кўрсатди.

Бугунги аҳвол ҳар бир фуқаро ва айниқса, тиббиёт ходимлари учун катта ва масъулиятли синовдир. Айни дамда “Бутунжаҳон саломатлик куни”ни яхши кайфият ва хурсандчилик билан нишонлаш ўрнига бутун инсониятга, шу қатори барча юртдошларимиз ҳаётига хавф солаётган короновирус пандемиясига шижоатли Президентимиз бошчилигида қарши кураш чора-тадбирлари олиб борилмоқда ва оғир натижаларнинг олдини олиш учун ҳаракат қилинмоқда.

Ишонаманки, бу – вақтинчалик ҳолат ва биз барчамиз ҳамжиҳатликда айтилаётган тавсиялар ва талабларга оғишмай риоя қилиб, бу оғир синовдан ўта оламиз.

Айтиш жоиз бўлса, келгуси ҳаёт учун чин маънодаги жанг майдонида кўринмас хавфли ёвга қарши ўз ҳаётларини хатарга қўйиб бўлса ҳам истиқболни ўйлаб, фидойилик билан кураш олиб бораётган тиббиёт ходимларига – жасоратли врачлар ва ҳамшираларга халқимиз номидан, келажакка умидвор ҳар бир фуқаро, болажонларимиз номидан самимий ташаккурлар изҳор этиб, улар жасорати олдида доим таъзимдамиз.

Бахтимизга соғ-омон бўлинглар, азиз шифокорлар, эл саломатлиги посбонлари! Юртимиз бу оғир синовлардан халқпарвар Президентимиз бошчилигида шараф билан ўтиб олишига умид ва ишонч билдириб, Яратгандан бу ишларда мададкор ва меҳрибон бўлишини тилаб қоламиз.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Фарғоналик беморга жигар кўчириб ўтказиш операцияси муваффақиятли ўтказилди
Фото: Facebook Бугунги кунда академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида трансплантация жарроҳлиги каби мураккаб операциялар муваффақиятли ўтказилмоқда. Яқинда Ҳиндистоннинг Yashoda Hospitals шифохонаси мутахассислари билан ҳамкорликда ...
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг касалликлар рўйхати ишлаб чиқилди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг касалликлар рўйхати ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Фото: alau.kz Ҳужжат билан I ва II гуруҳ ногиронлиги ...
Хушхабар! Энди водийда газ ўчмайди
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятининг минглаб аҳолиси Янги йилни иссиққина уйларда кутиб олдилар. Фото: Корреспондент.net Очиғи, бир неча йилдан бери куз-қиш даврида, айниқса ҳаво совуқ кунларда табиий газ ...
Бутун дунёда тиббиёт текин эмас
Мамлакатимизда сўнгги уч йилда тиббиёт соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Шунга қарамай, ҳали соҳада хусусан, аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида муаммолар бор. Тиббиёт муассасалари, хусусан, 16 ...
«Саломатлик — инсон ҳуқуқи, уни таъминлашда ҳамшираларнинг ўрни ва истиқболи»
Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланади. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидан хабар беришларича, жорий йилги Халқаро ҳамширалар куни Жаҳон соғлиқни ...
Ҳасан табибнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди
Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 2019 йил 19 январь куни ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама қилинган табиб Х.И.нинг фаолиятини ўрганиш ҳаракатлари олиб борилди. Фото: videonews.guru Фуқаро Х.И. Шаҳрихон шаҳар ...
Қўқонлик шифокорлар турнир ғолиби
Фото: Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 27 йиллик байрами, шунингдек, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида ...
Нуронийлар тиббий кўрикдан ўтказилди
Фарғона шаҳридаги 3- оилавий поликлиника  томонидан “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тиббий кўрик тизимдаги ислоҳотларнинг амалий ифодасини кўрсатди. Оилавий поликлиника ҳудуддаги  4903 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Оналар ва болалар, ...
Лойсон аҳолиси тиббий хизматдан бирдек баҳраманд бўлади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналист Элёржон Эхсоновнинг  “Соғлиқни сақлаш вазирлигига Лойсон қишлоғи фуқароларидан очиқ хат” сарлавҳаси остида чоп этилган материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. ​ Фото: «Халқ сўзи» Маълум бўлишича, Қўштепа туман тиббиёт ...
Шифокорга тажовуз учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш кўзда тутилмоқда
Яқин-яқингача биз ижтимоий тармоқларда бемор ва унинг қариндошлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатаётган тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилиш ҳолатларини кўплаб учратаётган эдик. Биргина, 2019 йилнинг ўзидаёқ тиббиёт ходимларига нисбатан 300 дан ...
Уч дугона, уч моҳирўй…
Фарғона шаҳрида уч эгизак дунёга келди. Бу ҳақда farhaqiqat.uz хабар берди. Фото: farhaqiqat.uz Бирданига уч қизалоқ. Фарғона шаҳар, Ёрмозор МФЙ, Ипак йўли кўчаси  280-уйда истиқомат қилувчи Кумушхон Мелиева қизалоқларини ...
Россияда меҳнатга лаёқатли эркаклар ўлимининг 70 фоизига алкоголизм сабаб бўлмоқда
Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцованинг маълумот беришича, Россияда меҳнатга лаёқатли эркаклар ўлимининг 70 фоизига алкоголизм сабаб бўлмоқда. Фото: aif.md Скворцова бу ҳақда «Соғлиқни сақлаш» ва «Демография» лойиҳаларига бағишланган ...
Тиббий патронаж ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига энди 5 ташкилот масъул
Ўзбекистонда репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва касалликларнинг олдини олишга қаратилган бирламчи профилактика ишларига бешта ташкилот масъул этиб белгиланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ...
«Дори-дармон» АК бошқарувига раис вазифасини бажарувчи тайинланди
«Дори-дармон» АК кузатув кенгаши қарорига биноан компания бошқаруви раиси Равшан Азимовнинг ваколатлари ариза берганлиги сабабли муддатидан аввал тугатилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар беради. Фото: Norma Кузатув кенгаши қарори билан ...
Биз қачон тонналаб гуруч дамлаб тўй қилишнинг фазилат эмаслигини тушунамиз?
Яқинда эндигина элликка кирган яхши бир акани тупроққа қўйдик. Ичагида яраси бор экан. Шу очилиб кетибди. Аммо бу одамни ўлдирадиган дард эмас. Ҳарқалай, қолоқ бўлса ҳам медицинамизнинг бунга ақли етади. ...