Шифокорга тажовуз учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш кўзда тутилмоқда

Яқин-яқингача биз ижтимоий тармоқларда бемор ва унинг қариндошлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатаётган тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилиш ҳолатларини кўплаб учратаётган эдик. Биргина, 2019 йилнинг ўзидаёқ тиббиёт ходимларига нисбатан 300 дан ортиқ ана шундай тажовузлар қайд қилинган. Аммо улардан фақат 40 тасида тиббиёт ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишган, холос.

Афсуски, бировга ёрдамга шошган тиббиёт ходимларига ўзларининг соғлиғига атайин зарар етказилганида ҳозиргидек эътибор қилмадик.

Короновирус эпидемиясига қарши кураш бизга уларнинг кўрсатаётган фидойилиги ва меҳнатларининг аслида қанчалик муҳим эканлигини англаш имкониятини берди.

Таъкидлаш жоиз, тиб илмининг мисли кўрилмаган жиҳатларини ўрганган буюк аждодимиз Абу Али Хусайн ибн Синонинг илмий изланишларини ўша даврда ҳам “даҳрий”ликка йўйиб қувган, азоблаган одамлар ҳам кўп бўлган экан. Бироқ қийинчиликларга қарамай Ибн Сино беморларни даволаш билан бир қаторда 450 дан ортиқ (бизгача 240 таси етиб келган) асарлар ёзган. Шундан 50 дан ортиғи (бизгача 30 таси етиб келган) тиббиёт соҳасидаги илмий асарларни ташкил этган. Унинг асарлари ҳозирда ҳам Европа олийгоҳларида фан сифатида ўқитилади. Шунингдек, У қомусий файласуф Аристотелга қиёсланади. Бир сўз билан айтганда, Ибн Сино тиббиёт қироли, у инсоният тарихидаги буюк тиббиёт олимларидан бири бўлган. Айрим манбаларда “медицина” сўзи “мадад” ва “сино” сўзларидан олинганлиги айтилади.

Кишини ўйлантиради. Қийинчиликларни енгиб чиқа олмаган қанчадан-қанча Ибн Синолар ўтган экан тарихда?

Юртимизда бундан ўн аср аввал яшаган нафақат Ибн Сино, балки ўша даврда табибнинг илмий изланишига кун бермаган айрим одамлар ҳам ота боболаримиз-ку аслида, аммо биз ҳам улардек йўл тутишга ҳаққимиз йўқ. Бу фикрлар муаммони бўрттириб юборгандек туюлиши мумкин. Лекин тиббиёт ходимларига нисбатан қилинган битта тажовуз ҳам жиноят! Бу соҳа вакилларига алоҳида эътибор, алоҳида ҳимоя ва шароитлар керак.

Тиббиётнинг буюк вакилидан қолган илмий меросга энг ҳақли халқ сифатида ундан унумли фойдаланаётган тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватласак, замонавий тиббиётда ҳам бировга қарам бўлмаймиз.
Шу боис, муҳофаза нуқтаи назаридан биз, аввало, тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўз касбий мажбуриятларини бажараётган тиббиёт ходимларига тажовуз қилишга нисбатан алоҳида жиноий жавобгарлик белгилаш масаласини ҳал этиб беришимиз шарт.

Қайд этиш жоиз, ўтган йили кўп муҳокамаларга сабаб бўлган шу мазмундаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси кун тартибидан чиқарилган эди. Сабаби, депутатлар томонидан мазкур ҳужжат пишиқ-пухта бўлиши, уни янада такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифлар билдирилган эди.
Лойиҳада тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича касбий мажбуриятларини амалга ошираётган, шу жумладан, биринчи санитар-тиббий ёрдам кўрсатиш, шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатаётган тиббиёт ходимларига ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиш орқали тажовуз қилганлик учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгилаш кўзда тутилган.

Нима бўлганда ҳам, ўз мажбуриятини амалга ошираётган тиббиёт ходимларини ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг аниқ механизмларини яратиш мақсадида ушбу масала Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кун тартибига қайтарилиши керак.

Умид қиламанки, янги сайланган депутат ҳамкасбларим ва жамоатчилигимиз буни қўллаб-қувватлайди.

Одилжон ТОЖИЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Deputat.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Тиббиёт соҳасидаги муаммолар. Улар нималардан иборат?
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар мавзусидаги ахбороти тингланди. Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзоқов соҳа ...
Фарғона шаҳрида замонавий поликлиника ишга тушди
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этишга оид давлат дастурлари, инвестиция лойиҳалари доирасида барча шифо муассасалари босқичма-босқич модернизация ва реконструкция этилиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар, мебеллар билан жиҳозланмоқда. Фото: fsh.uz Конституция ...
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига, шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаларига замонавий хизмат автомашиналари топширилди
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш ...
Фарғонада аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги таъминланмоқда (видео)
Атроф-муҳит тозалиги ва инсон саломатлиги бир-бирига узвий боғлиқдир. Шу боис соғлом турмуш тарзини яратиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш жуда муҳим ҳисобланади. Санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, ҳудудга юқумли ва карантин инфекцияларининг кириб келиши, ...
Сенат Раиси: “Одамлар, болалар заҳарланишаверсин Соғлиқни сақлаш вазирига фарқи йўқ”
Бугун Олий Мажлис Сенати кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда умумий овқатланиш корхоналари ва таълим тизимида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига оид қонун ҳужжатларининг ижросини ўрганиш натижалари муҳокама этилди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила ...
Вояга етмаган болаларнинг ўз жонига қасд қилишининг сабаби  нимада?
Бугунги кунда ўсмирлар ўртасида суицид ҳолатлари кўп учрамоқда. Вояга етмаган болаларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига нима сабаб деб ўйлайсиз? Унинг олдини олиш учун қандай чоралар кўриш керак? Балки бу ...
Аллергияга қарши эмлаш амалиёти жорий қилиниши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Европанинг етакчи фармацевтика компаниялари билан музокаралар давомида юртимизда илк бор аллергияга қарши эмлаш амалиётини жорий қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинган. Эмлаш сурункали ва ўткир аллергияда оддий ...
Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан қанча киши яшайди?
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан анжуман ўтказилди. Бу ҳақда "ЎзА" хабар берди. БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури – ЮНЭЙДС ташкилотининг Шарқий Европа ва ...
Мигрантлар ўртасида профилактик чора-тадбирлар янада кучаяди
 Кейинги йилларда меҳнат миграцияси жараёни орқали ОИВ инфекциясини аҳоли ўртасида тарқалиш ҳолатлари кузатилмоқда. Чет элларга норасмий ишлаш учун бориб келган меҳнат мигрантларининг салмоғи жами ОИВ инфекцияси билан касалланганларнинг 30 % ...
Фарғонада шифокорни калтаклаб, пул талаб қилган безорилар ушланди
Иллюстратив фото / todaykhv.ru Фарғона шаҳрида жойлашган туғруқхоналардан бирида ишлаб келаётган шифокор, акушер-гинеколог Фарғона шаҳар ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Уч нафар (бир ...
Энг улуғ ва шарафли касб эгаларига эҳтиром
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда шифокорлар байрами ...
«Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссамни қўшишга тайёрман»
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг сентябрь ойида Америка Қўшма Штатларига қилган ташрифида океанортида яшаб, турли соҳаларда фаолият юритаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашган ҳамда уларни Ўзбекистонга қайтиб, мамлакат тараққиётига ҳисса ...
Тиббиёт коллежларига ўқишга қабул қилишда қандай ўзгаришлар бўлмоқда?
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йилнинг 25 январдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус ...
Она ва бола саломатлиги партия ва депутатлар нигоҳида
Марғилон шаҳар туманлараро туғруқ комплексида соғлом авлодни вояга етказиш, оилани режалаштириш, репродуктив саломатлик, асоратли туғруқлар ва туғма нуқсонли туғруқларни олдини олиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ...
Ўзбекистонда йод танқислигини даволовчи дори воситаси яратилди
Фото: uza.uz Ўзбекистонда йод танқислигини даволовчи дори воситаси яратилди. Уни Тошкент фармацевтика институтининг 5-босқич талабаси Суннатулло Фазлиев ихтиро қилди, дея хабар беради ЎзА. Биринчи босқичдан буён устозлар кўмагида ишлаб биринчи ...