Коронавирус қайси мамлакатларга етиб бормади?

Март охирига келиб COVID-19 коронавируси дунёнинг аксарият мамлакатларини қамраб олган бўлса-да, сайёрамизда коронавирус етиб бормаган мамлакатлар ҳам бор.

Фото: 24 Канал

30 март ҳолатига дунёнинг 27 мамлакатида ҳозирча коронавирус қайд этилмади (мустақил давлатлар, жумладан дунё ҳамжамияти томонидан қисман тан олинган мамлакатлар ҳисобга олинган).

Бу давлатларнинг барчаси Шарқий яримшарда жойлашган, Ғарбий яримшарда эса коронавирус етиб бормаган мамлакат қолмади.
Коронавирус қайд этилмаган давлатлар қуйидагилардир:

Осиё
Абхазия
Яман
КХДР
Тожикистон
Туркманистон
Жанубий Осетия

Африка
Ботсвана
Бурунди
Ғарбий Саҳрои Кабир
Комор
Лесото
Малави
Сан-Томе ва Принсипи
Сьерра-Леоне
Жанубий Судан

Океания
Вануату
Кирибати
Маршалл ороллари
Науру
Ниуэ
Кук ороллари
Палау
Самоа
Сулаймон ороллари
Тонга
Тувалу
Микронезия Федератив Штатлари
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёнинг 199 мамлакатида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 723 мингта ҳолат қайд этилган.

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг