Жасоратингизга тасанно, фарғоналик шифокорлар!

Дунё бўйлаб, хусусан, мамлакатимизда шифокорларнинг ўз касбига садоқати, халқимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз соғлиғи йўлида туну кун қилаётган меҳнати барчамиз учун жасорат намунаси бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг бу сўзлари коронавирус инфекциясига қарши курашаётган барча тиббиёт ходимларига катта куч-қувват берди.

Ҳа, бугун улар ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатишмоқда. Ўз жонларини хатарга қўйсада, беморнинг соғлиги улар учун муҳим. Хусусан, вилоятимизда юзлаб тиббиёт ходимлари карантин даврида фидойилик билан меҳнат қилишмоқда.

Давлатимиз томонидан мазкур касалликни юқтириб олишни, вирусли инфекциянинг тарқалишини чегаралаш учун барча тадбирлар олиб бориляпти. Шифокорларнинг тавсияси ва кўрсатмаларига амал қилиш бугун барча юртдошларимизнинг муҳим вазифасидир. Чунки коронавирус пандемияси бугун катта хавф соляпти.

Бугунги кунда вилоятимизда 21 та тиббиёт муассасаларида малакали мутахассислардан иборат тезкор бригадалар шакллантирилиб, уларга махсус реанимобиллар бириктирилди. Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, Олтиариқ туманидаги “Қизилтепа” сиҳатгоҳи, Риштон туманидаги соғломлаштириш маркази ва Қувасой шаҳридаги “Кварц” акциядорлик жамиятига қарашли соғломлаштириш марказида карантинга олинган фуқароларимизнинг саломатлиги шифокорлар назоратида. Ана шундай фавқулоддаги вазиятда барча тиббиёт ходимлари кечаси-ю кундуз меҳнат қиляпти.

Айни дамда шифокор-у, ўрта тиббиёт ҳамда санитар ходимлари уларнинг ҳаёти учун курашмоқда. Ўктамжон Ҳамиджонов, Турсунали Мамажонов, Аҳрор Жакбаров, Зулфия Мўминова, Элёр Абдукаримов, Машҳура Болтабоева, Улуғбек Султонов, Дилдора Асқарова, Бозорбой Султонов, Умида Ғофурова, Ҳалимахон Зайналова, Фурқат Дадабоев каби кўплаб шифокорлар меҳнатига тасанно айтасиз.

Ўзбекистон Президенти таъкидланидек, улар инсон саломатлиги, ҳаёти учун жанг майдонидаги каби курашмоқдалар.

Маъсуджон Сулаймонов,

журналист

 

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг