Туғруқ уйи фаолиятига эътибор янада кучайтирилади

“Фарғона ҳақиқати” газетасининг  2020 йил 13 мартдаги  21-сонида эълон қилинган «Шодлик ва қайғу оралиғида ёхуд туғруқ уйидаги муаммолар» сарлавҳали мақолада Қува тумани туғруқхонасидаги айрим муаммолар ҳақида сўз юритилган эди.

Мақолада билдирилган фикрлардан келиб чиқиб вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Қува туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари ҳамкорликда туғруқхона фаолиятини яна бир бор ўрганиб чиқдилар.

Маълумот учун айтиш зарурки, туғруқхона комплекси 128-ўринга мулжалланган бўлиб, қабулхона, туғруқ бўлими, туғруқдан кейинги бўлим, паталогия ва гинекология ҳамда жонлантириш бўлимлари туман аёлларига хизмат кўрсатиб келмоқда.

2019 йилнинг август, сентябрь ойиларида туғруқхона биносида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, сув иситиш қозони ўрнатилди барча хоналарда иссиқ сув таъминоти йўлга қўйилган. Шунингдек, 2020 йилнинг  учинчи чорагида ҳам бу ерда яна жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режага киритилган. Оқава сув тизимини янгилаш учун смета ҳужжатлари тайёрланган бўлиб, бу ишнинг молиявий манбааси ҳам тасдиқланди.

Туғруқхона комплексида 0,5 лавозим бирлигида ультратовуш ускунасида ишловчи врач, тунги навбатчилик учун 2 лавозим бирлигида акушер-гинеколог, 1 лавозим бирлигида врач реаниматолог-анезтезиолог ҳамда врач неонатолог фаолият олиб бормоқда.

Туман тиббиёт бирлашмасида 2020 йилда бўлимларни дори-дармон билан таъминлаш мақсадида режа ишлаб чиқилган бўлиб, 306480,6 минг сўмлик смета тасдиқланган. Шунга асосан бўлимлардан ҳар ойлик талабнома асосида дори-дармон воситаси ва тиббий буюмлар таъминоти амалга ошириб борилади. Бўлимда вақтинчалик бўлмай қолган дори-воситалари эса айрим ҳолатларда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан беморларнинг яқинлари қўлига рецепт шаклида ёзиб берилиши мумкин.

Туғруқхона комплексида даволанаётган аёллар учун қулайлик яратиш мақсадида 2019 йил октябрь ойида 80 комплект, 2020 йил март ойида эса 120 коплект чойшаблар тўплами олиб келиб, хоналарга тарқатилган. Бу борада муаммо мавжуд эмас.

«Шодлик ва қайғу оралиғида ёхуд туғруқ уйидаги муаммолар» сарлавҳали мақоладан келиб чиқиб, туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари томонидан туғруқхона комплекси ходимлари билан бирма-бир тахлил қилиб камчиликлари аниқ қилиб кўрсатиб берилди.

Бўлим бошлиғига мақолада келтирилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва келгусида ходимлар фаолияти устидан назоратни янада кучайтириши бўйича зарур топшириқ ва тавсиялар берилди, ижроси эса қатъий назоратга олинди.

Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Шифокорлардан ташкил топган “Фарғона” терма жамоаси тақдирландилар
Фото: Муқимжон Қодиров Хабарингиз бор, шу йилнинг 10-15 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида шифокорлар ўртасида футбол мусобақаси  ўткзилганди. Унда қатнашган фарғоналик шифокорлар фахрли учинчи ўринни қўлга киритганлиги хабар ...
Фарғоналик беморга жигар кўчириб ўтказиш операцияси муваффақиятли ўтказилди
Фото: Facebook Бугунги кунда академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида трансплантация жарроҳлиги каби мураккаб операциялар муваффақиятли ўтказилмоқда. Яқинда Ҳиндистоннинг Yashoda Hospitals шифохонаси мутахассислари билан ҳамкорликда ...
Шифокорларнинг рецепт ёзиш бўйича назоратини кучайтириш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида тиббиёт муассасаларида беморлар учун дори воситаларининг рецептини махсус бланкаларга ёзиш ҳақида петиция эълон қилинди. Бу ҳақда kun.uz хабар берди. Қайд этилишича, ҳозирги кунда барча соҳаларда туб ўзгаришлар ...
Дори воситаларининг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Фото: fsh.uz Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2522-2, 11.06.2019 й.) Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, ...
Жавоҳир Солиев: “Барча устозларимга миннатдорчилик билдираман”
Қува тумани тиббиёт бирлашмасининг умумий амалиёт шифокори Жавохир Солиев ўзининг омадли ва зафарли юришларини давом этирмоқда. У фаолиятини Тошкент тиббиёт академиясининг Урология йўналиши бўйича магистратура босқичида давом эттирадиган бўлди. [caption id="attachment_1750" ...
Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз!
Марғилон шаҳридаги ижодкорлар боғида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши томонидан ўтказилган тадбир шундай номланди. Туман-шаҳар партия кенгашлари раислари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, фаоллар иштирок этган ...
Фарғонада мактаб ўқувчиси кимёвий модда ичиб вафот этгани ростми?
Турли ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан мажбурлаб кимёвий модда ичдирилганлиги боис вафот этганлиги ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу воқеа қанчалик рост? Мухбиримиз ...
Коронавирус инфекциясининг олдини олишга хусусий тиббиёт муассасалари ҳам масъулми?
Фото: "Depositphotos" Бугунги кунда коронавирус инфекцияси дунёнинг жуда кўп мамлакатларида қайд этилди. Афсуски, бу инфекция бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Мамлакатимимиз ҳудудида коронавирус инфекцияси кенг тарқалиб кетишага ...
Фарғонада шифокорни калтаклаб, пул талаб қилган безорилар ушланди
Иллюстратив фото / todaykhv.ru Фарғона шаҳрида жойлашган туғруқхоналардан бирида ишлаб келаётган шифокор, акушер-гинеколог Фарғона шаҳар ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Уч нафар (бир ...
Аҳоли қайси тизимлардан кўпроқ норози?
Бу борада Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳисоботи эълон қилинди. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг қуйи тузилмалари томонидан йил давомида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя ...
Ўзбекистонда сунъий йўл билан фарзанд кўришга рухсат берилиши мумкин
2019 йил 7 январда юртимизда демографик ҳолатни яхшилашга қаратилган  «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасига тақдим этилди. Мазкур қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан ...
Фарғонада ёш шифокорлар қасамёд қабул қилди (видео)
Фарғона шаҳридаги  Ислом Каримов номли вилоят театр ва концерт саройида Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали талабаларининг “Талабаликка бағишлов” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққан институт ректори Ғофиржон Султонов мамлакатимизда ...
Мендан донорлик қони талаб қилишяпти. Шу тўғрими?
Аёлим ҳомиладор. Амбулатория рўйхатга қўйилган. Мендан донорлик қони талаб қилишяпти. Шу тўғрими? Нотўғри. “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ қон ва унинг таркибий қисмларини тиббиёт эҳтиёжлари учун топшириш донор ...
Тиббиёт соҳасидаги муаммолар. Улар нималардан иборат?
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар мавзусидаги ахбороти тингланди. Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзоқов соҳа ...
«Наркодорихоналар» нега кўпайяпти? Фармацевтика агентлиги муносабат билдирди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва дори воситалари ишлаб чиқарувчи бир қатор корхоналар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда xabar.uz хабар берди. ОАВ мухбирларидан ...