Эътиборсизликка йўл қўйган ходимларга чора кўрилди

Шу йил 24 март куни “Менинг юртим” телеканалидаги “Марказий студия” ахборот-таҳлилий кўрсатувида Ёзёвон тумани турғуқхонасида юз берган салбий ҳолат юзасидан лавҳа эфирга узатилган.

Журналист томонидан лавҳада кўтарилган масала Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг кўрсатмасига мувофиқ вилоят перинатал маркази бош врачи бошчилигида тузилган ишчи гуруҳи томонидан жойига бориб ўрганиб чиқилди

Ўрганиш натижасига кўра Ёзёвон тумани тиббиёт бирлашмасининг тегишли буйруғи билан аёл ўлимининг олдини олмагани ва эътиборсизликка йўл қўйгани учун туғруқ бўлими навбатчи акушер-гинекологи ва навбатчи дояси вазифасидан озод этилди. Шунингдек, яна икки нафар дояга ҳам интизомий чора кўрилди.

Ҳозирги кунда  ушбу ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани прокуратурасида тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Улар томонидан суд тиббий комиссион текшируви ўтказилиб, конунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, йиғилган ҳужжатлар суд органларига тақдим қилинади.

Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг