Коронавирус инфекциясининг олдини олишга хусусий тиббиёт муассасалари ҳам масъулми?

Фото: «Depositphotos»

Бугунги кунда коронавирус инфекцияси дунёнинг жуда кўп мамлакатларида қайд этилди. Афсуски, бу инфекция бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ.

Мамлакатимимиз ҳудудида коронавирус инфекцияси кенг тарқалиб кетишага йўл қўймаслик мақсадида Давлатимиз раҳбари бошчилигида барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шу мақсадда Бош вазир раҳбарлигида ҳукумат комиссия ҳам тузилган.

Фуқароларимиз хотиржам бўлишлари зарур. Чунки, коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан тузилган штаб томонидан ҳам сутканинг 24 соати давомида мунтазам назорат ва мониторинг қилиб борилмоқда.

Бу борада вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида ҳам алоҳида штаб ташкил этилган бўлиб, вилоятимиздаги барча тиббиёт ходимлари якдил ва ҳамжиҳат бўлиб,  аҳоли ўртасида касалликнинг олдини олиш мақсадида кенг қамровли тушунтириш-профилактика ишларини олиб боришяпти.

Шу ўринда, айтиш лозимки, бу касалликнинг кенг тарқалишига йўл қўймаслик борасида нафақат давлат тиббиёт муассасалари, шу билан бирга, хусусий тиббиёт муассасалари ҳам бирдек масъул. Чунки айни пайтда мамлакатимиз, шу жумладан, Фарғона вилоятида ҳам хусусий тиббиёт масканлари кундан-кунга кўпайиб бормоқда.

Шу нақтаи назардан олиб қаралганда, ҳар қандай касаллик аломатлари сезилган беморлар давлат муассасасига келмай, хусусий клиникаларга бориши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2020 йил 9 март куни хусусий титббиёт муассасалари учун алоҳида кўрсатма хати чиқарилган бўлиб, унда коронавирус касаллигининг олдини олиш бўйича бир қатор аниқ вазифалар белгилаб қўйилган.

Масалан, хусусий тиббиёт муассасаларида ҳам давлат муассасаларида бўлгани каби назорат ишлари кучайтирилиши лозим. Муассасалардаги барча хоналар бир кунда 2 ёки 3 мартадан дизинфекцияланиши, ювиниш хонаси, ишхона ва ҳожатхоналарга алоҳида эътибор қаратилиши зарур.

Ҳар бир муассасада зарур ҳимоя воситалари бўлиши шарт. Агар мурожаат қилиб келувчи беморларда коронавирус касаллиги белгиларига ўхшаш белгилар, яъни қуруқ йўтал, тана ҳароратининг ошиши, нафас қисиши кузатилса ёки улар коранавирус касаллиги аниқланган беморлар билан яқин мулоқотда бўлгани аниқланса, дарҳол бу ҳақда соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда санитария осойишталиги марказига хабар беришлари керак.

Бу эпидемия халқимиз бошига тушган бир синов. Уни енгиб ўтишда эгнига оқ халат кийган барча тиббиётчилар, у давлат муассасасида ишлайдими ёки хусусий тиббиёт масканидами бирдек масъулият билан ёндошиши, бир ёқадан бош чиқариши талаб этилади.

Агар биз якдил ва ҳамжиҳат ишласак, бу офат, албатта, жиловланади,  кенг тарқалишига йўл қўйилмайди.

Шу боис хусусий тиббиёт масканларида ишлаётган барча раҳбар ва ходимларни инфекциянинг олдини олишда фаолликка, ҳушёрликка чақирамиз!

У.Абдураҳмонов,

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг лицензиялаш ва аккредитациялаш сектори бошлиғи.

 

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Президент тиббий ёрдам сифати ва кўламини ошириш бўйича топшириқлар берди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича галдаги муҳим вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Фото: president.uz Мамлакатимизда ҳар 10 минг аҳолига ...
Қонун кучга кирди: Чилим ва электрон сигареталар чекиш таъқиқланади
Шу йилнинг 4 октябрь кунидан бошлаб, “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирди. Эндиликда, қуйидаги жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни чекишга йўл қўйилмайди: – стационар савдо ...
СТАТИСТИКА: Ўзбекистонда бир йилда 40 шифокорга ҳужум бўлган
Фото: Днепр Час Сўнгги бир йилда шошилинч тиббий ёрдамда ишлайдиган шифокорларга 40 дан зиёд ҳужум бўлган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги юридик бўлими бошлиғи Руслан Муҳаммадиев маълум қилди. Аксарият ...
Энг улуғ ва шарафли касб эгаларига эҳтиром
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда шифокорлар байрами ...
Қачонгача “табиб”ларнинг гапига ишониб кетаверамиз?
  Фото: apest.ru Шифокор Хуршид Якубжонов ўзининг телеграм каналида аҳолининг тиббий маданияти ҳақида ўз муносабатини билдирди: -“Алдагани бола яхши” деган мақолни кўпчилигимиз биламиз. Сабаби болаларнинг ақли ҳали ўта ривожланмаганидан, ...
Тиббиёт соҳасида коррупция ишга қабул қилишдан бошланмоқда
Фото: biztoday.ru Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича йиғилиш ўтказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 12 минг 916 нафар, ...
Болаларга бепул тиббий хизмат кўрсатилиши шарт!
Фуқаролардан бири @sizdantelegram канали орқали Фарғона шаҳар болалар шифохонасида пулли тиббий хизмат кўрсатилгани  ва бунинг сабабини тушунмагани ҳақида мурожаат йўллаган бўлиб, мазкур мурожаат вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари томонидан атрофлича ...
Вояга етмаган болаларнинг ўз жонига қасд қилишининг сабаби  нимада?
Бугунги кунда ўсмирлар ўртасида суицид ҳолатлари кўп учрамоқда. Вояга етмаган болаларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига нима сабаб деб ўйлайсиз? Унинг олдини олиш учун қандай чоралар кўриш керак? Балки бу ...
Энг яхши дори бу …
Дорихоналардаги нарх кўзингизни "ўйнатиб" турган бир пайтда мақолага танланган сарлавҳадан ажабланаётгандирсиз. Бинобарин, гап қаёққа кетаётганини англашингиз билан ундан дарров юз ўгирманг. Матнни охиригача сабр билан ўқисангиз, анчадан буён қидираётган дорингизни ...
Шифокорларнинг ижтимоий тармоқлардаги трендлари
Ижтимоий тармоқдаги гап сўзлар бу сафар талайгина. Айниқса, шифокорлар фаол. Қуйидаги дайжестимизда танишинг. Фото: hardcorecase.ru Шифокорнинг фарёди Шифокор Шавкатжон Тошматов айрим хунук ҳолатлардан тўйиб кетган шекилли, дардини яширмай,   очиқчасига, ...
Шифокорларнинг рецепт ёзиш бўйича назоратини кучайтириш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида тиббиёт муассасаларида беморлар учун дори воситаларининг рецептини махсус бланкаларга ёзиш ҳақида петиция эълон қилинди. Бу ҳақда kun.uz хабар берди. Қайд этилишича, ҳозирги кунда барча соҳаларда туб ўзгаришлар ...
ССВ вазир ўринбосарининг шифокорлар ойлиги тўғрисидаги муносабати
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими айрим ОАВлар баъзи ҳолларда мавжуд жараён ёки масъуллар томонидан билдирилган фикрни нотўғри талқин этиши натижасида одамларда ўша соҳага нисбатан муносабатнинг салбийлашишига олиб келаётганини танқид ...
Фарғонада аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги таъминланмоқда (видео)
Атроф-муҳит тозалиги ва инсон саломатлиги бир-бирига узвий боғлиқдир. Шу боис соғлом турмуш тарзини яратиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш жуда муҳим ҳисобланади. Санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, ҳудудга юқумли ва карантин инфекцияларининг кириб келиши, ...
Фарғонада туғилган уч эгизакка Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахон исмлари қўйилди
Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона мажмуасида 1 май куни соат 00:40 да уч эгизак чақалоқ дунёга келди. Исломжон ва Дилоромхон Исроиловлар оиласида туғилган чақалоқларга Ўзбекистон Президенти ва унинг оиласи шарафига исмлар ...
Яна бир шифокор сабабсиз ҳақоратланиб, калтакланди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд вилояти Қўшработ туман тиббиёт бирлашмасида ўз хизмат вазифасини бажараётган шифокорни беморнинг яқинлари калтаклаганлиги ҳолатлари акс этган материаллар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганилди. Бу ҳақда "УзА" хабар ...