Миш-мишлар ортидан: Коронавируснинг ҳайвондан одамга юқиши ҳақидаги гап-сўзлар қанчалик асосли?

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 март куни мамлакатимизда COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган илк бемор аниқлангач, ижтимоий тармоқларда ёки одатий гурунгларда ушбу касаллик хақида турли хил асосли ва асоссиз маълумотлар пайдо бўла бошлади. Ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Шундай талқинлардан бири, шубҳасиз коронавируснинг ҳайвондан одамга юқиши ҳақидаги гап-сўзлардир.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Аброр Акбаров бундай хабарларга ойдинлик киритди.

– Коронавирус (CoV) – бу РНК (рибонуклеин кислотаси) вируслари оиласи ҳисобланади. Вирус зарраси липид мембранаси атрофида оқсилларнинг ўзига хос “тож” кўринишини ҳосил қилади. Шу сабабдан мазкур вируслар коронавирус деб аталади.

Коронавируснинг айрим штаммлари (турлари) зооноз ҳисобланади, яъни одамлар ва ҳайвонлар учун умумий ҳисобланади, лекин кўпчилик штаммлари (турлари) зооноз ҳисобланмайди.

2019 йил декабрь ойида Хитой Халқ Республикасининг Ухан шаҳрида одамларнинг номаълум келиб чиққан пневмония билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Кейинчалик мазкур пневмония қўзғатувчиси коронавирус эканлиги аниқланди.

Вируслар таксономияси халқаро қўмитаси томонидан вирус SARS-CoV-2 деб илмий номланди. Шунингдек, вирусни иккинчи номи COVID-19 деб аталди.

Хитой Халқ Республикасининг Ухан ва Хубеи провинциясига саёҳат қилган турли давлат фуқаролари мазкур вирусни юқтириб олди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра коронавирус эпидемиясидан энг кўп зарар кўрган ҳудудлар Хитой, Европа (Италия, Испания, Германия, Франция, Швейцария), Эрон, Жанубий Корея, Америка Қўшма Штатлари ҳисобланмоқда.

– COVID-19 касаллигининг келиб чиқишига ҳайвонлар сабабчими?

– Бугунги кунда коронавируснинг фақат одамдан-одамга юқиш ҳолати кузатилмоқда. COVID-19 вирусининг дастлабки одамга юқиш манбаси ҳайвонлар бўлиши мумкин. Аммо бугунги кунга қадар ушбу манбани аниқлаш ёки ҳайвонлардан одамларга юқиш йўлини тушунтириш учун етарли илмий далиллар мавжуд эмас.

Генетик таҳлиллар шуни кўрсатадики COVID-19 вируси Rhinolophus (Horseshoe Bat) популяциясида топилган бошқа коронавирусларга яқин ҳисобланади.

Ҳайвонларни вирус ташувчиси эканлигини тадқиқ қилишнинг устувор йўналишлари Халқаро Эпизоотик Бюронинг COVID-19 бўйича маслаҳат гуруҳи томонидан муҳокама қилинди ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тадқиқот ва инновациялар бўйича глобал форумида (2020 йил 11-12 февраль) эълон қилинди. Унга кўра, вирус тарқатувчи манба ҳайвонлар эканлиги бўйича илмий далиллар етарли эмас.

– Тирик ҳайвон ёки уларнинг маҳсулотидан фойдаланишда эҳтиёт чоралари белгиланганми?

– COVID-19 вирусининг келиб чиқиши тўғрисида ноаниқликлар мавжуд бўлсада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этганидек, тирик ҳайвон бозорларига ёки ҳайвонлар маҳсулотини сотадиган бозорларга ташриф буюрганда умумий гигиена чоралари қўлланилиши зарур бўлади. Жумладан:

  • ҳайвонни қўл билан ушламаслик, ҳайвон маҳсулотларига қўл теккизгандан кейин қўлларни совун билан яхшилаб ювиш, кўз, бурун ва оғизни қўл билан ушламаслик;
  • касал ҳайвонлар ва улардан олинган сифати бузилган маҳсулотлар билан алоқа қилишдан сақланиш;
  • дайди ва қаровсиз ҳайвонлар (шу жумладан, кемирувчилар, қушлар, кўршапалак ва бошқалар) билан алоқа қилишдан сақланиш;
  • ҳайвонларнинг чиқиндилари ёки тупроққа тушган суюқликларига тегмаслик чораларини кўриш;
  • Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича стандарт тавсияларга амал қилиш.

Булардан асосий мақсад энг аввало санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда эхтиёткорликни таъминлаш, қолаверса ҳайвонлардан ўтиши мумкин бўлган бошқа касалликларни юқтириб олиш хавфидан сақланиш ҳисобланади.

– Интернетда COVID-19 инфекциясига чалинган ит ҳақида хабарлар пайдо бўлдику…

– Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, COVID-19 вируси одамдан одамга юқиши натижасида тарқалмоқда. Бугунги кунга қадар, уй ҳайвонлари касалликни тарқатиши тўғрисида ҳеч қандай асосли маълумот ёки далиллар мавжуд эмас.

Тўғри, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг маъмурий ҳудуди ветеринария хизмати томонидан 2020 йил 9 март куни Халқаро Эпизоотик Бюрога касалликка чалинган эгаси билан яқин алоқада бўлган итда COVID-19 вирусининг генетик излари топилганлиги тўғрисида хабар берилди. Лекин бу бугунги кунда ягона ҳолат бўлиб, дунёнинг бошқа мамлакатларида кузатилмади.

Ўтказилган ИФА усули орқали текширув натижасида итда COVID-19 вирусидан генетик материал мавжудлигини кўрсатган. Итда эса касалликнинг хеч қандай клиник белгилари кузатилмаган. Шундай бўлсада ит 14 кунлик карантинга олинган ва карантин муддати тугагандан сўнг ундан олинган намуналарда касаллик вируси аниқланмаган ва ит эгасига қайтариб берилган.

Одамларнинг коронавирус (COVID-19) касаллиги тарқалишида итларнинг воситачилиги ёки уларнинг касалланиши ҳақида ҳеч қандай далиллар мавжуд эмас.

Инсонларнинг COVID-19 касаллиги турли ҳайвонларга таъсир қилиши мумкинлигини аниқлаш учун атрофлича илмий-тадқиқотлар олиб бориш талаб этилади.

Булардан келиб чиқиб, уй ҳайвонлари инсонлар соғлиғини хавф остига қўядиган хавотир ёки ҳайвонлар соғлиғини сақлаш чораларини кўриш учун ҳеч қандай сабаб йўқ.

Ҳайвонларни парваришлаш, улар билан бевосита муносабатга киришишда ҳар доим умумий гигиена қоидаларига амал қилиш муҳим ҳисобланишини ҳеч қачон ёддан чиқармаслик керак.

Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси
Ахборот хизмати.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Қандли диабет ҳақида нималарни билиш керак?
Фото: fsh.uz Қандли диабет- эндокрин касалликлар қаторига мансуб бўлиб, инсулин гормонининг тўлиқ ёки қисман етишмовчилиги натижасида  гипергликемия - қондаги глюкоза миқдорининг давомли ортиб бориши билан кечувчи, организмдаги ...
Фарғонада  сийдик – тош касаллигини  замонавий даволаш усуллари
Сийдик - тош касаллигини замонавий даволаш урологиянинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирги вақтда традицион жарроҳлик амалиёти асосан шошилинч ҳолларда ва бошқа усуллар натижасиз бўлгандагина ўтказиляпти.
ДСЭНМ мутахассислари: уй шароитида консерва маҳсулотини тайёрламасликни тавсия қиламиз
Барчага, маълумки ёз мавсумида уй бекалари томонидан сабзавот маҳсулотларидан консерва тайёрлаш одат тусига кирган. Аслида бу тайёрланаётган консерва маҳсулоти истеъмол учун яроқлими деган савол бизни қизиқтиради. Йўқ албатта чунки, “Ботулизм” ...
Бачадон бўйни саратони Ўзбекистонда нега кўпаймоқда?
Фото: Cosmopolitan Бачадон бўйни саратони дунёда аёллар орасида энг кенг тарқалган онкологик касалликлардан бири. Ёш аёлларнинг бу хасталикдан ўлиши бўйича Ўзбекистон дунёда тўртинчи ўринга чиқиб олган. Ҳар йили ...
«Ибн Сино қасамёди» десак бўлмайдими?
«Гиппократ – қасамёди»да оқ соч шарқ таъсири аждодимиз Зардўшт «Авеста»да акс эттирган тиббиётга хизмат қилувчи ҳакимлар қасамёдининг руҳи мавжуд. 
ОИВ ва сил касаллиги қўшилиб келган ҳолатлар
Одам иммунотанқислик вирусининг аниқланганлигига ҳали ҳеч қанча муддат бўлганлигига қарамасдан, у бутун инсоният учун хавф солиб, ҳозирги кунда бутун дунёни қамраб олганлиги барчамизга аён бўлиб турибди.  
Огоҳ бўлинг! Ўта хавфли юқумли касаллик
Қрим – Конго геморрагик иситма касаллиги вирус кўзғатадиган, табиий шароитда каналар орқали юқадиган табиий ўчоқли ўта хавфли юқумли касалликдир. Республикамизда йирик ва майда шохли ҳайвонларда учрайдиган иксод каналари Қрим – Конго ...
Кўкрак бези саратони: унинг олдини қандай олиш мумкин?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра хавфли ўсма хасталиклари билан касалланиш кўрсаткичлари йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жумладан, Европада ҳар йили саратон касаллиги 3,5 миллион нафарга яқин инсонда аниқланиб, шундан 1 миллион нафардан ...
Ёз мавсумида ўткир юқумли ичак касалликлари билан қандай курашилади?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили юқумли ичак касалликларига чалинаётганларнинг  70 фоизини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Ёзнинг иссиқ кунлари бошланиши билан  аҳоли орасида ўткир ...
Кўз сили касаллиги: тасниф, ташҳис ва даво
Маълумотга кўра сил касаллигини келтириб чиқарувчи бактериялар Немис олими Роберт Кох томонидан 1882 йил 24 мартда кашф этган. 
Қин озодалиги зарурми?
Аёллар жинсий аъзолари идеал баланслашган тизим бўлиб, кўпчилик унинг тозалигига ортиқча қайғуриб юборади. Бу эса кўпинча яхши натижага олиб келмайди. Фото: serpadres.es Инсон организмидаги энг ифлос, инфекция билан ...
Грипп касаллигини оёқда ўтказманг, унинг асоратлари ҳаёт учун хавфли
Грипп – энг тез тарқаладиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, дунёнинг деярли барча мамлакатларида учрайди.
Сил касаллигини жарроҳлик муолажаси ёрдамида даволаш
Иқтисодий ривожланган давлатларда сил билан касалланишнинг камайиши оқибатида оператив даволаш усулларига эҳтиёж камайган. Лекин сил билан касалланиш юқори бўлган давлатларда, жарроҳлик амалиёти муолажасининг аҳамияти сақланиб қолмоқда.
Бачадон миомаси: касалликнинг сабаби бугунгача нега тўлиқ ўрганилмаган?
Бачадон миомаси – бачадон мушак ва бириктирувчи тўқимасидан ўсадиган яхши сифатли ҳосиладир. Касаллик нисбатан кўп учрайди. 30 ёшга етган аёлларнинг тахминан 20% қисмида аниқланади. Фото: WomenFirst Касалликнинг сабаби ...
Соғлом турмуш тарзини қандай ташкил қилиш керак?
Соғлом турмуш тарзи, инсоннинг узоқ умр кўриши, соғлом бўлиши, фарзандларнинг камолини кўришида муҳим аҳамиятга эга. Соғлом турмуш тарзи деганда нималарни тушунамиз?