Истамбулдан келган фуқаролар тўлиқ тиббий кузатувга олинди

Туркиянинг Истанбул шаҳридан Фарғона вилоятига олиб келинган фуқароларни қабул қилиб олиш ва жойлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги ПФ-5537-сонли Фармонида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш, вилоят ҳудудига коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш бўйича профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар белгиланган талаблар асосида амалга ошириб келинмоқда.

Жорий йил 25 март куни соат 07-30 да “Истанбул-Фарғона” чартер рейси орқали Туркиянинг Истанбул шаҳридан жами 244 нафар (113 эркак, 118 аёл, 13 вояга етмаган, улардан 1 — ногирон, 2 — икки ёшгача бўлган болалар, шундан 243 нафари Ўзбекистон фуқаролари ва 1 нафари Қозоғистон фуқароси бўлган аёл) фуқаролар Фарғона халқаро аэропортида кутиб олинди.

Фарғона халқаро аэропортида мазкур фуқароларда белгиланган санитария талаблари асосида зарарсизлантириш ишлари ўтказилди. Текширув натижасида тана ҳарорати юқори бўлган фуқаролар аниқланмади.
Туркиянинг Истанбул шаҳридан Фарғона вилоятига олиб келинган фуқаролар махсус ажратилган 12 та автобус ва 2 та юк машинасида эндемик давлатлардан олиб келинган фуқароларни жойлаштириш мақсадида тайёрланган Олтиариқ туманидаги “Қизилтепа” фахрийлар сиҳатгоҳига жойлаштирилди ва тўлиқ тиббий кузатувга олинди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Фарғонада чақалоқни пуллаётган ҳамширалар ушланди
Фото: prokuratura.uz Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган тадбирда Ўзбекистон туманининг тиббиёт бирлашмаси ҳамширалари А.И. ва Р.Қ.лар, фуқаро Г.Т.нинг ...
Олимлар инсулин таблеткасини синовдан ўтказишди
Гарвард университети олимлари каламушларда янги турдаги инсулин ҳапдорисини синаб кўришди, деб хабар бермоқда «AFP». «ТАСС» ёзишича, бу ишланма миллионлаб кишиларни кунлик эмлашлардан халос қилиши мумкин, деб ёзмоқда хабар.уз Шу пайтгача таблетка яратишга ...
Фарғонада мактаб ўқувчиси кимёвий модда ичиб вафот этгани ростми?
Турли ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан мажбурлаб кимёвий модда ичдирилганлиги боис вафот этганлиги ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу воқеа қанчалик рост? Мухбиримиз ...
Xусусий тиббиёт муассасаларига акушерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмаган
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, аввало, шуни маълум қиладики, хусусий тиббиёт ташкилотлари учун туғуруқни қабул қилиш фаолияти тақиқланган тиббий фаолият тури рўйхатига киритилган. Бу меъёр  қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилган. Шу боис, ушбу ...
“Электрон соғлиқни сақлаш” тизими нега оқсамоқда?
Фото: sof.uz Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари ҳамда Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмиталари йиғилиш ўтказди.  Унда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг 2019-2025 ...
Фарғонадаги минтақалараро цитогенетик лаборатория нимаси билан афзал?
Хабарингиз бор, янги йилнинг илк кунлари вилоят “Она ва бола скрининг“ марказида минтақалараро цитогенетик лаборатория ташкил этилиб, юқори технологик тиббиёт диагностика ускуналари билан жиҳозланган эди. Фото: fsh.uz Хўш, ...
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг касалликлар рўйхати ишлаб чиқилди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг касалликлар рўйхати ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Фото: alau.kz Ҳужжат билан I ва II гуруҳ ногиронлиги ...
Тиббий ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш тартиби соддалаштирилди
Эндиликда тиббий ва фармацевтика фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни тезлаштирилган тартибда олишга Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериш имконияти яратилди. Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, тиббий ...
Фарғонада уч нафар эгизак: бир қиз, икки ўғил туғилди
Фарғона шаҳар марказий шифохонасининг туғруқ бўлимида  Нозимахон Аҳмаджонова исмли аёл эгизаклар – бир қиз ва икки ўғилни дунёга келтирди. Аёлнинг турмуш ўртоғи Хуршидбек Иброҳимов ҳарбий хизматчи.  Бухоро вилоятида ишлайди. Бу оилада ...
ОНЛАЙН: Тил байрамида тиббиёт ходимлари фаол қатнашмоқда
Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб тил байрами – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги катта кўтаринкиликда нишонланмоқда. Шу муносабат билан Фарғона шаҳридаги буюк бобокалонимиз, сўз мулкининг султони, туркий тил асосчиси ...
Одилжон Умаров: “Олижаноб касб эгалари бўлган ҳамшираларимиз қаршисида ҳамиша таъзимдаман”
Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг фаоллар залида 12 май – Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам тадбирида фидойи касб эгаларига яна бир бор эҳтиром кўрсатилди. Унда Фарғона вилоят ...
Унутилмаган, аммо ўрганилмаган аллома Ибн Синога муносиб авлод бўла оляпмизми?
Алломаларни одатда таваллуд кунларида эслаймиз, улар ҳақида матбуотда мақола эълон қиламиз, тадбирлар уюштирамиз. Мақолалар ўқилади ё ўқилмайди, тадбир эса якунланади одамлар тарқалади, муаммолар унитилади. Уламоларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборимиз афсуски ...
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги XXIII — Тошкент халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди
«Ўзэкспомарказ» да маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва компанияларимиз билан биргаликда жаҳоннинг 18 мамлакатидан келган 200дан ортиқ компания вакиллари иштирок этдилар. 20 апрелга қадар давом этган кўргазмада республикамизнинг барча ҳудудларидан келадиган тиш докторлари ...
“Тиббиёт: қуруқ ваъдалар қачонгача давом этади?” сарлавҳали мақолага расмий муносабат
2019 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлигининг UzA.uz сайтида Бағдод туманидаги собиқ “Каримбобо” қишлоқ врачлик пунктининг бугунги аҳволи хусусида сўз юритилган мақола эълон қилинди. Материалда келтирилган далиллар шу куннинг ...
Тиббиёт ходим нега коррупцияга қўл урмоқда?
Фарғона вилоятида шу йил бошидан бери 4 нафар тиббиёт ходимлари коррупцияга аралашган. Мухбир ўз мақоласида пора билан боғлиқ айрим ҳолатларни келтириб ўтган. Бу ҳақда vodiy24 хабар берди. Фото: ...