Фарғонада таксичилар шифокорларни бепул манзилига етказмоқда

Ҳозирда аксарият юртдошларимиз ишхонага ёки бирор манзилга етиб олиш учун такси хизматидан фойдаланмоқда. Хўш, бугунги кунларда уларда хизмат кўрсатиш қандай? Таксичилар хизмат ҳақини ошириб юбормадими?

«Реал такси» бренди остида иш фаолиятини олиб борувчи «Водий Дархон транс» масъулияти чекланган жамияти янги акцияни бошлади.

Фарғона, Марғилон шаҳри, Олтиариқ ва Қува тумани бўйлаб барча шифокор ва ҳамшираларга уйдан ишхонага ва ишхонасидан уйигача бўлган масофада минимал тўловни ўз зиммасига олди. Эндиликда улар 3 километр ёки 5 минг сўмгача бўлган масофага бепул етказиб қўйилмоқда.

–Аҳоли орасида такси хизмати ошиб кетиши ҳақида турли хавотирлар бор, – дейди “Водий Дархон транс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Равшан Машарипов. – Биз минимал тарифларни янада арзонлаштириб, сифатли хизмат кўрсатишни асосий мақсад қилиб олганмиз. Бугун эса саломатлик посбонлари халқимиз саломатлиги йўлида астойдил меҳнат қилмоқда. Биз, уларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляпмиз.

Бундан ташқари, ҳозирги карантин туфайли фуқароларимиз кўчага чиқиши чекланганлиги туфайли кундалик ишлатиладиган барча зарур нарсаларни, яьни озиқ -овқат маҳсулотлари ёки дори-дармонларни уйигача олиб кириб бериш вазифасини арзон амалга оширяпмиз.

Шунингдек, жамиятга қарашли барча автомашиналар белгиланган вақт асосида дезинфекция қилинаётир.

М. Сулаймонов,

журналист

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

“Маънавий қашшоқ бўлманг!” ёки “Фарғона шифокори”ни барча тиббиёт ходимлари ўқийдими?
Доно халқимизда ҳикматлар бисёр. Тоғу-тошлар орасидан шарқираб оқатган сув пишиб етилгандай авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ҳар бир ҳикматда олам-олам мазмун мужассам. Буюкларимиз “Қаторда норинг бўлса, юкинг ерда қолмайди”, деб бежиз айтишмаган. “Фарғона ...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги парламент сўровига масъулият билан ёндашмади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмоновнинг тиббиёт соҳасида хусусий сектор улушини янада ошириш, унинг ривожланишига кўмаклашиш ҳамда соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ...
Факт рақамларда: энг кўп ўлимга сабаб бўлаётган касалликлар
Статистик маълумотларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонда 154,7 минг кишининг ўлими қайд этилган. Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 3,7 фоизга кам демакдир.  Фото: Service-Med Вафот этганларнинг 60,3 фоизи қон ...
Нега аҳолида тиббий маданият етишмайди?
Фото: uzssgzt.uz Бугунги тиббиёт тизимидаги ўзгаришлар инсонларнинг саломатлигини муносиб ҳимоялаш,уларни турли касалликлардан асраш- бахтли ва ҳотиржам, фаровон турмуш кечиришига хизмат қиляпти. Айниқса, бунда шошилинч тез тиббий ёрдам ...
Энг улуғ ва шарафли касб эгаларига эҳтиром
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда шифокорлар байрами ...
«Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!»
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Қарор билан давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ...
Тиббиёт соҳасида коррупция ишга қабул қилишдан бошланмоқда
Фото: biztoday.ru Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича йиғилиш ўтказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 12 минг 916 нафар, ...
«Ҳамшира-2018» кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида қўшма қарор қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қўшма қарорига мувофиқ  юртимиз бўйлаб "Ҳамшира-2018" кўрик-танловини турли босқич ва муддатларда "Йилнинг энг яхши ҳамшираси" кўрик-танлови ...
Қувада “Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” тадбири ўтказилди
Фото: TTA Fargʻona filiali Қува туманида аҳоли гавжум бўлган жойларда аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи тарғиботи» тадбири ташкил этилди. Тадбирда Тошкент Тиббиёт ...
Бугун халқаро тиш шифокори куни
Фото: Vatanda.CoM Тиш оғриғи, милклар касаллиги, нотўғри тишлар муаммолари инсониятнинг ярмига маълум. Ер аҳолисида хар бир инсон 1 маротаба бўлса хам тиш шифокори креслосида ўтирган. Бахтимизга, фан ва ...
Фарғонада ёш шифокорлар қасамёд қабул қилди (видео)
Фарғона шаҳридаги  Ислом Каримов номли вилоят театр ва концерт саройида Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали талабаларининг “Талабаликка бағишлов” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққан институт ректори Ғофиржон Султонов мамлакатимизда ...
Ўзбекистон безгак касаллигидан холи ҳудуд бўла оладими?
Ўзбекистон безгак касаллигидан холи ҳудуд сертификатини олиш учун ЖССТга мурожаат қилди. Ўзбекистон безгак касаллигидан холи ҳудуд сертификатини олиш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мурожаат қилди. Бу ҳақда Turon24 хабар берди. Худди шу ...
Жавоҳир мутлоқ ғолиб
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши томонидан ташкил этилган “Энг фаол ёш шифокор” кўрик-танловининг тармоқ республика босқичида Қува тумани тиббиёт бирлашмасининг умумий амалиёт шифокори Жавохир Солиев ғолиб деб топилди. ...
34 йил давомида меҳнат таътилига чиқмаган шифокор 68 млн ундириб олди
Х.Қаюмов 1978 йилдан бери Жиззах вилоят Паталогоанатомия бюросида паталогоанатом врач бўлиб ишлаган. 2018 йили Қаюмов билан меҳнат шартномаси бекор қилинибди (40 йил бир жойда ишлаш — даҳшат!). Меҳнат шартномаси бекор ...
Россияда меҳнатга лаёқатли эркаклар ўлимининг 70 фоизига алкоголизм сабаб бўлмоқда
Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцованинг маълумот беришича, Россияда меҳнатга лаёқатли эркаклар ўлимининг 70 фоизига алкоголизм сабаб бўлмоқда. Фото: aif.md Скворцова бу ҳақда «Соғлиқни сақлаш» ва «Демография» лойиҳаларига бағишланган ...