Менга «карантин» ёқаяпти

Журналист, халқаро Пресс-клуби модератори Ғуломжон Саматов «Фейсбук»даги саҳифасида коронавирус сабаб юртимизда бўлаётган карантин ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.

Ҳар бир воқеада бир ҳикмат бор. Фақат синчковлик билан назар қилиш, таҳлил қилиш керак.

Кейинги йилларда биз биримизга жуда яқинлашиб кетган эдик. Кўп одам буни аҳиллик белгиси ҳам дейди, балки тўғридир!! Аммо ҳамма вақт ҳам аҳил эмаслигимиз кейинги воқеалар фонида фош бўлиб қолди.

Бу ҳақда гапирмоқчи эмасман. Бошқа бир нарса таажжубга солаётгандек, очиғи, Сизни билмадиму, менга одамларнинг бир-биридан масофа сақлаётгани (шубҳаланаётгани эмас), кам гапираётгани, айниқса аёлларнинг (баъзида эркаклар ҳам шундай қилишарди) ачом-ачом қилиб кўришмаётгани ёқаяпти. Одатда, одамлар бир-бирини ўта чуқур таниса,отаси ким, онаси ким, тоға-амакиси ким, хола аммаси ким, ҳаммасини билса бу жамиятнинг умумий ривожланишига халақит беради. Бугун ривожаланган давлатларнинг барчасида одамлар бир бирини сиртдан танийди холос. Фақат уларни оқибатсиз деманг, шошилманг, чунки Германияда, Корея ёки Японияда қанча хайрия ва меҳр ташкилотлари борлигини билмаслигингиз мумкин. Фақат улар бизга ўхшаб, байрамда битта пакет, бир боғ гул кўтариб ҳафталаб твда кўрсатишмайди холос. Хуллас ўта чуқур ижтимоийлашув ҳам маъқул эмасдек кўринаяпти, хуллас менга «карантин» ёқаяпти.

Дўстларингизга улашинг: