Танишинг, 33 беморни даволаётган қаҳрамонлар

Суратда: Коронавирусга чалинган беморларга тун-у кун хизмат кўрсатаётганлар — Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош врачи, тиббиёт фанлари доктори, Муҳайё Асилова (марказда) ва унинг аҳил жамоаси. Фото: qalampir.uz

COVID-19 коронавирус инфекциясининг Ўзбекистонга кириб келиши билан мамлакатда вируснинг оммавий тарқалиб кетишининг олдини олиш учун қатор чоралар кўрилди. Касалликка чалинганлар эса 5 кунда 33 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирли коронавирус инфекцияси билан курашаётган шифокорлар масъулияти ва уларнинг меҳнати ҳақида маълумот берди.

«Азалдан халқимиз томонидан инсонларга шифо улашгувчилар қадрланиб келинган. Негаки, саломатлик энг қутлуғ неъматдир. Ана шу улуғ неъматни асрашдек шарафли касбни танлаган шифокорларимизнинг зиммасида катта масъулият бор. Шундай шарафли вазифани ўз қасамёдига содиқ қолган ҳолда бажариб келаётган тиббиёт ходимларининг ҳар бир куни қаҳрамонликдир.

Коронавирус инфекцияси дунёга таҳдид солиб турган бир пайтда, тиббиёт ходимлари зиммасидаги масъулият янада ошиши билан бирга, улар фаолиятининг ҳар куни, керак бўлса, ҳар дақиқаси қаҳрамонлик эканлиги яққол намоён бўлмоқда. Айни вазиятдан келиб чиқиб, коронавирус инфекциясига чалинган ёки гумон қилинганларга биринчи бўлиб, тиббиёт ходимлари рўбарў келишади. Ўз касбига содиқ қолган ҳолда, беморларни тиббий кузатувга олишиб, зудлик билан даволаш чораларини кўришмоқда.

Мана шундай фидойилик ва қаҳрамонликка дунё халқлари қатори, ватандошларимиз ҳам гувоҳ бўлишмоқда ва эътироф этишмоқда. Кечадан буён шифокорларимиз томонидан уюштирилаётган “Мен сиз учун ишда қолдим, сиз мен учун уйда қолинг!” челленжи аҳолининг меҳри ва эътирофига сазовор бўлди. Ушбу челленжга кўплаб муносабатлар билдирилмоқда.

Жумладан: “Аслида ҳар ким ҳам шифокор бўлолмайди, ҳар ким ҳам мана шундай мураккаб вазиятда садоқатини намоён қилолмайди. Лекин хонадонидан энг масъулиятли нуқта томон йўл олаётганида, уни минг хавотир билан кузатиб қўяётган рафиқасига, турмуш ўртоғига, меҳрибон онаси, отаси, кўзлари мўлтираб турган ўғли ё қизига: “Ҳали ҳаммаси яхши бўлади… ”, дея кулиб таскин берган, иш жойида мижжа қоқмай хизмат қилаётган шу шифокорлар чин фидойи инсонлардир. Улар ҳақиқий қаҳрамонлардир” каби илиқ муносабатлар шифокорларнинг фаолиятига ҳақиқий баҳодир.

Шу ўринда аҳоли томонидан билдирилаётган эътирофлар тиббиёт ходимлари учун улкан мукофотдир. Бундан ташқари, саховатпеша инсонлар томонидан аҳоли ўртасида гигиена воситаларининг хайрия сифатида улашилаётгани, шунингдек, коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишига қарши матонат билан курашаётган жонкуяр тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ташаббуслари билан чиқаётгани қувонарлидир. Бу азалдан юртга кулфат келганда халқимизнинг бир ёқадан бош чиқариб, бирлашишга қодир эканининг яна бир ёрқин далилидир.

Энг муҳими, шифокорларимизнинг тавсияларига қатъий амал қилган ҳолда, имкон қадар кўчага чиқмасдан, гигиена қоидаларига амал қилсангиз тиббиёт ходимларига энг катта кўмакни берган бўласиз. Бирдамлигимиз эса дунёни ларза солаётган офат устидан ғолиб бўлишимизда ҳал қилувчи рол ўйнаши шубҳасиз», дейилади вазирлик хабарида.

 

 

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Бешариқда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати юксалмоқда
Туманда 2013 йили барча бўлим ва тиббий хизматларни ўзида мужассамлаштирган тиббиёт мажмуаси қурилиши бошланган эди. Ўтган вақт мобайнида бу борада белгиланган вазифалар ижроси, қурилиш-бунёдкорлик ишлари учун 40 миллиард сўмга яқин ...
“Муолажа”га муҳтож тиббиёт маскани” номли танқидий мақолага муносабат
Ёзёвон туманидаги 35-қишлоқ оилавий поликлиника келгуси йилда инвестиция дастури доирасида бутунлай янги қиёфага киради.  Бу хақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Шу йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон миллий ...
Xусусий тиббиёт муассасаларига акушерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмаган
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, аввало, шуни маълум қиладики, хусусий тиббиёт ташкилотлари учун туғуруқни қабул қилиш фаолияти тақиқланган тиббий фаолият тури рўйхатига киритилган. Бу меъёр  қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилган. Шу боис, ушбу ...
Муҳими: Эътиборсиз бўлмайлик!
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти  маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили 50 минг нафар одам, 1 млн ҳайвон қутуриш касаллиги билан хасталанади. 10 млн. нафардан ортиқ одам ҳайвонлар тишланишидан жабрланади. Шунга ...
Хитойлик офтальмологлар хайрия акция ўтказишди
Шу кунларда «Гуанмин Юннан» госпиталининг бешта етакчи врач-офтальмологи ва тўққизта волонтёрдан иборат Хитой делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етмоқда. Улар ўзлари билан медикаментлар ва тиббий ашёлар кўринишидаги гуманитар юкни олиб келган. Уч кун ...
Бионек протез қўллар ўрнатиш амалиётда синаб кўрилди
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ва Россиянинг “Моторика” инновацион маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги Протезлаш ва ортопедия марказида ногиронлиги бор шахслар учун бионик протез қўллар ўрнатиш амалиёти ...
11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилгани эсингиздами?! (Фото)
Ўтган йилнинг январь ойида Тошлоқ туманидаги 11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилгани ҳақида шов-шувли хабарлар тарқалган эди. Чақалоқ жарроҳлик амалиётига ётқизилгани, соғлиги ҳақидаги янгиликлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Гўдак ...
Қўқонда марафон (фото)
«Саломатлик куни» муносабати билан оммавий югуриш тадбири - марафон ўтказилди, деб хабар беради Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати. Марафонда шаҳарнинг таълим, маданият, ҳуқуқ-тартибот, соғлиқни сақлаш ва спорт муассасалари, кўплаб ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Халқ билан мулоқот — инсон манфаатлари сари чорлайди, аммо…
Соғлиқни сақлаш тизими доимий янгиланиб, такомиллашиб бораётган соҳалардан биридир. Бугунги кунда бу йўналишда яратилаётган илғор технологиялар тиббий таҳлил ишлари сифатини юксалтириш, касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш имкониятини янада кенгайтирмоқда.
Ўзбекистонда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатларини фош этишда ҳукуматга ёрдам бериш учун махсус Telegram-бот очилди
Фото: Sputnik Ўзбекистонда мажбурий меҳнат борасида қуйи бўғиндаги ўзбошимча раҳбарларни фош этишда ҳукуматга ёрдам бериш учун @paxta2018_bot манзилида «ПAХТА-2018» номли махсус бот очилди. Бу ҳақда Хушнудбек Худайбердиев ўз ...
Шуҳрат Ғаниев вилоят соғлиқни сақлашдаги муаммоларни санаб ўтди
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисининг иккинчи иш кунида сенаторлар Фарғона вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботини тинглади. Фото: хabar.uz Ҳоким ...
Яна “Лирика” можароси. Қонунни билмасликми ёки …
Фото: qonun-ijro.uz Фарғона вилоят ИИБ ЭКБнинг 2018 йил 7 декабрь кунги 708-сонли хулосасида судланувчи М.Муноварованинг яшаш хонадонидан далилий ашё тариқасида олинган 56 дона “Лирика 300 мг Прегабалин” ...
Ижтимоий сўров: Ўзбекистонликлар оилада нечта фарзанд бўлишини хоҳлайди?
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Фуқароларнинг репродуктив қарашлари, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ ҳақидаги жамоатчилик фикри” мавзусида сўров ўтказди. Ундан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиз фуқароларининг репродуктив қарашлари, “репродуктив саломатлик” ...
Уч ойдан ортиқ муддатда чет элда бўлиб қайтган шахслар ОИВ инфекциясига мажбурий текширувдан ўтказилиши мумкин
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди. Бу ҳақида kun.uz хабар берди. [caption ...
Уч дугона, уч моҳирўй…
Фарғона шаҳрида уч эгизак дунёга келди. Бу ҳақда farhaqiqat.uz хабар берди. Фото: farhaqiqat.uz Бирданига уч қизалоқ. Фарғона шаҳар, Ёрмозор МФЙ, Ипак йўли кўчаси  280-уйда истиқомат қилувчи Кумушхон Мелиева қизалоқларини ...