Коронавирус иссиқ ҳавода ўладими?

Фото: «Вечерний Магнитогорск»

Россиялик ёш мутахассис Виталий Кацман «Ухан вируси ҳароратга чидамсиз ва 26–27 даража иссиқда ўлади», деган эди, хўп бу қанчалик исботланган билмадим-у, лекин ҳаво исиши билан одамларни иммунитети мустаҳкамланиб бориши бор гап.

Грипп касаллигиям асосан қиш ва баҳор (бошларида) кўп тарқалади ва одамлар касалланади, шуни инобатга олсак коронавирусниям тарқалиши шу вақтларга тўғри келмоқда.

Шифокорлар ва табиблар ҳам кўпчилик юқумли касалликлар асосан шу қишдан баҳорга ўтиш даврида авж олишини, бу пайтда инсон организми заифлашиб, иқлим ҳам вирусларни тарқалишига мойил бўлишини айтишади.

Хўш, нима сабабдан қиш охири ва баҳор бошларида иммунитет пасаяди?

Қишда тоза ва табиий мева-сабзавотлар йўқ, қолган фаслларнинг барчасида қуёшда товланиб етилиб пишганини топиб истеъмол қилса бўлади.

Қишда иссиқ ҳаво йўқ, иссиқда эса одамлар терлаб чиниқади ва қуёш нуридан энергия олади.

Қишда ҳатто суюқликниям кам ичамиз, кам ҳаракат қиламиз, кам ёруғлик ҳам кўрамиз.

Қишда табиий озиқ-овқатларни камлигидан кўпроқ консерваланган салатлар, компот ва мурабболар истеъмол қиламиз. Бу ҳам бир сабаб.

Яна кўплаб сабабларни ёзиш мумкинки, қишда бизни иммунитетимиз пасайиб, баҳордан кузгача кундан-кунга ошиб бораверади.

Шулардан хулоса қилиб шунчаки ожизона тахмин қиладиган бўлсак, коронавирус узоғи билан май ойларигача давом этади ва ҳаммаси жойига тушади.

Тахминимча, иссиқда коронавирус ўлмаслиги мумкиндир, лекин иссиқ ҳавода одамларга вирусларга қарши туриб бера оладиган иммун система «тирилиши» аниқ.

Шунинг учун ҳозирги ҳавонинг иссиқлигидан фойдаланиб, тоза ҳавода югуриш ва пиёда юришни одат қилинг, имкони борича кунида икки-уч маҳал шу машғулотларни такрорлаб туринг, бу билан сиз қуёшдан энергия, тоза ҳаводан кислород оласиз.

Нима учун кўпроқ югуриш керак, чунки коронавирус ўпка орқали юқиши ва юққандан кейин ҳам ўпкага зиён қилиши ёки шу дард билан ўлганларни текширишганида ўпка касаллиги бўлгани аниқланган. Сизни ўпкангиз қанчалик соғлом бўлса, сиз коронавирусдан шунчалик суғурталанган ҳисобланасиз. Соғлом ўпка, соғлом нафас олиш эса кам-кам тартиб билан овқатланиш ва югуриш спорт тури билан шуғулланишингизга боғлиқдир.

Яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, иммунитетингиз соғлом овқатланиш билан жудаям боғлиқ. Масалан, эрталаб уйғонганингизда иммун тизимингизнинг 80 фоизга ишлаб турган бўлса, шу ҳолатда сиз нотўғри, кимёвий зарарли овқатларни аралаштириб истеъмол қилсангиз ва яна чўзилиб ётсангиз иммун тизимингиз 20 фоизга тушиб қолади. Кун давомида, эрталабдан югуриб, соғлом нонушта қилсангиз аксинча 20 фоиз бўлиб турган иммунитетингиз 100 фоизлик иш фаолиятини бошлаб юборишиям мумкин. (Ҳозиргина оилавий югуриб бўлдик)

Иссиқ ҳавода коронавирус ўладиган бўлса нима сабабдан Африка давлатларида ҳам бу касалликка чалинганлар кузатилмоқда, деган савол туғилади.

Аввало, дунёнинг барча давлатлари бир-бири билан авиақатновлар қилади, туризм ва ҳоказо борди-келдилар бўлиб туради, асосан шу йўллар орқали касалланганлар иссиқ ўлкаларга кириб боради ва вирусни тарқатади.

Иссиқ ўлкаларга бизнинг Марказий Осиё давлатлари ҳам киради, вирусни тарқалиши иқлим ва одамларнинг мизожи билан ҳам боғлиқдир.

Ҳар қайси ҳудуднинг ўз иқлими бор, иқлим фақат ҳаво эмас, айнан ҳар қайси иқлимда вируслар ҳар хил тезликда юқади, деб ўйлайман.

Бу шунчаки менинг тахминим. Масалан, иссиқ ҳавода вируслар жисмда 10 дақиқа яшай олса, совуқ ҳавода 2 соат яшаб тез одамларни касалланишига сабаб бўлиши мумкин. (Тушунтириш учун мисол қилдим, илмий исботланмаган).

Нафақат ҳавони иссиқлиги, иссиқ бўлган сари табиат уйғонади, ҳамма жой ям-яшил бўлиб, дарахтлар гуллаб, ҳашаротлар ер қаъридан чиқиб, гуллар очилиб ҳавони ҳар хил вируслардан тозалашиям мумкин, бу дунёни биз билмайдиган ёки ақлимизга сиғмайдиган сиру синоати жуда ҳам кўп.

Карантин ҳолатига ҳам шу сабаб. Қисқа вақт ичида ваҳима қилмасдан, ҳаммамиз ақл билан иш тутиб, вирус тарқалишининг олдини ола билсак ҳаммаси ўтади-ю кетади, худо хоҳласа.

Ожизона, шахсий фикрим бу. Хато бўлиши ҳам мумкин. Шунчаки, шахсий, ожизона фикрларимни сизлар билан бўлишишга қарор қилдим.

Ҳурмат билан, спорт ва саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ўхшаш тасодиф: 9 ойлик гўдак танасидан 10 та игна топилди
Тожикистоннинг Душанбе шаҳридаги Миллий тиббиёт маркази шифокорлари 9 ойлик гўдак танасининг турли жойларида 10 та игна борлигини аниқлашди, деб хабар қилмоқда uz24.uz. Боланинг онаси 28 июнь куни гўдак милкида игналарнинг бирини пайқаб қолган ва ...
«Яна беш дақиқа»: будильниклар орасидаги вақтда ухлаш зарарли
Иш куни эрталаб соат қўнғироғи – будильник овози уйқуни аёвсиз бузиши ҳолати ҳаммага таниш. Дастлабки дақиқаларда қаерда эканингизни ва овоз қаердан келаётганини ҳатто тушунмай қоласиз. Қўнғироқни "тўхташ" функциясига қўйиб, яна ...
1920 кишининг ҳаётини сақлаб қолган “фахрий донор”
АҚШнинг Пуэбло шаҳрида яшовчи Дейв Махалик 34 йил ичида 303 литр қон топширди. Фото: Lenta.ru Қария онасининг дўстига қон қуйиш керак бўлганда биринчи марта қон топширган. Шундан кейин ...
Қачон қайси касалликлардан сақланиш керак?
Кўпчилик энг хавфли ёш кексалик деб ўйлайди: одамда ҳар хил касалликлар келиб чиқаверади. Аслида шундайми? Аслида ёшга оид жадал ўзгаришлар 30 — 40 ёшларда бошланади. Аксарият вазиятларда айнан шу даврда сурункали дардлар ...
Хитойда экзотик ҳайвонларни ейиш одатдагидек давом этмоқдами?
Фото: "УзА" Ҳозирда Хитой дунёдаги иккинчи куч бўлишига қарамай, соғлиқни сақлаш тизими кўрсаткичлари бўйича дунёда 47-ўринни эгаллайди. Хитойни Ғарб давлатлари билан таққослаганда, бундай кўрсаткичлар баъзида унутилади. Ўзининг ...
Олимлар ОИВга қарши курашишнинг янги усулини топди
Франциянинг Пастер институти олимлари метаболик фаолликни тўхтатиш хусусиятига эга ингибиторлар ёрдамида ОИВ (инсонда орттирилган имунодефицит вируси) билан зарарланган ҳужайраларни йўқ қилиш усулини аниқлади, дейилади "РИА Новости" хабарида. ...
3 декабрь – тарихда биринчи юрак кўчириш операцияси бажарилган сана
Бундан 52 йил муқаддам айнан шу санада Жанубий Африка Республикасида инсоният тарихида илк бора муваффақиятли юрак кўчириш операцияси бажарилган эди. Бу ҳақда «Дарё» колумнисти Музаффар Қосимов ҳикоя қилади. 52 йил олдин ...
Халқ ўз қаҳрамонларини таниши керак
Ижтимоий тармоқларда икки ёшли болани ўлимдан асраб қолган шифокорнинг сурати эълон қилинди.  Фото: everyday.uz Хабарингиз бор, 18 июль куни Тошкентдаги Lor Plyus Servis хусусий клиникасига қўлида икки ёшли ...
Кола фойдали. Лекин…
Зангни йўқотиш Металлдан ишланган ҳар қандай буюмнинг бирламчи душмани бўлган зангни кетказишда кола таркибидаги фосфор кислотаси қўл келади. Бунинг учун занглаган буюмни (отвертка, мих, қошиқ, санчқи) кола солинган идишга бир кечага ...
Эркаклар учун ҳам контрацептивлар пайдо бўлиши мумкин
Ота бўлиб қолишни истамаган эркакларда ҳозиргача танлов кам эди: улар ё вазэктомия қилиши мумкин эди, ё презервативдан фойдаланар эди, ё вақтида "чиқариб олиши" керак эди.  Сақланишнинг учала усули ҳам идеал эмас. ...
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳақида нималарни биласиз?
ЖССТ миссияси Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) га 1948 йилда асос солинган бўлиб, у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослашган таркибий бир агентлиги ҳисобланади. Ташкилот Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган бош ...
Онкологиядан ҳам қўрқинчлироқ касалликлар ҳақида
Ҳозирги кунда энг хавфли касалликлардан бири онкология ҳисобланади. Қўрқинчли «саратон» ташхиси ҳақиқий ҳукм каби жаранглайди. Афсуски, бу дардга дучор бўлганлар сони йилдан-йилга ортмоқда. Диспансеризациядан ўтаётганда давосиз дардни эшитишдан қўрқамиз, Интернетда саратон ...
Қозоғистонда илк марта сунъий йўл билан туғилган қиз она бўлди
Қозоғистонда илк марта сунъий уруғлантириш (ЭКО) орқали туғилган қиз энди ўзи она бўлган. Ўзбекистонда ҳам сунъий уруғлантиришга рухсат беришмоқчи. Фото: aniq.uz Бундан 22 йил олдин Алеся Шин ана ...
ОИВга чалинган яна бир бемор даво топди
Британиялик шифокорлар ОИВ билан касалланган беморга суяк илиги кўчириб ўтказганидан сўнг касаллик йўқолганини аниқлади. Шахсини ошкор қилишни истамаётган эркак 2003 йилда ОИВ билан касалланган бўлиб, 2012 йилда унда қон касаллигининг бир ...
Мутахассислар: Дунё вирусли гепатитнинг В ва С тури билан касалланмоқда
Юқумли касалликлар ҳаётимиз давомида соғлиғимизга ҳамиша хавф солиб туради. Айниқса куз, қиш, баҳор фаслида саломатлигимиз билан боғлиқ муаммоларга кўп дуч келамиз. Хўш, ўзи юқумли касаллик нима, унинг турлари қайсилар, қандай ...