Коронавирус: Фарғонада аҳвол қандай? (видео)

 

Айни пайтда вилоят ҳокимлиги томонидан “Коронавирус инфекциясини юртимиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари режаси” ишлаб чиқилган. Шу асосда вилоятимизга ушбу инфекцияга қарши профилактик ишлар тизимли асосда олиб бориляпти.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва санитария-эпидемиология осойишталиги маркази қошида коронавирус касаллигининг олдини олиш бўйича штаб ташкил этилди. Штаб томонидан вилоятимиздаги мавжуд кунлик ҳолат таҳлил қилиб борилмоқда.

Одилжон УМАРОВ, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи:

— Шахсий профилактика, оилада соғлом турмуш тарзи қоидаларига қатъий амал қилиш, тўғри овқатланиш маданияти ва жисмоний фаоллик коронавирус инфекциясининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Океанлардан узоқда жойлашганимиз, нам ҳаво юртимиз табиатига хос эмаслиги, синтетик ва яримфабрикат маҳсулотлар кам истеъмол қилиниши, ҳавонинг иссиқлиги бу вируснинг тарқалишининг олдини олувчи ҳамда яшовчанлигини камайтирувчи омил-лар сирасига киради. Коронавирусга қарши самарали курашиш мақсадида тиббий-диагностика жиҳозлари етарли даражада захира қилинди. Профилактика ва шахсий гигиена жиҳозлари узулксизлигини таъминлаш чоралари кўрилди. Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, барча шаҳар ва туман юқумли касалликлар шифохоналарида махсус хоналар ҳамда 100 дан ортиқ захира ўринлари яратилди. Вилоятдаги 21 та тиббиёт муассасаларида малакали мутахассислардан иборат тезкор бригадалар шакллантирилиб, уларга махсус реанимобиллар бириктирилди. Вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган штаб томонидан 24 соат давомида назорат ва мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Демак, ортиқча саросимага тушишга ҳожат йўқ. Грипп касаллигининг бир тури бўлган мазкур инфекциядан ҳимояланиш ҳар бир одамнинг ўзига боғлиқ. Шу боис барча ҳамюртларимиздан бу борада тавсия этилаётган санитария ва шахсий гигиена қоидаларига амал қилишни маслаҳат берамиз.

Аҳмаджон ЯКУБОВ, вилоят санитария-эпидемиология осойишталиги маркази раҳбари:

— Ҳозирги кунда вилоят чегара ҳудудларида 8 та санитария назорат пунктлари фаолияти йўлга қўйилиб, улар керакли жиҳозлар ва анжомлар билан таъминланган. Туну кун фаолият кўрсатаётган санитария назорат пунктларида четдан вилоятимизга кириб келаётган ҳар бир фуқаро соғлиги юзасидан тиббий таҳлиллар ўтказиляпти.

Вилоят санитария-эпидемиология осойишталиги маркази қошида вирусология лабораторияси ташкил этилди.

Марказимизда ва барча даволаш профилактика муассасаларида ҳимоя кийими ва воситалари, зарарсизлантириш моддалари ҳамда зарарсизлантириш тадбирларини ўтказиш учун автомакс (пуркагич) аппаратлари захираси яратилди.

Тиббиёт ва таълим муассасалари, савдо масканлари, умуман одамлар гавжум бўладиган жойлар дизенфекция қилиняпти. Халқаро аэропорт, чегара божхона постларида кўргазмали тактик-ўқув машғулотлари ўтказилиб, эслатма материаллар тарқатилмоқда.

Тиббий ва экологик маданият, турмуш тарзимиз ва бошқа шу каби табиий омиллар етарли эканлиги вилоятимизда бу борада вазият барқарор эканлигидан далолат беради.

Суҳбатдош: Ботир МАДИЁРОВ

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўз ишига совуққонлик билан қараган масъул ходимлар вазифасидан озод этилди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, бу борадаги саломатлик кўрсаткичларини янада яхшилашда ижобий натижаларга эришилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жойларда бу борада олиб борилаётган ишларни мунтазам мониторинг қилиб бормоқда. ...
Тиббий патронаж ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига энди 5 ташкилот масъул
Ўзбекистонда репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва касалликларнинг олдини олишга қаратилган бирламчи профилактика ишларига бешта ташкилот масъул этиб белгиланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ...
Ўзбекистонда аллергияга қарши янги дори воситалари яратилди
Фото: xs.uz ЎзР ФА Иммунология ва инсон геномикаси институти олимлари томонидан тизим ва ҳужайра даражасида ўсимлик моддаларининг хусусиятлари ҳар томонлама тадқиқ қилинади. Фанлар академиясининг бошқа илмий-тадқиқот муассасалари ...
Тиббиёт ходимига тажовуз учун жавобгарлик кучайтирилади
Бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида учраб турган нохуш ҳолатлардан бири – бу беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ҳолатлари тез-тез учраётганидир. Олинган маълумотларга кўра, 2018-2019 ...
Тиббиёт тарихининг нодир саҳифалари
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги Қаюм Зоиров номидаги Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш   музейга ташриф буюрсангиз тизимга оид экспонатлар билан бирга, у ердаги тозалик ва озодалик, ходимларининг самимий муносабати, шунингдек, киравериш ...
Марғилонда 21 нафар тиббиёт ходимининг истеъмолчи сифатида поймол бўлган ҳуқуқлари тикланди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг жойлардаги таянч гуруҳлари аъзоларидан истеъмолчилик ҳақ ҳуқуқлари поймол бўлаётганлиги тўғрисида мурожаатлар бўлиб турибди. Фото: astana.salexy.kz Яқинда шаҳардаги 5-оилавий поликлиника таянч гуруҳи ...
Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз!
Марғилон шаҳридаги ижодкорлар боғида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши томонидан ўтказилган тадбир шундай номланди. Туман-шаҳар партия кенгашлари раислари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, фаоллар иштирок этган ...
Шифокорнинг ҳаётига тажовуз қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фото: xs.uz Хабарингиз бор, жорий йил 21 август куни соат 10.00ларда Хонобод шаҳар Тараққиёт 3-тор кўчасида яшовчи 1982 йилда туғилган Ф.А. бирга яшовчи онаси, 2-гуруҳ ногирони, 1955 йилда ...
Алишер Шодмонов: Бу касалликни беркитиб бўлмайди
“Хабарингиз бор, жуда кўп “фейк”, аҳолини ваҳимага, паникага соладиган маълумотлар кенг тарқалмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бунга қарши жуда кучли кураш олиб боряпти”, дейди. Фото: pv.uz Вазир ...
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига, шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаларига замонавий хизмат автомашиналари топширилди
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш ...
Фарғонада “Бир умрга ёрқин табассум” дастури иш бошлади
Ўзбекистон стоматологлар уюшмасидан «COLGATE» компанияси кўмагида Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида “Бир умрга ёрқин табассум” стоматологик касалликлар профилактикасини тарғиб этиш дастури иш бошлади. Фото: Edu.uz Дастур болаларда ёшлик ...
ЙПХ ходимига тажовуз учун 10 ой, шифокорни таҳқирлаганга эса 15 сутка… Буни қандай баҳолаш мумкин?
Фото: МедПросвита Кейинги пайтларда интернет сайтлар ва ижтимоий тармоқларда беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиниши билан боғлиқ хабарлар кўпайиб ...
Аллергияга қарши эмлаш амалиёти жорий қилиниши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Европанинг етакчи фармацевтика компаниялари билан музокаралар давомида юртимизда илк бор аллергияга қарши эмлаш амалиётини жорий қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинган. Эмлаш сурункали ва ўткир аллергияда оддий ...
Ногиронлиги бўлган фарзандига қараётган оналарга алоҳида нафақа тури жорий этилади
Ўзбекистон Президенти парламентга Мурожаатномасида пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини айтди. Бу ҳақида daryo.uz хабар беради. Яқинда ушбу масала бўйича Президент ...
Она ва бола саломатлиги партия ва депутатлар нигоҳида
Марғилон шаҳар туманлараро туғруқ комплексида соғлом авлодни вояга етказиш, оилани режалаштириш, репродуктив саломатлик, асоратли туғруқлар ва туғма нуқсонли туғруқларни олдини олиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ...