Алишер Шодмонов: Бу касалликни беркитиб бўлмайди

“Хабарингиз бор, жуда кўп “фейк”, аҳолини ваҳимага, паникага соладиган маълумотлар кенг тарқалмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бунга қарши жуда кучли кураш олиб боряпти”, дейди.

Фото: pv.uz

Вазир бугун бўлиб ўтган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси (COVID-19)нинг профилактикаси ва унинг кириб келишининг олдини олиш масалаларига бағишланган матбуот анжуманида коронавирус бўйича дунёдаги вазият ҳақида маълумот бериб, Ўзбекистон бу борада етарли даражада ҳимоялангани ва вазият барқарор эканини таъкидлади.

Маълумки, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда коронавирус аллақачон Ўзбекистонга ҳам киргани, ҳатто, Фарғона ва Тошкентда беморлар вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазирлик бу гап-сўзларни рад этди. Орадан кўп ўтмай, Ўзбекистон Ҳукумати аҳоли орасида ваҳима уйғотмаслик учун коронавирус кириб келганини яшираётгани иддао қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов айни дақиқаларда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтаётган матбуот анжуманида бу масалага нисбатан қуйидагича муносабат билдирди:

“Бу касалликни беркитиб бўлмайди. Ҳеч бир мамлакат буни беркита олмайди. Мен тизимнинг раҳбари, олим сифатида айтаманки, бу касалликни беркитишнинг ҳеч қандай иложиси йўқ. Энг яхшиси, бу касалликка қарши эҳтиёт чоралари, профилактикани кўриб, мамлакатимизга кириб келишининг олдини олишимиз керак”.

Вазир сўзида давом этаркан, аҳолига қарата мурожаат қилди:

“Хорижга чиқишга эҳтиёж йўқ бўлса, чеклайлик, бормайлик. Бу жуда кўп хавф-ҳатар туғдиради”.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Эмлаш қамрови 99,5 фоизга етказилди
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда болаларни полиомиелитдан ҳимоя қилиш учун янги вакцина татбиқ этилиши”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Соғлиқни сақлаш ...
Фарғонада яна бир шифокор калтакланди. Бу ҳолат қачонгача давом этади?
Фарғонада бемор қиз ва унинг онаси тиббиёт ходимларига тажовуз қилиб, ҳамширага жароҳат етказди. 2020 йил 28 январь куни Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳолати юз берди. Бу ҳақда ...
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси огоҳлантиради
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар матнини жойлаштирди. Унда шундай деб ёзилган, “Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларга қараганда айрим хорижий давлат ҳудудларида болалар ...
Ишга киришнинг нархи 600 долларми?
Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникасининг шифокор-лобаранти Ш.Раҳмонова ҳамда ҳамшира С.Халилова шу ерга ишга кирмоқчи бўлган шахсни чув туширмоқчи бўлди. Аммо уларнинг қилмишларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чек ...
“Йилнинг энг яхши шифокори – 2019” республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг яхши шифокори” республика кўрик-танловида 39 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди. Унга кўра «Йилнинг энг ...
Терроризм ва тажовузкор экстремизм ижодкор ёшлар нигоҳида
Ёшларни терроризм ва диний экстремизмнинг ёт ғояларидан асраш, уларнинг бу борадаги хабардорлигини ошириш мақсадида республикамизнинг санъат коллежлари, хусусан Фарғона санъат коллежида ўқувчилар ўртасида комикслар танлови бўлиб ўтди. Европа Иттифоқи ташкилотининг молиявий ...
Фарғонада соғломлаштириш маскани иш бошлади (фото)
Фото: "УзА" Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев давлат идоралари хизматчиларининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритиб, бу ...
Аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифати оширилади
Ўзбекистонда аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифати оширилади ва профилактик тадбирлар қамрови кенгайтирилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ...
Уч эгзакнинг отасига Президент “Cobalt” совға қилди
Қўқоннинг «Давронбек» маҳалласида яшовчи Жасурбек ва Муслимахон Маматқуловлар оиласида 2018 йил 22 декабрь куни уч ўғил эгизак дунёга келган. «Невараларимиз давлатимиз раҳбарига ўхшасин деб, уларга Шавкат, Миромон, Мирзиё деб исм қўйдик», ...
Дориларнинг яроқлилик муддатига оид янги Низом қабул қилиниши кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дори воситаларининг яроқлилик муддатларига нисбатан ...
Шифокорларга тажовузлар қачонгача давом этади?
«Шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати шифокорларига беморлар ва уларнинг яқинлари томонидан ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиш билан боғлиқ хабарлар ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларининг бош мавзусига айланиб улгурди. Бундай ...
Қонун кучга кирди: Чилим ва электрон сигареталар чекиш таъқиқланади
Шу йилнинг 4 октябрь кунидан бошлаб, “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирди. Эндиликда, қуйидаги жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни чекишга йўл қўйилмайди: – стационар савдо ...
Факт рақамларда: энг кўп ўлимга сабаб бўлаётган касалликлар
Статистик маълумотларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонда 154,7 минг кишининг ўлими қайд этилган. Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 3,7 фоизга кам демакдир.  Фото: Service-Med Вафот этганларнинг 60,3 фоизи қон ...
Фарғонада кўршапалак уясини саратон касалига даво деб сотган шахс қўлга олинди
Фарғона вилояти Учкўприк тумани Ёйилма қишлоғида фуқаро М.Б. ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, қўқонлик Ш.М. уни алдаб 15 300 долларини қўлга киритганини маълум қилган. Фото: ...
Биласизми: 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 фоизга камайтирар экан  
Бугун эрта тонгдан мамлакатимиз бўйлаб аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида оммавий саломатлик тадбирларининг навбатдагиси “Спорт – соғлом ҳаёт кечиришнинг асоси” шиори остида ҳар бир тиббиёт муассасаси ...