Фарғонада шифокорни “калтак”лаганга жазо тайинланди

Шифокор деганда бемор фуқароларга беминнат ёрдам қўлини чўзиб, уларни даволовчи касб эгалари тушунилади. Уларнинг ёрдамлари билан беморлар соғликларини тиклаб кетишади. Аммо, ҳар доим ҳам шундайми?

2019 йил 16 август куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали қабул бўлимида нейрожарроҳ бўлиб ишловчи шифокор И.Эргашев навбатчиликда беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш билан банд эди.

Шу куни фуқаро С.Йўлдошев Фарғона шаҳридаги кафелардан бирида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда кафе зинасидан тушаётиб, йиқилиб тушади ва натижада пешона қисмидан жароҳат олади. Сўнгра таниши ёрдамида 21:30 ларда РШТЁИМФФ га олиб келинади. Шу вақтда шифокор уни кўздан кечириб, дарҳол пешонасини тикиш лозимлиги, кўп миқдорда қон кетаётганини айтади. Аммо, бемор пешонасини тиктирмаслиги, ҳунук бўлиб қолишини айтиб, қаршилик кўрсатади. У жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзининг безорилик ҳиссиётларидан келиб чиқиб, шифокор И.Эргашевни ҳеч бир сабабсиз юзининг ўнг ёноқ соҳасига қўли билан уриб, унга ўртача оғирликда тан жароҳати етказади.

Мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича очиқ судда кўриб чиқилди. Судья Ш.Умаров бемор С.Йўдошевнинг ҳаракатлари қонунга зид, судланувчига жазо тайинлашда жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида жиноятни маст ҳолда содир қилганини инобатга олиш билан бир қаторда енгиллаштирувчи ва унинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида унинг шахси, муқаддам судланмагани, айбига тўлиқ иқрор, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплагани, жабрланувчининг даъвоси йўқлиги ва енгиллик бериш ҳақидаги фикрини ҳисобга олиб, унга 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

Ш.Умаров,

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

«Ҳасан табиб»ларни ким яратяпти? Ўзимиз эмасми?!
Фото: videonews.guru Шундай қилиб, Шаҳрихон туманидаги «Наврўз» маҳалласида яшовчи «Ҳасан табиб» фаолиятига чек қўйилди. У ўттиз йил мобайнида беморларни хандон писта, тоза асал ва нўхат билан «даволаб» келган. ...
Жавоҳир Солиев: “Барча устозларимга миннатдорчилик билдираман”
Қува тумани тиббиёт бирлашмасининг умумий амалиёт шифокори Жавохир Солиев ўзининг омадли ва зафарли юришларини давом этирмоқда. У фаолиятини Тошкент тиббиёт академиясининг Урология йўналиши бўйича магистратура босқичида давом эттирадиган бўлди. [caption id="attachment_1750" ...
Абдулла Арипов: «Болалар ўлими кўрсаткичлари юқорилигича сақланиб қолмоқда»
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот анжумани доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлигини оналар ва болалар ўлими муаммосига эътибор қаратишга чақирди. Фото: kun.uz Бугунги кундаги энг долзарб ...
МУЛОҲАЗА: Тез ёрдамга нега йўл бермаймиз?
Одамлар нега Тез тиббий ёрдам машинасига йўл бермайди? Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармасига нега маблағ ажратилмаяпти? Бир марталик шошилинч тиббий ёрдам хизмати 100 минг сўмга тушишини биласизми? Иситма тушириш ...
ЖССТ: Қандли диабет XXI аср эпидемияси
Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда дунёдаги 425 миллиондан ортиқ одам диабет билан оғримоқда, уларнинг аксариятини 2-тур қандли диабет ташкил қилади. Энг ачинарлиси, уларнинг ҳар иккинчиси ўз касаллиги ҳақида билмайди. Ушбу муаммонинг ...
Яйпанда 2 киши овқатдан заҳарланди
Ўзбекистон туманида икки киши овқатдан заҳарланиб, шифохонага тушди.  Фото: 24tv.ua Жорий йилнинг 3-4 март кунлари Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳарчасида яшовчи А.Деҳқонов туман марказий шифохонаси жонлантириш бўлимига, С.Деҳқонова Қўқон ...
Марғилон тиббиёти: ҳисобот эшитилди, камчиликлар рўйи-рост айтилди…
Мамлакатимизда энг ноёб ва энг катта бойлигимиз бўлган халқ саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини жаҳон андозалари даражасига етказиш юзасидан изчил ислоҳотлар давом этмоқда. Бунда аҳолининг репродуктив саломатлиги ва ...
Абитуриентлар учун 086 шаклдаги тиббий маълумотнома пулликми?
Шу кунларда юртимиздаги барча олий таълим муассасаларида 2018/2019 ўқув йили учун қабул жараёни қизғин давом этмоқда. Олий ўқув юртига ўқишга кириб малакали мутахассис бўлиб етишишни дилига туккан ҳар бир йигит-қиз ...
30 йил давомида тамаки чеккан одамнинг ўпкаси кўрсатилди (видео)
Хитойлик трансплантолог-жарроҳлар 30 йил давомида тамаки чеккан одамнинг ўпкаси қандай кўринишда бўлишини кўрсатишди. Ушбу ўпка видеоси ижтимоий тармоқларда тарқаб, 25 млндан кўпроқ намойиш тўплаган. Фойдаланувчилар видеони “ барча замонларнинг тамакига қарши ...
Дорихонада тиббиёт ниқоблари йўқ бўлса, бу учун дорихонани айблаш керакми?
Ижтимоий тармоқларда тарқалган турли хабарларга кўра, дорихоналарда тиббиёт ниқоблари етишмаслиги ёки умуман йўқлиги ва деярли ҳамма дорихоналарда нархининг ошгани аҳолини ташвишга солмоқда. Шу ўринда бир нарсага алоҳида эътибор беришингизни истардикки, Тиббий ...
Қувада бир оиланинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди
Қува туманида бир оиланинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Маълум қилинишича, 5 январь куни соат 08:30да Фарғона вилояти Қува тумани «Тошкент» МФЙ, Қўрғонча кўчаси 82-уйда истиқомат қилган оиланинг ...
Қувада “Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” тадбири ўтказилди
Фото: TTA Fargʻona filiali Қува туманида аҳоли гавжум бўлган жойларда аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи тарғиботи» тадбири ташкил этилди. Тадбирда Тошкент Тиббиёт ...
Тез ёрдам шифокорининг бир куни
Ўтган муддат ичида энг кўп танқидга учраган тиббиёт сохаси бу, шубҳасиз тез тиббий ёрдам хизматидир. Хўш, тез тиббий ёрдамнинг камчиликлари нималардан иборат? Чақирувга кеч қолиб бориш, дори-дармонларнинг етишмаслиги, сифатсиз тиббий ...
Марғилонда эр-хотин ис газидан заҳарланди
Марғилонда 14 декабрь куни ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар берди. Марғилон шаҳрида яшовчи О.А. ва унинг турмуш ўртоғи М.А. уйидаги иситиш печидан сизиб чиққан табиий газ ...
“Ҳамшира-2018” кўрик танлови шаҳар, туманлар бўйлаб давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қўшма қарорига асосан Риштон тумани тиббиёт бирлашмасида “Ҳамшира-2018” кўрик танлови ташкил этилди. Кўрик танловда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли терапия, ...