«Саломатлигимизда юзага келаётган муаммоларнинг асосий сабаби шу — ўзимизга бефарқлигимиз»

 

Наврўз РИЗАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси

 

Ортга назар ташласак, кечаги кун бугунга, бугун эртага, унинг эса келажакка замин ҳозирлаётганига гувоҳ бўламиз. Жумладан, жуда қисқа давр — 3 йилда барча соҳа қатори тиббиёт тизимида рўй бераётган ўзгаришлар ҳар биримизни мамнун қилади.

Ўтган йилда соғлиқни сақлаш тизимига йўналтирилган маблағ 12,1 триллион сўмга етди. Бу аввалги йилларга қараганда 1,6 баробар кўп демак. Сўнгги уч йилда 1300 дан ортиқ даволаш муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, улар 2019 йилнинг ўзида 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги замонавий ва юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Бу оддий рақамлар эмас. Атрофдаги янгиланишларни ҳар биримиз кўриб турибмиз. Ўзгаришлар кўлами кенг. Лекин соғлиғимизни сақлашга берилаётган эътиборга муносиб бўляпмизми?

Фото: NoAlone

Аксариятимиз қимматбаҳо машина, телефон, кийим-кечак, тиллою нодир буюмларга ўчмиз. Тўй, “гап”, зиёфатларда нафсни тиймаймиз. Қоринни тўйдириб, ёнбошлаб узоқ муддат телевизор кўрамиз. Бундан “ибрат” олаётган болаларимиз ҳам фақат телефон билан андармон. Бундай носоғлом турмуш тарзидан кейин дардга чалинмаслик мумкинми? Фикримизча, саломатлигимизда юзага келаётган муаммоларнинг асосий сабаби шу — ўзимизга бефарқлигимиз. Бунинг ўрнига кечки овқатдан кейин сайр қилишни, бўш вақтларда спортга боришни донишманд аждодларимиз доимо тавсия қилиб келишган. Бунга амал қилиш учун эса онг ва идрок керак.

Тиб илмининг султони Абу Али ибн Сино ўгитларини эсга олайлик: “Мен ўзимдан сўнг тўртта табибни қолдирдим. Булар — қуёш, тоза ҳаво, сув ва бадантарбия”. Шундай экан саломатлигимиз кўп жиҳатдан ўзимизга боғлиқ эканини яхши билсак-да, турмуш тарзига амал қилишга худди бошқалар учундек юзаки қарашимизни тушуниш қийин.

Президентимиз жорий йил 25 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича галдаги муҳим вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказган йиғилишида энди эскича услубда қолиб кетган тиббиёт коллежлари ўрнида Ибн Сино мактаблари ташкил этилишини таъкидлагани бежиз эмас. Зеро, ҳар қандай мамлакатнинг келажагини соғлом ва баркамол авлод қуради.

Ибн Сино айтади: “Бир ҳафтада бир марта ҳаммомга боринг, дардлардан фориғ бўласиз”. Ёки “Ўз вақтида, меъёри билан бадантарбия қилган одамга дард яқин йўламайди”. Бу сўзлардан тегишли хулоса чиқариш, уларни ҳаёт тарзимизга айлантириш фурсати аллақачон етган.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этиладиган Ибн Сино мактабларида дарс ва амалиётлар замон талаблари асосида ўтилади. Энг муҳими, уларда улуғ аждодимизнинг тиб илмига оид қарашлари, тавсияларидан ҳам янада чуқурроқ сабоқ бериш йўлга қўйилади. Зеро, ҳозиргача аҳвол ҳаминқадар эканлиги аён. Айрим коллежни битирган тиббиёт ҳамширалари ҳатто беморга нина санчишни ҳам уддалолмайди.

Президентимиз йиғилишда юртдошларимизни қийнаб келаётган энг оғриқли нуқта — ордер беришда ижтимоий адолат ўрнатиш масаласига тўхталди. Бу борада очиқликни таъминлаш муҳимлигини қайд этди.

Ҳақиқатан ҳам, жойларда имтиёзли беморларга республикада мавжуд 16 та ихтсослаштирилган марказларга бюджет ҳисобидан йўлланма беришда муаммолар болалаб кетган. Масалан, ордер бериш ҳуқуқига эга тиббий танлов комиссияси таркиби фақат шифокорлардан иборат. Унинг раислари — вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқларига ижтимоий адолатни бузишига сабаб бўлувчи “қўнғироқ”лар бўладики, уларнинг бу “илтимос”ларни бажармай иложи йўқ.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг яқинда бўлиб ўтган йиғилишида мазкур муаммо ҳам кўтарилди. Уни бартараф этиш бўйича таклифлар ўртага ташланди. Бир муҳим тўхтамга келиндики, ордер ажратилишида адолатни ўрнатишнинг ягона йўли — бу борада электрон тизимни жорий этишдир. Бундан олдин эса тиббий танлов комиссияси таркибига халқ вакиллари — Олий Мажлис ёки маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва жамоатчиликдан аъзоларни киритиш зарур. Ана шунда ордер бериш йўналишида шаффофликни таъминлаш мумкин. Бинобарин, биз, депутатлар ҳам аҳоли саломатлигига масъулмиз.

Президентимиз ҳар сафаргидек куюнчаклик билан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш масалаларига тўхталди. Мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. Бу нафақат топшириқ, балки масъулиятни ошириш ва ишонч, аслида. Эндиги масала халқимиз ҳам давлат томонидан кўрсатилаётган кенг кўламли ижтимоий ғамхўрликни теран ҳис этиб, ўз саломатлиги йўлида тинмай ҳаракатда бўлишидир.

Шу ўринда ҳинд халқининг қуйидаги мақоли барчамиз учун ибратлидир: “Инсон ёшлигида пул топаман, деб соғлиғини сарф қилади, кексалигида эса пул сарфлаб соғлик топаман дейди, аммо ҳали ҳеч ким буни уддалай олган эмас”.

Шундай экан ҳар биримиз ўз соғлиғимизга эътиборли бўлишни, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаолликни ҳаёт тарзимизга айлантирайлик. Зеро, бу борада йўқотганларимизни қайта топа олмаслигимиз мумкин.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Фарғонада мактаб ўқувчиси кимёвий модда ичиб вафот этгани ростми?
Турли ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан мажбурлаб кимёвий модда ичдирилганлиги боис вафот этганлиги ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу воқеа қанчалик рост? Мухбиримиз ...
Юртимизда ҳар пайшанба куни соғлом овқатланиш куни деб белгиланган
Фото: Reader's Digest Соғлом овқатланиш деганда инсоннинг ҳаёт фаолияти, меъёрий ўсиши ва ривожланишини таъминлайдиган, унинг саломатлигини мустаҳкамлайдиган ҳамда каслликларнинг олдини олишда ёрдам берадиган овқатланиш тушунилади. Соғлом овқатланиш ...
Коронавирус инфекциясининг олдини олишга хусусий тиббиёт муассасалари ҳам масъулми?
Фото: "Depositphotos" Бугунги кунда коронавирус инфекцияси дунёнинг жуда кўп мамлакатларида қайд этилди. Афсуски, бу инфекция бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Мамлакатимимиз ҳудудида коронавирус инфекцияси кенг тарқалиб кетишага ...
Агентлик огоҳлантирди: Тиббий буюмлар нархини асоссиз ошириш фармацевтика фаолиятини тўхтатиб қўйишга асос бўлади!
Фото: Мое Право Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги Ўзбекистондаги дорихоналарда сўнгги кунларда дори воситалари ва тиббий буюмлар нархи сунъий равишда ...
Фарғонада гемодиализ бўйича марказ ташкил этилиши мумкин
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 13 декабрь куни пойтахтимизда ўз ишини бошлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлиснинг иккинчи кунида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг ...
Ўзбекистонда шифокорлар қанча маош олади?
Фото: profmed-vologda.ru Халқаро пресс-клубнинг 2020 йил Давлат дастурига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. У ижтимоий соҳага бағишланди. Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев бугунги кунда шифокорлар қанча ...
Фарғонада Россия Федерацияси билан ҳамкорликда янги тиббиёт факультетлари очилади
Хабарингиз бўлса, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали раҳбарияти Россия федерациясининг Астрахан, Оренбург, Курск давлат тиббиёт университетларига ташриф буюришди. Бу ҳақда Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали матбуот хизмати хабар берди. Курск давлат университети ...
Ўзбекистонда Бутунжаҳон тозалик куни бўлиб ўтади
Мазкур санани нишонлаш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамкор ташкилотлар кўмагида 21 сентябрь, шанба куни жамоат экологик акциясини ўтказади. Экоакцияда Республикани чиқиндилардан тозалаш назарда тутилган. Экоакциядан мақсад Бутунжаҳон тозалик ...
Истамбулдан келган фуқаролар тўлиқ тиббий кузатувга олинди
Туркиянинг Истанбул шаҳридан Фарғона вилоятига олиб келинган фуқароларни қабул қилиб олиш ва жойлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 ...
Ўзбекистонда кўрсатилаётган перинатал ёрдам халқаро стандартларга жавоб беради
Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Перинатал тиббиётнинг долзарб муаммолари” мавзусида I халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда. Унда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНИСЕФ, ЮНФПА экспертлари, Россия, Германия, Украина, Қозоғистон сингари давлатларнинг ...
Болаларда фанатизм — бу психиатрияга оид касалликми?
Беҳзоджон РЎЗАЛИЕВ, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси араб тили ўқитувчиси, диншунос: Ислом дини ота-онани ҳурмат қилишни энг юқори чўққига олиб чиққан диндир. Бунга биргина далил сифатида “Анкобут” сурасининг саккизинчи оятидаги “Оллоҳ Таоло ...
Фарғонадаги минтақалараро цитогенетик лаборатория нимаси билан афзал?
Хабарингиз бор, янги йилнинг илк кунлари вилоят “Она ва бола скрининг“ марказида минтақалараро цитогенетик лаборатория ташкил этилиб, юқори технологик тиббиёт диагностика ускуналари билан жиҳозланган эди. Фото: fsh.uz Хўш, ...
Олий малака тоифаси кимларга берилади?
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган. Низомга асосан тиббиёт ва фармацевтика ходимларига учинчи, иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари ...
Нуронийлар тиббий кўрикдан ўтказилди
Фарғона шаҳридаги 3- оилавий поликлиника  томонидан “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тиббий кўрик тизимдаги ислоҳотларнинг амалий ифодасини кўрсатди. Оилавий поликлиника ҳудуддаги  4903 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Оналар ва болалар, ...
«Дори-дармон» АК бошқарувига раис вазифасини бажарувчи тайинланди
«Дори-дармон» АК кузатув кенгаши қарорига биноан компания бошқаруви раиси Равшан Азимовнинг ваколатлари ариза берганлиги сабабли муддатидан аввал тугатилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар беради. Фото: Norma Кузатув кенгаши қарори билан ...