Шифокорларни ҳимоялаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари эндиликда “Шифокорларни ҳимоялаш бўйича тавсиялар”га эга бўлишди. Мазкур ҳужжат 2020 йилнинг февралида Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан ишлаб чиқилган.

“Сўнгги вақтларда соғлиқни сақлаш соҳасида ҳуқуқий жавобгарлик ва масъулиятлари муҳокама қилинганда, асосий эътибор беморларга қаратиб келинарди. Бугунги кунга келиб, беморлар билан тенг равишда айнан шифокорлар ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва шарафини самарали ҳимоя қилишининг ҳуқуқий механизмига эҳтиёж сезилмоқда” деб ҳисоблайди Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Ровшан Изамов.

Шифокорлар ўз хавфсизлиги ва ҳақ-ҳуқуқларининг аниқ ҳимоя механизмларига эҳтиёж сезишларига, охирги вақтлардаги шифокорлар устидан шикоят қилиш билан бир қаторда, уларни ҳақоратлаш, ҳатто тан жароҳатлари етказиш ҳолатларининг кўпайиб бораётганлиги сабаб бўлмоқда.

Мазкур муаммонинг долзарблигини инобатга олган ҳолда, Миллий палата томонидан халқаро тажрибалар, жумладан Россия Федерациясининг машҳур педиатр ва жарроҳи Леонид Рошал бошчилигидаги соғлиқни сақлаш Миллий палатаси томонидан ишлаб чиқилган шифокорларни ҳимоялаш бўйича “Практикум”, мазкур йўналишда қўллаш мумкин бўлган Ўзбекистон Респуликасидаги мавжуд ҳуқуқий-меъёрий таянч ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Респуликасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги   Кодекси, мамлакат “Жиноят кодекси” Республика Олий судининг 1992-йилдаги “Фуқаролар ва ташкилотларнинг шаъни ва қадр-қиммати, иш фаолиятидаги обрўсини ҳимоя қилиш қонунчилигини суд амалиётида қўллаш тўғрисда”ги 5-сонли Пленуми қарори ҳамда бошқа ҳужжатлар ўрганилди ва таҳлил қилинди.

Натижада, шифокорлар амалиётида вужудга келадиган низоли вазиятларда, давлатимизда қонунни ҳимоя қилиш борасида  мавжуд бўлган ҳужжатлар асосида, қандай йўл тутишнинг кетма-кетлиги акс эттирилган  ҳужжатга эга бўлишди.

Юқорида келтирилган муаммолар орасида шифокорларни ҳақоратлаш, тан жароҳати етказиш, шифокорларнинг видеотасвири ва аудио овозини ёзиб олиш, шифокорлар тўрғисида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар хамда ҳақоратларни интернет тармоқларида тарқатиш, ёки бошқа салбий ҳолатларни таъқиқлаш кўрсатиб ўтилган.

Китобни ПДФ форматда кўчириб олиш

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш

миллий палатаси Матбуот хизмати.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ўзбекистонда олий тиббий таълим тизими ислоҳ қилинади
Тиббий таълим сифатини янада ошириш, энг яхши халқаро амалиёт даражасидаги олий ва ўрта-махсус, касбий тиббий таълим тизимини шакллантириш, тиббий хизмат даражасини ошириш мақсадида Президент фармони қабул қилинди.
Республика Онкология маркази фаолиятидаги қатор камчиликлар кескин танқид қилинди
2019 йил 7 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятида “Ахборотлаштириш ...
«Менинг ҳаётимни сақлаб қолганингиз учун раҳмат!»
Бу йилги халқаро донорлар куни «Менинг ҳаётимни сақлаб қолганингиз учун раҳмат!» шиори остида ўтмоқда.
Ўзбекистон сил касаллигига қарши курашиш самарадорлиги бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади
Бу ҳақда 24 март — Жаҳон силга қарши кураш куни муносабати билан Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ва АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди. — ...
ОИВ инфекцияси бўйича янги қарор имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб ёзмоқда xabaruz.com. Унга кўра, ...
“Мажбурий тиббий суғурталаш тўғрисида” қонун лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида” қонун лойиҳаси тайёрланди. Ўзбекистон президенти томонидан 2021 йил 1 январдан Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш вазифаси берилган. Қонун лойиҳасига мажбурий тиббий суғуртанинг ҳуқуқий асослари, ...
Юртимизда “Cоғлом аёл ойлиги” ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 1 март 140-сонли Буйруғига асосан жорий йилнинг 5-31 март кунлари ҳудудий мутахассислар иштирокида “Соғлом аёл ойлиги” ўтказилади. Ойликнинг ўтказишдан мақсад асосан хотин-қизлар саломатлигини яхшилаш ...
Тиббиёт муассасаларига етишмаётган шифокорлар сони маълум қилинди
2018 йил 27 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида республикадаги тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларида тиббиёт соҳаси бўйича кадрлар тайёрлаш ...
“Тез тиббий ёрдам”нинг мажбурий тўплами оширилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан битта тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати бригадаси учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхатига тузатишлар киритилди.  Бу ҳақида Norma хабар бермоқда. Хабарингиз бўлса, тиббий ихтисослашувнинг тегишли ...
Аёллар ва болаларга тиббий ёрдам ҳақида Президентнинг янги қарори қабул қилинади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларга тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Ҳужжат билан аёллар саломатлиги, туғилиш ва соғлом авлодни ривожлантириш учун ...
Фарғонада Россиялик профессор иштирокида илмий-амалий анжуман
Фото: Психологический центр Просвет/Белокрылов Игорь Владленович Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги “Дўстлик” кафесида психиатр, невролог, терапевт ва умумий амалиёт шифокорлари учун “Психосоматик бузилишларни ...
Дорихоналарга лицензияни ким беради?
Президентимизнинг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори давлат томонидан тартибга солиш ва давлат хизматларини ...
Боғчаларда болалар соғлиғи муҳофаза қилинади
Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.  Мазкур низом билан ...
Соғлиқни сақлаш вазирининг тиббиётимиз келажаги тўғрисидаги фикрлари
Мана, поёнига етиб бораётган 2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили халқимиз ҳаётида, юртимиз тараққиётида ёрқин из қолдирди. Фото: kun.uz 2018 йил 28 декабрдаги ...
Малакали тиббий хизмат
Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг яқинда фойдаланишга топширилган туғруқхона мажмуаси замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган.