Рецептларни нотўғри ёзганга жиноий жавобгарлик жорий этилиши мумкин

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси қуйидаги мазмундаги 228-2-моддаси билан тўлдирилади:

“228-2-модда. Рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузиш

Тиббиёт ходимлари ва бошқа шахслар томонидан дори воситаларига рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузиш, шу жумладан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатига киритилган, шунингдек, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларига рецепт олиш ҳуқуқини берувчи рецептларни ёки бошқа ҳужжатларни сохталаштириш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади”.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси қуйидаги мазмундаги 59-2-моддаси билан тўлдирилади:

“59-2-модда. Рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузиш

Тиббиёт ходимлари ва бошқа шахслар томонидан дори воситаларига рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузиш, шу жумладан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатига киритилган, шунингдек, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларига рецепт олиш ҳуқуқини берувчи рецептларни ёки бошқа ҳужжатларни сохталаштириш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

“Очиқлик индекси” рейтингида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қандай баҳо олди?
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг “Очиқлик индекси” бўйича рейтинги эълон қилинди. Рейтинг натижаларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 92 балл билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари орасида —  5-ўринни, вазирликлар ичида ...
Ўзбекистон ва Беларус соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кучайтиради
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Валерий Малашко бошчилигидаги делегация билан учрашди. Дўстона руҳда ўтган мулоқотда тиббиёт соҳаcида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш борасида ...
Йилига яна мингдан зиёд мураккаб кардиохирургик амалиётлар ўтказилади (фото)
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида замонавий андозалар даражасида барпо этилган ва энг сўнгги тиббий технологиялар билан жиҳозланган уч қаватли янги бино фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Соғлиқни ...
Суд-тиббий экспертиза бюроси номи ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд тиббий хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4049-сонли қарорига асосан суд-тиббий экспертиза бюроси ва уларнинг туман, шаҳарлараро ...
2019 йилда тиббиёт ходимларининг даромадлари 26,5 фоизга ошади
Фото: qalampir.uz Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни жорий йилда Давлат бюджетининг кутилаётган ижроси, 2019 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар, бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган ...
Ўзбекистонда олий тиббий таълим тизими ислоҳ қилинади
Тиббий таълим сифатини янада ошириш, энг яхши халқаро амалиёт даражасидаги олий ва ўрта-махсус, касбий тиббий таълим тизимини шакллантириш, тиббий хизмат даражасини ошириш мақсадида Президент фармони қабул қилинди.
Дорихоналар дори воситалари ва тиббий буюмларини тайёрлайди
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 3 апрелдаги 2990-сон буйруғи билан Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди деб хабар ...
Одам папилломаси вирусига қарши эмлашнинг биринчи босқичи якунланди
Соғлиқни сақлаш вазирлигида юртимизда одам папилломаси вируси (ОПВ)га қарши эмлаш кампаниясининг биринчи босқичи якунларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Бу ҳақда "УзА" хабар берди. Фото: repost.uz Соғлиқни сақлаш вазирининг ...
Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ва тиббий туризмни ривожлантириш бош бошқармаси тузилмоқда
Фото: kun.uz Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилмоқда: Хусусийлаштириш ва пуллик хизматларни ташкил ...
Эндокринологик хизмат ҳолати қандай аҳволда?
Яқинда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида эндокринологиянинг долзарб масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази олимлари, мутахассислар ва журналистлар ...
Тиббиёт ходимларини тажовуздан ҳимоялаш тўғрисидаги қонун қайтариб юборилди
Фото: Днепр Час Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари, айниқса, ижтимоий тармоқларда беморлар ва уларнинг қариндошлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича касбий фаолиятини бажараётган тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз ...
Ҳудудларда “кластер” модели қандай шаклланади?
Қайд этиш керакка, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мамлакатимиз тиббиёти тараққиётида янги даврни бошлаб берди, десак ...
Ўзбекистонда тиббий телеканал ташкил этилиши мумкин
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида тиббиёт телеканалини ташкил қилиш ҳақида петиция пайдо бўлди. Фото: Журнал "Эксперт" Қайд этилишича, республикада аҳоли тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб ...
Тўғри овқатланиш ва саломатлик
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида инсон саломатлигини асраш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилаётган доимий эътибор халқимизнинг узоқ умр кўриш кўрсаткичини оширишда муҳим омил бўлаётир. 
Президент қарори: суд экспертизаларининг айрим турларини ўтказиш ҳуқуқи берилади
  Фото: Gazeta.uz Қарорга мувофиқ: нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертлари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини пуллик асосда давлат муассасаларида ўтайди; суд экспертизаси соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ...