Аёлларни эъзозлаш халқимизга хос олижаноб қадриятдир (фото)

Фарғонада туни билан чироқлари ўчмайдиган бир маскан бор. Бу – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалидир. Инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ҳамда уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифокору тиббиёт ходимлари фидоийлик билан меҳнат қилмоқда.

Халқимиз соғлигини асрашдек машаққатли ва айни дамда шарафли касб эгалари орасида хотин-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Маълумотларга қараганда, бугунги кунда бу ерда 76 нафар аёл шифокор ҳамда 1 минг 500 дан зиёд ҳамширалар бор.

Ўрта тиббиёт ходимлари-тиббиётнинг том маънодаги таянчидир. Улар беморларга соғлик ва қувонч улашиш учун тинмай ҳаракат қилади. Мазкур филиалнинг қон-томир жарроҳлиги бўлими ҳамшираси Дилоромхон Тошпўлатова ўз касбини мукаммал эгаллаган. Олий маълумотли ҳамшира Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаб, 17 йилдан буён шу ерда ишлаб келяпти. Бўлимда ҳар куни неча-нечалаб оғир аҳволдаги беморларни ҳаётга қайтаради. Уларга Дилоромхон ширин сўзи, ақл-заковати билан малҳам бўлибгина қолмай, ўрта тиббиёт ходими сифатида бор билимига таянади, шифокорнинг кўрсатмаларига тўла амал қилган ҳолда ҳаракат қилади. Шунингдек, у ўрта тиббиёт ходимлари ўртасида бўлиб ўтадиган узлуксиз ўқишларда ўзининг тажрибаларни доимо ўртоқлашади. Изланишдан ҳеч қачон чарчамайди.

– Биласизми, беморнинг соғлиги ёмонлашиб, аҳволи оғирлашганда ҳаётдан бутунлай умиди узилади, – дейди Дилоромхон. – Биз ҳар бир беморнинг жони омон қолиши, соғлиги қайта тикланиши учун ёрдамга ошиқамиз. Мен ўз касбим билан фахрланаман. Соғайиб, оиласи бағрига қайтган беморларни дуоси бизни янада садоқат билан ишлашга ундайди. Баъзан навбатчиликда оғир вазиятлар ҳам бўлади. Барчасига чидаб, бемор учун биринчи ёрдамни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Ҳар бир ҳамширанинг билими, шунингдек, маънавияти ҳам юқори бўлиши керак. Чунки у ҳар бир бемордан ширин сўзини, меҳрини аямаслиги, унинг ҳамма инжиқликларига чидаши, кези келганда унга меҳрибон она, ғамхўр опа ёки сингил каби эътиборли бўлиши керак. Д. Тошпўлатова ана шундай маҳоратли ҳамшира. У бахтли оиланинг бекаси. Турмуш ўртоғи билан икки нафар фарзандини камолга етказмоқда.

Болалар қўшалоқ тан жароҳатлари бўлими ҳамшираси Мавлудахон Ҳасанова ҳам ўз касбининг устаси. У “Ҳамшира” кўрик-танловининг республика босқичи совриндори бўлган.

Бўлимда фаолият юритаётган ҳар бир тиббиёт ходимининг мақсади бир. У ҳам бўлса бемор болалар дардига тез фурсатда даво топиш. Бунинг учун билим, тажриба ҳамиша муҳим. Шунданми, шифокорлар билан бир қаторда ҳамширалар ўрни ҳам катта.

– Болалигимдан уколдан жуда қўрқардим, – дейди М.Ҳасанова. –Аввалига ўқитувчилик касбини эгалламоқчи эдим. Бироқ дадам мени ҳамшира бўлишимни истади. Йўқ дея олмадим. Бугун иш фаолиятимдан розиман, шу касбни танлаганимдан афсус қилмайман. Эл дардига малҳам бўлиб, беморлар юзида қувончни кўрганда ҳамшира эканимдан завқ оламан.

Аксарият байрамларни оила даврасида эмас, шу ерда кутиб олишга ҳам тўғри келади. Бундан ҳеч қачон нолиган эмасман. Баъзи вақтларда бемор болаларга оналик меҳри билан қараш, ўша беморнинг онаси ўрнида ўзимни ҳис қилиш ниҳоятда оғир. Шундай бўлса-да, унинг дардига малҳам бўлиш учун барча ҳаракатларни қиламиз.

Хотин-қизларимиз орасида ўз ишига садоқат билан ёндашиб, оилада ҳам, жамиятда ҳам муносиб ўрин топа олганлар жуда кўп. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида ишлаётган хотин-қизлар эса инсон саломатлигини асрашдек масъулиятли вазифани сидқидилдан бажариб келяпти. Уларнинг жонсараклигига эса тасаннолар айтиш керак.

Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ,

Муқимжон Қодиров олган суратлар

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Орден ва медаллар муборак, фарғоналик шифокорлар!
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга ошириш борасидаги ...
Инновацион ғоялар халқ саломатлиги учун
Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника умумамалиёт шифокори Шоҳруҳ Аҳмадалиев шифокорлик касбига ўзгача меҳр қўйиб, соҳада самарали фаолият кўрсатиб келаётган ёшлардан биридир. Ёш бўлишига қарамай бу соҳада астойдил меҳнат ...
Риштон тиббиётидаги ислоҳотлар (видео)
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ҳеч бир соҳага тиббиёт тизимичалик катта эътибор қаратилгани йўқ. Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш соҳасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва халқимиз бундан жуда мамнун. https://youtu.be/wTsGuSqbNA4 Айниқса, аҳолига малакали бирламчи ...
Шунақа дори ҳам бўларканми?
Бу воқеага кўп йиллар бўлди. Ўшанда ҳам куз эди адашмасам. Ишдан қайтаётгандим қўшнимиз Малика опа кўриниб қолдилар. Илиққина саломлашдим, ҳол-аҳвол сўрадим, бу орада қайнонаси Шарифа аяни ҳам сўраб ўтдим.
Юксак эътибор ва рағбат
Президентимизнинг фармонига кўра, Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди. Ана шундай фидойи ва жонкуяр инсонлар қаторида фарғоналик тиббиёт ...
Фарғоналик шифокорлар эътирофда. Тақдирлаш маросимлари қандай ўтди? (видео)
Хабарингиз бор, яқинда тиббиётчилар байрами муносабати билан республикамизнинг фидойи шифокорларидан бир гуруҳи орден ва медаллар билан тақдирландилар. Жумладан, фарғоналик тўрт нафар шифокорлар ҳам ушбу рағбатдан бенасиб қолишмади. Шунингдек, яқинда Тошкент шаҳрида ...
«Барча учун самарали ва хавфсиз дори-дармонлар»
25 сентябрь - Бутунжаҳон фармацевтлар куни Фармацевтлар куни бу йил шундай шиор билан нишонланади 2009 йилда Халқаро фармацевтлар федерацияси (ХФФ) Кенгаши Туркиянинг Истанбул шаҳрида 25 сентябрь ҳар йили Жаҳон фармацевтлар куни сифатида ...
Фарғонада туғилган уч эгизак ҳақида
Бола – инсон ҳаётининг қувончи ва мазмунидир. Шу боис қайсики оилада фарзанд туғилса, ўша хонадонда бамисоли тўй бўлиб кетади. Ёши улуғларимиз “Умри-ризқи билан берган бўлсин, ота-онасига йўлдошу, эл ардоғидаги инсон ...
Инсонлар саломатлиги йўлида
Шундай шифокорларимиз борки, улар инсон ҳаётига нажот бахш этиб, бор тажрибасини ишга солиб, беморни дарддан фориғ қилади. Мана буни чинакам инсонийлик, ўз касбининг фидойиси деса бўлади. Мен сизларга ҳикоя қилмоқчи ...
Замонавий ҳамшира қандай бўлмоғи керак?
Замонавий ҳамшира: маънавияти бой ва хушмуомила; бемор дардини тушунган ҳолда ҳамдард бўлиб, ишончини қозона оладиган; ташқи кўриниши беморга ишонч туғдирадиган; тез тиббий ёрдамни ўз вақтида тўғри кўрсата оладиган; компьютерда ишлай ...
“Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”     
Фото: fsh.uz Фарғона шаҳридаги “Фарғона тиббий диагностика”  масъулияти чекланган жамияти аҳоли саломатлигини асраш масаласида кўплаб эзгу ишларни олиб бормоқда. Бу ерда сифатли таҳлиллар, 10 хилдан зиёд муолажалар ...
Қалбимизда мангу яшайди
«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони эгаси, тиббиёт соҳасининг етук инсонларидан бири Ҳамрохон Холмирзаевна Ҳожирахматова ҳаёт бўлганида 75 ёшни нишонлар эди. Юртимиз тинчлиги, саломатлиги ва равнақи йўлида фидойиларча меҳнат ...
Газетамиз «Жамият ва мен» ижодий танлови ғолиби
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ...
ЮНЕСКО Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари”нинг минг йиллигини нишонлайди
Бухорода бўлиб ўтган Х Халқаро Ибн Сино ўқишлари анъанавий анжумани қатнашчиси, Турон Академияси академиги, тиббиёт фанлари номзоди Абдукарим Усмонхўжаев буюк бобокалонимиз ижодий мероси ҳақида тўхталар экан, эътиборга молик бир далилни ...
Ўзбекистоннинг энг яхши ҳамшираси асли Фарғоналикми?
Аввал хабар берганимиздек, Наманган вилояти Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими хирургия пости навбатчи ҳамшираси Дилафрўз Паттаева “Ҳамшира-2019” республика кўрик-танловида биринчи ўринни қўлга киритди. У ҳақида нималарни биламиз? [caption ...