Бугун халқаро тиш шифокори куни

Фото: Vatanda.CoM

Тиш оғриғи, милклар касаллиги, нотўғри тишлар муаммолари инсониятнинг ярмига маълум. Ер аҳолисида хар бир инсон 1 маротаба бўлса хам тиш шифокори креслосида ўтирган. Бахтимизга, фан ва технологиялар тараққиётининг шарофати билан, мана неча ўн йиллардан бери тиш шифокорининг қабулига кириш ўрта асрда ўтказиладиган жисмоний жазога камдан-кам ўхшайди.

Бугунги кунда кўплаб мамлакатларда касб байрами — Халқаро тиш шифокори куни — нишонланади (International Dentist Day). 6 март куни бежиз тайинланмаган — тиш сохасидаги буюк ихтиро сабаб бўлган.

1790 йилда Джордж Вашингтоннинг шахсий тиш шифокори Джон Гринвуд (John Greenwood ) стоматологик бор ускунасини ихтиро қилади. Бу оёқ билан ишланадиган катта ускуна бўлиб, Вашингтон учун 4 ечиладиган ясама тиш хам тайёрлаган.

Гринвудборнинг оёқли узатма сифатида онасидан қолган чархни ғилдирагини ишлатади. Фақат 1907 йили электр бор машинаси пайдо бўлади.

“Тиш” соҳасидаги янгиликлар орасида — доктор Вашингтон Шеффилд томонидан тиш пастаси учун тюбик, дунёда илк бора табиий жун ўрнига синтетик нейлон толали тиш чўткаси ихтиросидир.

Халқаро тиш шифокори куни аввал АҚШда миллий мақомига эга касб байрами нишонланган. Вақтлар ўтиб, тиш шифокорларни табриклаш Шимолий АҚШдан узоқларга ўтиб кетди. Биринчи издош – давлатлардан — Ҳиндистон бўлди.

Шу кунда диққат билан мунтазам равишда тишни парвариш қилиниши зарурлиги тўғрисида турли тадбирлар ўтказилади. Болаларда кариесни олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг