Дорихонада тиббиёт ниқоблари йўқ бўлса, бу учун дорихонани айблаш керакми?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган турли хабарларга кўра, дорихоналарда тиббиёт ниқоблари етишмаслиги ёки умуман йўқлиги ва деярли ҳамма дорихоналарда нархининг ошгани аҳолини ташвишга солмоқда.

Шу ўринда бир нарсага алоҳида эътибор беришингизни истардикки, Тиббий буюмлар рўйхати (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 июлда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2809) га тиббиёт ниқоблари киритилган.

Лекин шу билан бирга, дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар руйхати (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 июлда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2846-сон) га тиббиёт ниқоблари киритилмаган.

Шу боис дорихонада тиббиёт ниқоблари йўқ бўлса, бу учун дорихонани айблаш ёки дорихона ҳодимидан тиббиёт ниқобларини талаб қилиш нотўғри. Лекин Республикамизда ҳозирги кундаги эпидемиологик ҳолатни, яъни каронавирус ҳавфини ҳисобга олган ҳолда, дорихоналар томонидан аҳолини тиббиёт ниқоблари билан таъминлаш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2647 -сонли қарорида, четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш – уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Дорихона тиббиёт ниқобларини мисол учун, улгуржи 2000 сўм нархда сотиб олган бўлса, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда чекланган савдо устамалари билан яьни, 2400 сўмдан сотиши керак бўлади.

Агар сиз, дорихоналар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмлар нархини асоссиз равишда оширилган ҳолатларга дуч келсангиз, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Маълумот учун, юртимизда 15 га яқин тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқарадиган корхоналар мавжуд ва улар ҳозирги кунда тўлиқ қувват билан ишлаб турибди.

Aммо тиббиёт ниқобларига бўлган эҳтиёж юқори бўлгани ва буюртмаларнинг кўплиги сабаб, дорихоналарда айнан шу маҳсулотнинг нархи ошгани кузатилган бўлиши мумкин.

Қизлархон Бегматова

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати раҳбари

 

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Фарғонада тарқалган хабарлар асоссиз эканлиги ойдинлашди
Шу йилнинг 20 март куни ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги 5-оилавий поликлиникада коронавирус инфекциясига чалинган бемор аниқланибди, деган мазмундаги асоссиз ва шов-шувли хабар тарқалди. Гап шундаки, шу куни мазкур поликлиникага 2001 йилда туғилган Фарғона шаҳридаги гўзаллик ...
Энди сигарет қадоқларида қўрқинчли суратлар пайдо бўлади
Шавкат Мирзиёев 2018 йил якунида 2019 йилнинг 1 декабригача спитли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлар истеъмолини чеклаш борасида қўшимча чора тадбирларни кўриш бўйича қарор имзолаганди. Фото: ССВ Шу муносабат билан ...
Қувада замонавий клиника
Қува туманида “Med doctor Arslonov” тиббий диагностика маркази иш бошлади. Фото: М.Қодиров Марказ очилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ...
Қонун кучга кирди: Чилим ва электрон сигареталар чекиш таъқиқланади
Шу йилнинг 4 октябрь кунидан бошлаб, “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирди. Эндиликда, қуйидаги жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни чекишга йўл қўйилмайди: – стационар савдо ...
Сил касаллигининг олдини олишга бағишланган янги веб-сайт яратилди
“Фарғона шифокори” газетаси ижодкорлари томонидан янги веб-сайт яратилди.
Танишинг, 33 беморни даволаётган қаҳрамонлар
Суратда: Коронавирусга чалинган беморларга тун-у кун хизмат кўрсатаётганлар — Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош врачи, тиббиёт фанлари доктори, Муҳайё Асилова (марказда) ва унинг аҳил жамоаси. ...
Фарғонада беморларга инсулин ўз вақтида берилмоқдами?
Фото: daryo.uz «daryo.uz» таҳририятига Фарғона вилоятининг Риштон туманидан мурожаат келиб тушди.  Унда шундай дейилади: «Ассалому алайкум, «Дарё»! Мен сизларга Риштон туманидан ёзяпман. Риштон туманида қандли диабет билан оғриган беморлар танг ...
Ўзбекистонда Янги йил байрами кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 31 декабрь, 1—2 январда бўлиб ўтадиган байрам кунларида ҳам тиббиёт муассасалари узлуксиз, туну кун ишлашини маълум қилди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалидан видеорепортаж https://youtu.be/_cQmOZE7s4k
Жавоҳир Солиев: “Барча устозларимга миннатдорчилик билдираман”
Қува тумани тиббиёт бирлашмасининг умумий амалиёт шифокори Жавохир Солиев ўзининг омадли ва зафарли юришларини давом этирмоқда. У фаолиятини Тошкент тиббиёт академиясининг Урология йўналиши бўйича магистратура босқичида давом эттирадиган бўлди. [caption id="attachment_1750" ...
Меҳнат мигрантлари-касаллик сабабчисими?
Ўтказилган эпидемиологик таҳлиллар натижасида кейинги вақтда  вилоятимиз аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси эпидемик жараёнида  ўзгаришлар рўй бераётганлигини кўрсатмоқда. Олиб борилган профилактик ишлар аҳолининг хавфли гуруҳларига мансуб қатлами, гиёҳвандлар ўртасида  касалланишнинг камайишига ...
Кимлар пуллик ёки бепул даволанади?
Тиббиёт муассасаларида даволаниш, овқатланиш, дори-дармонлар билан таъминлаш, сервис хизматлари кўрсатиш борасида пули ёки бепул даволаниш тартиби қандай? 
МУЛОҲАЗА: Тез ёрдамга нега йўл бермаймиз?
Одамлар нега Тез тиббий ёрдам машинасига йўл бермайди? Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармасига нега маблағ ажратилмаяпти? Бир марталик шошилинч тиббий ёрдам хизмати 100 минг сўмга тушишини биласизми? Иситма тушириш ...
Шифокор ва дорихона ўртасидаги «келишувлар»га тақиқ қўйилади
Фото: ru.stockfresh.com Тиббиёт ходимлари томонидан беморларга дори воситалари рецептини ёзиш бўйича қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик жорий этилади. Бу Президентнинг 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика ...
Ўзбекистонда Марказий Осиё радиоонкология конгресси бошланди
Фото: Scientific Route Жорий йилнинг 5-7 октябрь кунлари Тошкент вилоятининг “Лайнер” тоғ-курорт мажмуасида “Нур терапиясининг замонавий ютуқлари ва унинг Марказий Осиёдаги истиқболлари” бўйича Марказий Осиё радиоонкология конгресси ...
Баҳодир Аҳроров: “Шогирдларимнинг ўз касбига бўлган садоқатини кўриб қувонаман ва улар билан фахрланаман”
Бугунги кунда тез тиббий ёрдами хизмати фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада шифо марказларини замонавий тиббий жиҳозлар, асбоб-ускуналар, керакли дори-дармонлар, автомашиналар билан таъминлаш борасида салмоқли ишлар бажариб келинмоқда. Шунингдек, тизимда меҳнат ...